1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти


Қозоғистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилик Қўмитаси


Download 56.46 Kb.
bet11/11
Sana22.04.2023
Hajmi56.46 Kb.
#1379472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Қозоғистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилик Қўмитаси. Қозоғистон Республикаси фуқаролик кодексида бюджет маблағларини олувчи билан имзоланган барча шартномалар фақат Қозоғистон Республикаси Ғазначилигида рўйхатдан ўтгандан кейин қонуний кучга эга бўлиши қайд қилинган.
Қозоғистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилик Қўмитасининг асосий вазифалари:
• Республика бюджети ижросини ташкил қилиш;
• Маҳалий бюджетларга хизмат кўрсатиш, шу жумладан давлат ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ҳам;
• Бюджет дастурлари маъмурияти ва давлат ташкилотлари раҳбарлари томонидан Ғазначилик қўмитасига тақдим этилаётган ҳужжатларни амалдаги бюджет қонунчилигига мос эканлигини назорат қилиш.
• Ғазначиликни ҳудудий идораларининг асосий вазифалари
• Республика бюджети ижросини ва маҳалий бюджетларни касса ижросини ташкил этиш ва назорат қилишни такомиллаштириш;
• Бюджет дастурларини молиялаштириш режаларини бажарилиш бўйича операцияларни ҳисобини таъминлаш;
• Давлат бюджети ижроси бўйича бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботларини тайёрлаш;
• Давлат бюджети ижросини таъминлаш масалаларида дастлабки ва жорий назоратни амалга ошириш;
• Бюджет тизимидаги бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботини ва Ғазначилик органлар тизимидаги ички назоратни ривожлантириш ва такомиллаштиришда қатнашиш;
• Ахборот ҳавфсизлиги соҳасида меъёрий-ҳуқуқий актлардаги талабларга риоя қилишини таъминлаш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
• Ғазначиликдаги интеграциялаштирилган ахборот тизимини ишлаб туришини таъминлаш.
Қозоғистон Республикаси Ғазначилигини туман бўлимларда бухгалтерия ҳисоби олиб борилмайди, фақат Қозоғистон Республикасини вилоятларидаги Ғазначилик Департаментларида марказлаштирилган бухгалтерия ҳисоби (шу жумладан, ўзини таъминлаш сметаси бўйича ҳам) олиб борилади.
Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий ғазначилик департаменти фаолиятининг хусусиятлари. Тожикистон Молия вазирлиги Марказий ғазначилик департаменти Тожикистон Молия вазирлиги тузилмасидаги таркибий бўлинмадир. Ғазначилик ягона марказлаштирилган тизим бўлиб, ҳудудий тамойил асосида ташкил этилган. У Марказий Ғазначилик ва унга бўйсунадиган маҳаллий органлардан иборат.
Ғазначиликнинг асосий функсиялари:
• давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисобни олиб бориш ва ҳисоботларни тайёрлаш:
• Давлат бюджетини даромадлар бўйича ижроси:
• Давлат бюджетини харажатлар бўйича ижроси:
• бюджетдан ташқари маблағларнинг даромадлари ва харажатларини назорат қилиш.
• Давлат ресурслари ҳажмини қисқа муддатга прогнозлаштириш.
• Тожикистон ҳукуматининг Ғазначилик тизимидаги барча молиявий операцияларини тартибга солиб турувчи ҳисоб методи, шакллари, ҳужжатлар билан ишлаш тартибини аниқлаш, қоидаларни ўрнатиш ва инструксияларни ишлаб чиқиш.
• Тожикистон Миллий банки билан ҳамкорлик қилиш.
• Миллий ва хорижий валюталарда ғазначилик ва банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш, шу жумладан давлат маблағларини ягона ғазначилик хисобварағида ҳаракатлар оқимини оптималлаштириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағларнинг ва махсус ҳисобварағларини очиш ва ёпиш.
• Давлат бюджети ижросини бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини киритиш.
Тожикистон Молия вазирлиги Марказий ғазначилик департаментининг тузилиши:
• Касса ижроси ва операциялар методологияси бошқармаси:
• Ҳуқуқ-тартибот органларини молиялаштириш бўлими.
• Инвестицияларни молиялаштириш бўлими.
• Ижтимоий секторни молиялаштириш бўлими.
• Валюта операцияларини бошқариш бўлими.
• Бюджетдан ташқари маблағлар бўлими.
• Маҳаллий бюджетларни молиялаштириш ва ҳисоб қилиш бўлими.
• Ҳисоб рақамларини умумлаштиришни консолидация қилиш ва давлат бюджетини ижроси бўйича ҳисоботни тайёрлаш бўлими.
• Давлат аппаратини ва иқтисодиёт соҳаларини молиялаштириш бўлими.
Тожикистон Молия вазирлигининг Марказий Ғазначилик бош бошқармаси мутахассислари томонидан “Тожикистон Республикаси Ғазначилиги тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартиришларни киритиш таклифи мавжуд: бюджет жараёнинг барча қатнашчилари ўртасидаги электрон тўловларни ўтказишга бағишланган қисмида –
• бюджет ташкилотларининг бюджет маблағлари билан ўтказиладиган операциялар ўтказиш учун жавобгарлигини ошириш,
• ғазначиликнинг хўжалик судлари билан муносабатларини аниқлаштириш,
• электрон тўлов тизими бўйича инструксия лойиҳаси ишлаб чиқиш


Хулоса
Ўзбекистонда ғазначилик тизимини жорий қилишда жаҳон тажрибаси муҳим рол ўйнайса ҳам, бизнинг мамлакатнинг тарихи, менталитети, маданияти, давлатнинг ташкилий бошқарув тизими, иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлари ўзига хос бўлганлиги учун Ўзбекистон шароитида уларнинг тажрибаларини оддий кўчириш ижобий натижа бермаслиги мумкин. Чет эл экспертлари томонидан тайёрланган бир қанча лойиҳаларнинг амалга ошишида, давлатнинг ўзига хос йўлини ҳисобга олмаслик ва бир-бирига яқин қонунларни тузиш ва чиқариш натижасида, кутилган юқори ижобий натижага эришилмади. Лекин бу ҳечам ғазначилик ташкилоти тизимининг жаҳон тажрибасини ўрганишга тўсқинлик қилмайди.
Download 56.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling