1-расм. Мавжуд тармоқнинг мантиқий чизмаси атб «Қишлоқ қурилиш банк»


ТИЗИМНИ ИШГА ТУШИРИШГА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАРКИБИ ВА МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


Download 0.73 Mb.
bet17/20
Sana22.12.2022
Hajmi0.73 Mb.
#1041418
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
техчасть ККБ

7 ТИЗИМНИ ИШГА ТУШИРИШГА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАРКИБИ ВА МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


Қабул қилиш-топшириш синовларини ўтказиш вақтига келиб, АТБ "Қишлок қурилиш банки" корпоратив тармоғи ишлашини таъминловчи муҳандислик тизимлари ишига доир барча эътирозлар бартараф этилиши керак (электр таъминоти ва электр ёритишдан фарқли равишда Захира Маълумотларга ишлов бериш маркази жойлашувини ўзгартириш доимий схема бўйича ишлаши керак, кондиционерлаш тизимларининг синов тариқасида ишлаш муддати якунланиши керак ва бошқалар.).
Синов муддати тугагунга қадар тизимга хизмат кўрсатувчи ходимлар АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» тизими билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларга тўлиқ эга бўлиши керак.
Тизимни ишга туширишда объектни тайёрлаш учун Буюртмачи қуйидаги ишларни бажариши керак:

  • Ижрочи ташкилот билан биргаликда Тизимни (қуйи тизимларни) жорий этиш учун модернизация объектини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • Иишлаб чиқувчи ташкилот билан биргаликда тизимнинг фаолият кўрсатиши шароитида ходимларнинг ишини белгиловчи лавозим йўриқномаларига қўшимча ва ўзгартиришларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

  • зарур ҳолларда ушбу ҳужжатнинг 4-бўлимида белгиланган ходимларга бўлган талабларга мувофиқ Тизимнинг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ходимлар ва техник ходимлар сонини таъминлаш мақсадида корхонанинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

  • Тизимни жорий этиш лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш;

  • Тизимнинг (қуйи тизимларнинг) ишлашини таъминловчи техник воситаларни сотиб олиш, ўрнатиш ва синовдан ўтказиш, техник воситаларни ташқи таъсирлардан ва рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чораларни кўриш;

  • зарур ташкилий-маъмурий ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;

  • Тизим билан ишлайдиган ходимларга маслаҳат бериш ва уларнинг малакасини ошириш учун ташкилий масалаларни ҳал қилишни таъминлаш;

  • ваколатли органнинг барча бошқарма ва бўлинмалари томонидан Тизимдан фойдаланиш ҳужжатларини ўрганишни ташкил этиш;

  • фойдаланувчиларнинг эксплуатацион ҳужжатларни ўрганишини таъминлаш;

  • норматив-ахборот ва бошқа маълумотларни тайёрлаш ва уларни тегишли маълумотлар базаларига киритиш;

  • Тизим администраторининг иш жойида Ижрочи билан биргаликда тизимнинг (қуйи тизимларнинг) назорат синовларини ўтказиш.

Тизимни жорий этишга объектни тайёрлаш учун ижрочи ташкилот қуйдагиларни бажариши керак:
- Буюртмачи ташкилот билан биргаликда Тизимни (қуйи тизимларни) жорий этиш учун объектни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • Тизимнинг амалий дастурий таъминоти билан ишлаш учун зарур оператив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва фойдаланувчиларни улар билан таъминлаш;

  • Тизим администраторининг иш жойида Буюртмачи билан биргаликда тизимнинг (қуйи тизимларнинг) назорат синовларини ўтказиш.

  • Тизимнинг асосий фойдаланувчиларига маслаҳатлар бериш.




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling