1. Рақобат нима? Қандай рақобат турларини ва усулларини биласиз?
Download 32.6 Kb.
|
6-amaliy mashgulot
6-Амалий машғулот 1. Рақобат нима? Қандай рақобат турларини ва усулларини биласиз? Рақобат бозор иқтисодиѐтининг ва умуман, товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, уни ривожлантириш воситаси ҳисобланади. Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафга эга бўлиш учун курашни англатади. Рақобатнинг мослаштириш вазифаси корхона (фирма)ларнинг ички ва ташқи муҳит шароитларига рационал тарзда мослашишига йўналтирилган бўлиб, уларнинг шунчаки ўзини-ўзи сақлаб, иқтисодий жиҳатдан яшаб қолишидан хўжалик фаолияти соҳаларининг экспансияси (кенгайиши)га ўтишини билдиради. Рақобатнинг тақсимлаш вазифаси ишлаб чиқарилган неъматлар ялпи ҳажми (ялпи ички маҳсулот)нинг истеъмолчилар ўртасида тақсимланишига бевосита ва билвосита таъсир ўтказади. Рақобат ўз миқѐсига кўра, рақобат икки турга – тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатга бўлинади. Тармоқ ичидаги рақобат товар ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулай шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида боради. Тармоқ ичидаги рақобат натижасида техника даражаси ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналар қўшимча фойда оладилар ва аксинча, техника жиҳатдан ночор корхоналар эса ишлаб чиқарилган товар қийматининг бир қисмини йўқотадилар ва зарар кўрадилар. Тармоқлараро рақобат турли тармоқ корхоналари ўртасида энг юқори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. Бундай рақобат капиталнинг фойда нормаси кам бўлган тармоқлардан фойда нормаси юқори тармоқларга оқиб ўтишига сабаб бўлади. Демак, тармоқлараро рақобат капитал қайси тармоққа киритилмасин, худди шу тармоқ фойда меъѐрларини ўртача фойда нормасига «бараварлаштиради». Иқтисодий адабиѐтларда бир тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта шакли алоҳида ажратиб кўрсатилади. Булар: соф рақобат, соф монополия, монополистик рақобат ва олигополиядир. 2. Рақобат бозор иқтисодиѐти шароитида қандай вазифаларни бажаради ва қандай аҳамиятга эга? Ҳозирги бозор иқтисодиѐтида рақобатнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) тартибга солиш вазифаси; 2) ресурсларни жойлаштириш вазифаси; 3) инновацион вазифа; 4) мослаштириш вазифаси; 5) тақсимлаш вазифаси; 6) назорат қилиш вазифаси. Рақобатнинг тартибга солиш вазифаси ишлаб чиқаришни талаб (истеъмол)га мувофиқлаштириш мақсадида таклифга таъсир ўтказишдан иборат. Айнан шу вазифа ѐрдамида иқтисодиѐтда таклифнинг талаб орқали, ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмининг якка тартибдаги ва ижтимоий эҳтиѐжлар орқали белгиланишига эришилади, яъни иқтисодиѐт бозор қонунлари асосида тартибга солинади. Рақобатнинг ресурсларни жойлаштириш вазифаси ишлаб чиқариш омилларини улар энг кўп самара берадиган корхона, ҳудуд ва минтақаларга оқилона жойлаштириш имконини беради. Рақобатнинг инновацион вазифаси фан-техника тараққиѐти ютуқларига асосланувчи ҳамда бозор иқтисодиѐти субъектларининг ривожланишини тақозо этувчи турли кўринишдаги янгиликларнинг жорий этилишини англатади 3. Нима учун давлат рақобатни ривожлантиришга интилиши ва уни ҳимоя қилиши керак? Шунингдек, иқтисодий адабиѐтларда ғирром ва ҳалол рақобатлашув усуллари ҳам ажратиб кўрсатилади. Рақобатлашувнинг ноанъанавий, жамият томонидан эътироф этилмаган, ижтимоий аҳлоқ қоидалари доирасидан четга чиқувчи, ноиқтисодий (яъни, жисмоний куч ишлатиш, мажбурлаш, рақибларнинг обрўсига путур етказиш ва ҳ.к.) усулларидан фойдаланиш ғирром рақобат деб юритилади. Ҳалол рақобат – рақобат курашида жамият томонидан тан олинган иқтисодий усулларни қўллаш, ўзининг мақсад ва манфаатларига эришишда умумжамият манфаатларига зид келувчи ҳолатларни қўлламаслик каби қоидаларга асосланади. Рақобат курашининг икки усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат ва нархсиз рақобат. Нарх воситасида рақобатлашув курашнинг асосий усули бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг ўз товарлари нархини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шундай маҳсулотлари нархига нисбатан пасайтириши ҳисобланади. Нархсиз рақобатда курашнинг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқарувчи фирм. авлат бозор иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг асосларидан бири бўлган рақобат механизмининг тўлиқ ишлаши учун ҳамда аҳолини маълум даражада ижтимоий ҳимоялаш мақсадида иқтисодий монополизмга қарши чора-тадбирларни амалга оширади. Маълумки, собиқ социалистик мамлакатларда,шу жумладан, собиқ cовет иттифоқида давлат мулкининг яккаҳокимлиги, режали хўжалик юритиш тизимининг амал қилиши оқибатида иқтисодий рақобат учун шароит бўлмади. Тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги ҳам мавжуд эмасди. Шу боисдан Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтига ўтиш учун рақобатчиликни тиклаш лозим бўлади. Бунинг учун давлат мулкини унинг ихтиѐридан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки янгидан ташкилтопадиган акционерлик жамиятлари, концерн, уюшмалар, хусусий фирмалар яна иқтисодий яккаҳоким бўлиб қолишлари мумкин. Шу боисдан ривожланганмамлакатларда тўпланган яккаҳокимликка қарши кураш тажрибалари асосида антимонопол сиѐсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.анинг обрў-эътибори ҳисобланади 4. Монополия нима ва унинг қандай шакллари мавжуд? Давлат бозор иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг асосларидан бири бўлган рақобат механизмининг тўлиқ ишлаши учун ҳамда аҳолини маълум даражада ижтимоий ҳимоялаш мақсадида иқтисодий монополизмга қарши чора- тадбирларни амалга оширади. Маълумки, собиқ социалистик мамлакатларда, шу жумладан, собиқ cовет иттифоқида давлат мулкининг яккаҳокимлиги, режали хўжалик юритиш тизимининг амал қилиши оқибатида иқтисодий рақобат учун шароит бўлмади. Тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги ҳам мавжуд эмасди. Шу боисдан Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтига ўтиш учун рақобатчиликни тиклаш лозим бўлади. Бунинг учун давлат мулкини унинг ихтиѐридан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки янгидан ташкил топадиган акционерлик жамиятлари, концерн, уюшмалар, хусусий фирмалар яна иқтисодий яккаҳоким бўлиб қолишлари мумкин. Шу боисдан ривожланган мамлакатларда тўпланган яккаҳокимликка қарши кураш тажрибалари асосида антимонопол сиѐсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Дастлабки монополизмга қарши қонун 1890 йилда (трестларга қарши Шерман қонуни) АҚШда қабул қилинган. Ҳозирги даврда ана шунга ўхшаш. қонунлар деярли барча ривожланган мамлакатларда қабул қилинган бўлиб, мазкур қонунчилик асосан уч йўналишга эга 5. Монополия ва монополистик фаолият бозор иқтисодиѐтида қандай рол ўйнайди? Монополияга қарши давлат органларининг монополистик фаолиятни чеклаш ва тартибга солишга қаратилган фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат: - монополиядан чиқариш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни назорат қилиш; - бозорда маълум товар бўйича 35% дан ортиқ улушга эга бўлган ва реестрга киритилган хўжалик субъектларининг бозордаги ҳатти-харакатини назорат қилиш; - товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик субъектларининг монополистик фаолиятининг олдини олиш ва унга барҳам бериш; - товар бозорларига кириш тўсиқларини, шунингдек, халқаро савдо ва инвестициялар учун тарифли ва тарифсиз тўсиқларни камайтириш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш; - хўжалик субектларини бўлиб юбориш, ѐки ушбу товар бозорига киришни истаган янги хўжалик субъектларини қўллаш-қувватлаш йўли билан монополистик товар бозорида хўжалик субъектлари сонини кўпайтириш; - хўжалик субъектларининг қўшилишига ва юридик шахсларнинг уюшмалар ташкил этишларини ман қилиш; - ғирром, ноҳалол рақобатнинг олдини олиш; - товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик субъектларининг бозор салоҳиятини(потенциалини) чеклаш 6. Монополиялар фаолиятини нима учун тартибга солиш керак? Ўзбекистон Республикасида ҳам иқтисодиѐтда рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш мақсадида 1992 йилнинг август ойида ―Монопол фаолиятни чеклаш тўғрисида‖ги Қонун кучга киритилди. Мазкур Қонун асосида иқтисодиѐтда рақобатчиликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалга оширила бошланди. 1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикасининг ―Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида‖ги, 1996 йил 26 апрелда ―Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида‖ги қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонун меъѐр ва талабларини амалга ошириш, монополияларга қарши курашиш ва уларнинг фаолияти устидан назорат қилишга йўналтирилган функционал идора сифатида 1992 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Бош бошқармаси ташкил этилди ва у 1996 йил 15 майда Молия визирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 августдаги 2676- сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди. 7. Давлатнинг антимонопол сиѐсатининг мақсадлари қандай? Ўзбекистон Республикасида антимонопол сиѐсатнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: - республикада соғлом рақобат муҳитини яратиш учун зарур ташкилий, иқтисодий ва молиявий шарт-шароитлар, мустаҳкам ҳуқуқий базани шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи марказ функцияларини амалга ошириш; - бозор иқтисодиѐти талабларига жавоб берувчи рақобат қонунлари, умумий қабул қилинган нормалар ва қоидаларни самарали амалга оширишни таъминловчи монополияга қарши тартибга солишнинг кучли тизимини барпо этиш; - рақобатни ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор қайта ўзгартиришлари чуқурлашишига кўмаклашиш; - инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ва молия бозорлари, биринчи навбатда, истеъмол товарлари бозорини монополлаштириш юзасидан ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш, уларни чеклаш ва уларга барҳам бериш; - монополияга қарши давлат сиѐсати концепциясини амалга ошириш, монополиядан чиқариш бўйича республика, тармоқ ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш; - монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек, ўз ваколати доирасида табиий монополиялар субъектлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш; - реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш; - истеъмол товарлари нархлари ва хизматларга тарифлар мониторингини ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетиши, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари сотилиши ва хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш; - монопол хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан самарали тартибга солиш ва назорат қилишга, рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама фаолиятига йўналтирилган норматив-методологик базани такомиллаштириш ва ҳ.к 8. Давлат монополияга ва монополистик фаолиятни қандай усуллар ѐрдамида тартибга солади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги ―Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-4191- сонли Фармони билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш қўмитанинг асосий вазифалари қаторидан чиқарилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармонига асосан қайта ташкил этилган қўмитанинг фаолият вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида ҳудудий филиаллар билан биргаликда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилди. 9. Табиий монополиялар қандай тартибга солинади? Қонунда табиий монополия субъектлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ваколат берган орган, яъни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солади. Монополияга қарши орган қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйган табиий монополия субъектларига жарима солади ѐки қонун бузилиши ҳолатларини тўхтатиш ва бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборади, шу билан бирга, судга даъво аризаси билан мурожаат этади. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бажарилиши мажбурий бўлган, улар томонидан ушбу қонунга зид тарзда қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш ѐки ўзгартириш киритиш тўғрисида кўрсатмалар юборади. Монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат муҳитини яратишдан кўзланган мақсадларидан бири истеъмолчиларнинг танлаш эркинлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг ―Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида‖ги Қонунга мувофиқ истеъмолчи фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳамда шахсий истеъмол ѐки хусусий хўжаликда фойдаланиш мақсадида товар сотиб олувчи ѐки иш, хизматга буюртма берувчи ѐхуд шу ниятда бўлган фуқаро (жисмоний шахс) ҳисобланади. Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг ҳимоя қилинишини кафолатлайди. 10. Ўзбекистон Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ги қонунинг мазмуни ва асосий талаблари бўйича қандай тасаввурга эгасиз? Монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш вазифалари билан бир қаторда, рақобатни ҳимоя қилиш вазифаси ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан 2012 йил 6 январда Ўзбекистон Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ги Қонуни қабул қилинди. ―Рақобат тўғрисида‖ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида қуйидагиларга эришилиши кўзда тутилган эди: - рақобатни ҳимоя қилиш товар ва молиявий бозорларни ҳам қамраб олади; - иқтисодий, капитал концентрацияси (акцияларни сотиш-сотиб олиш, қўшилиш, бирлаштириш ва ҳ.к.) бўйича битимларни назорат қилиш кучаяди. Бозор, капитал концентрацияси бўйича битимларга монополияга қарши органлардан рухсат олиш процедуралари, тартиб-қоидалари бу соҳадаги халқаро меъѐрларга мувофиқлаштирилади; - монополист-корхоналарнинг товар ва хизматларига нархни шакллантиришда нархларни тартибга солишнинг бозор механизмини ҳимоя қилиш кучаяди. Бу борада янги усул ва дастаклар ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ги Қонунининг қабул қилиниши ва амал қилиши эркин рақобатни ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни тақозо этади: - монополист-корхоналар ва айрим давлат бошқарув органларининг рақобатга қарши фаолиятининг олдини олиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, рақобатлашиш маданиятини ошириш; - рақобатни жадаллаштириш, монополияга қарши органлар ваколатлари, вазифалари ва фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш; - монополияга қарши курашувчи органлар учун кадрлар тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, рақобатни ҳимоя қилиш бўйича ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ѐритиб бориш. Рақобатни ҳимоя қилишда хўжалик субъектларига берилаѐтган турли имтиѐз ва преференцияларни оқилоналаштириш муҳим аҳамиятга эга.Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев Олий Мажлисга мурожаатномасида ―Бозор иқтисодиѐтининг талаби шундайки, ресурс ва имкониятлардан фойдаланиш имкони, яъни фаолият майдони ҳаммага тенг бўлиши керак. Яккаҳокимликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, аҳоли эҳтиѐжи учун зарур бўлган маҳсулотларни мамлакатимизга импорт қилиш фақат айрим гуруҳлар қўлида тўпланиб, улар учун мўмай даромад манбаига айланиб қолганини адолатдан деб бўлмайди. Баъзи бир корхоналарга имтиѐзлар бериш орқали ўзимиз эркин рақобат муҳитини бўғиб, нархларнинг барқарор бўлишига салбий таъсир кўрсатмоқдамиз. Энди биз бундай амалиѐтдан воз кечамиз. Бу масалада ҳаммага тенг шароит яратилади. Имтиѐзлар айрим корхоналарга эмас, балки алоҳида ишлаб чиқариш ва хизмат турларини рағбатлантириш мақсадида берилади. Имтиѐзни рўкач қилиб, энг муҳим фаолият турларини тўла монополия қилиб олишга мутлақо йўл қўйилмайди―3,-деб таъкидланган. Download 32.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling