1. Reanimatsiya haqida va usullari klinik o`lim haqida Xirurgiya haqida
Download 139.29 Kb.
|
amirbek
- Bu sahifa navigatsiya:
- Навбатчи ҳамшира хонаси.
- Кўрик хонаси
- Даволаш амалиёти ўтказув хонаси
- Операция-боғлов хонаси
Кутиш хонаси бемор ва унинг яқин қариндошлари учун мўлжалланган.
Бу хонада маълум миқдорда стул, кресло, каталкалар (беморларни ташиш учун) бўлиши керак. Деворда даволаш бўлимининг иши, даволовчи шифокор билан суҳбат соатлари, беморларга олиб келиш мумкин бўлган озиқ-овқатлар рўйхати, шифохона маълумотномасининг телефон рақами кўрсатилади. Бу ерда беморлар билан кўришиш мумкин бўлган кун ва соатлар кўрсатилиши керак. Навбатчи ҳамшира хонаси. Унда беморларни рўйхатга олиш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш амалга оширилади. Стол, стулллар ва зарур ҳужжатларнинг тўпламлари бўлиши керак. Кўрик хонаси шифокор томонидан беморларни текшириш учун мўлжалланган ва қўшимча равишда, ҳамширалар томонидан термометрияни, антропометрияни, ҳалқум текширувини ва баъзан бошқа текширувларни (ЭКГ) ўтказиш мумкин. Кўрик хонасини жиҳозлаш: клеенка билан қопланган кушетка (бемор кўриладиган жой); ростомер (бўй ўлчагич); тиббий тарози; термометрлар; тонометр; шпателлар; қўлларни ювиш учун раковина; ёзув столи; стул; касаллик тарихи варақалари. Даволаш амалиёти ўтказув хонаси беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган (шок, вицерал колика ва бошқалар). Даволаш амалиёти ўтказиш хонасини жиҳозлаш: кушетка; стуллар; қуйидагиларни сақловчи тиббий шкаф: шокка қарши дастлабки ёрдам тўплами, бир марталик шприцлар, бир марталик тизимлар, шокка қарши эритмалар, спазмолитиклар ва бошқа дорилар; стерил боғлов материаллари сақловчи бикс, дезинфекцияловчи эритмада сақланувчи стерил пинцет (бикс билан ишлаш учун); стерил ошқозон зондларини, резина сийдик катетерлари ва клизма учун учликлар сақловчи бикслар. Операция-боғлов хонаси кичик операциялар учун мўлжалланган: тасодифий жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишловини бажариш; чиққан суякни жойига солиш; оддий синишларни репозициялаш ва уларни иммобилизация қилиш, кичик йирингли ўчоқларни очиш ва ҳ.к. Download 139.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling