1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти
МДҲ мамлакатлари. Россия Федерацияси
Download 56.46 Kb.
|
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ
МДҲ мамлакатлари. Россия Федерацияси. 1992 йил 8 декабрдаги Россия Федерацияси Президентининг 1556-сонли фармони ва 1993 йил 23 августдаги Россия Ҳукуматининг 864-сонли қарори билан Россия Федерациясининг Молия вазирлиги таркибида Федерал ғазначилиги ташкил этилди.
1999 йил ўртасида чиққан Россия Федерацияси Ҳукумати қарори асосида 2000-2004 йилларда Федерал ғазначилик органларини ривожлантиришнинг Федерал мақсадли дастури қабул қилинган. Дастурнинг асосий мақсади – давлат молия ресурсларини бошқариш ва назорат қилишнинг самарасини оширувчи муҳим воситаси ҳисобланган ғазначилик тизимини ривожлантиришдир. 2000 йил 1 январидан бошлаб Россия Федерацияси Бюджет Кодекси ишга туширилиши сабабли Федерал ғазначилигининг ривожланиши янги босқичга ўтди. Россия Федерациясининг Бюджет Кодекси бюджет ижроси жараёнидаги қўйидаги асосий вазифаларни ечди: • Россия Федерациясида бюджетнинг ғазначилик ижросини мустаҳкамлади; • Касса харажатларини жорий молиявий йилнинг бюджети тўғрисидаги қонун билан белгиланган нормаларга мослигини таъминлади. • Бюджет маблағлари ҳисобига қопланувчи қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми бюджет мажбуриятлари лимитларини бюджетдан маблағ олувчиларга етказилгани ҳажмига мос келиши кераклигини белгилади. • Федерал бюджети маблағларини Бош идора қилувчилар ва олувчиларнинг уларга ажратилган маблағларни мақсадли ишлатиши бўйича жавобгарликларни белгилади. • Федерал ғазначилик тизимининг ривожланиш босқичлари: • 2000-2002 йиллар давомида 89 федерал ғазначилик бошқармалари ва 2254 федерал ғазначилик бўлимларни ўз ичига олган Федерал ғазначилик органларининг вертикал тузилмаси яратилди. • 2002 йилга келиб барча Федерал идораларга Федерал ғазначилик органлари томонидан хизмат кўрсатилишига ўтказилган. • Федерал ғазначилик органлари тузилмаси ривожланишида янги босқич 2004 йил 9 мартда қабул қилинган “Ижроия ҳукуматининг федерал органлари тизими ва тузилмаси тўғрисида” Россия Федерацияси Президенти 314-сонли Фармони асосида ўказилаётган маъмурий ислоҳотлар бўлди. • Шу ислоҳотлар натижасида 2005 йил 1 январдан Федерал ғазначилик Россия Федерацияси Молия вазирлиги тизимидан чиқарилиб Россия Федерацияси Молия вазирига бўйсунадиган Федерал хизматга айлантирилди. • Шу ўзгаришлар натижасида федерал бюджетни ижросини таъминлаш бўйича ҳуқуқий функсиялар Россия Федерацияси Молия вазирлигидан Федерал ғазначилигига ўтди, ҳамда унга федерал бюджетни ижроси ва Россия Федерацияси консолидациялашган бюджетини ижроси бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ҳам юклатилди. • Россия Федерацияси ҳукуматининг 2004 йил 1 декабрдаги “Федерал ғазначилик тўғрисида” 703-сонли Қарори билан Федерал ғазначилик ҳақидаги Низом тасдиқланди. • 2004-2006 йилларда Россия Федерацияси бюджет жараёнини ислоҳ этиш концепцияси ишлаб чиқилди 2004-2006 йилларда РФ бюджет жараёнини ислоҳ этиш концепцияси: • Концепциянинг мақсади - давлат молиясини максимал даражада самарали бошқариш учун шарт-шароитларни яратиш. • Концепциянинг моҳияти – бюджет харажатлари ва уларнинг натижалари ўртасида тўғри боғлиқликни ўрнатиш, бюджет маблағларини давлатнинг мақсадлари, вазифалари ва функсиялари бўйича устуворлигини ҳисобга олган ҳолда тақсимлаш. Ислоҳотни амалга ошириш учун харажатларни бошқаришнинг самарали технологиясини таъминлайдиган – мақсадга қаратилган бюджетлаштириш (МҚБ-БОР), бошқача қилиб айтганда бюджетни режалаштириш усулидан фойдаланиш таклифи киритилди. Бу усул жаҳон амалиётида, жумладан Германия Федератив Республикасида, муваффақиятли қўлланилаган. Ҳозирги кунда Федерал ғазначилик органлари олдида қўйидаги вазифалар турибди: • федерал бюджет ижроси жараёнида касса операцияларини бажариш; • бюджет жараёни қатнашчилари томонидан бюджет қонунчилигига риоя қилинишини дастлабки ва жорий назоратини ўтказиш. • турли даражадаги бюджетлар орасида бюджет тизимига келиб тушган даромадларни (қонунда белгилаган нормативлар асосида) тақсимлаш; • Россия Федерацияси субЪектлари бюджетларини ва маҳаллий бюджетларни касса ижросини амалга ошириш; • Федерал бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳисоботларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш. Download 56.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling