1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти


Германия. Германия Федератив Республикаси(ГФР)да федерал бюджетни касса ижроси


Download 56.46 Kb.
bet4/11
Sana22.04.2023
Hajmi56.46 Kb.
#1379472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Германия. Германия Федератив Республикаси(ГФР)да федерал бюджетни касса ижроси Федерал кассалар томонидан амалга оширилади. Федерал кассалар ҳудудий тамойил асосида ташкил этилган бўлиб Молия бўйича федерал маҳкамаси тизимига кирадиган Бош федерал кассага бўйсинади.
Бош федерал касса
барча федерал кассалар учун ҳисоб-китоб марказининг вазифасини бажаради,
федерал кассалар томонидан амалга оширилаётган барча операцияларни акс эттирувчи Бош китобни тўлдириб боради,
Федерациянинг ягона ҳисобварағини бошқаради.
Шундай қилиб, федерал кассалар тизими Федерация даромадлари ва харажатлари ҳолати бўйича кундалик маълумотлар бўлишини таъминлайди.
Федерал кассалар бюджет маблағларини олувчиларда белгиланган тартибда бюджет ажратмалари мавжудлигини назорат қилади. Шу билан бирга федерал бюджет маблағлар билан операциялар, шу жумладан, улардан мақсадли фойдаланиш бюджет маблағларини Бош тасарруф этувчилар томонидан назорат қилинади.
Дунё молиявий амалиётида Ягона ғазна ҳисобварағининг (ЯҒҲ) ликвидлигини бошқариш бўйича бир неча ёндашувлар мавжуд. ГФРда ЯҒҲнинг ликвидлигини бошқариш жараёнинг асосий қатнашчилари:
Федерал Молия вазирлиги,
Қимматбаҳо коғозлар бўйича Федерал бошқарма
Федерал Молия агентлиги.
Федерал Молия вазирлиги ЯҒҲнинг ликвидлигини режалаштириш ва методик таъминлаш функсияларини бажаради.
Қимматбаҳо коғозлар бўйича Федерал бошқарма давлат қарзини бошқариш масалалари билан шуғулланади.
100 %ли давлат иштироки билан Маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида тузилган Федерал молия агентлиги Федерация номидан ва топшириғи билан кредит бозорида кредитларни жалб қилиш ёки ортиқча бўш федерал бюджет маблағларини жойлаштириш, федерал қимматбаҳо коғозларини эмиссия қилиш билан шуғулланади.
• Бюджет идораси тўловларни ўтказиш учун бўйруқни электрон шаклда тузади. Бўйруқни белгиланган шаклда ва мазмунда тўлдиришига бюджет идораси жавобгар. Кассада бўйруқ тўлов варақасига айлантиралади, ва у банкка касса номидан топширилади. Бюджет маблағларидан фойдаланувчилар бўйруқларни тузишида факат автоматлаштирилган тизимдан фойдаланадилар.
• Бундан ташқари, тўловни тайёрлашда “тўрт кўз” тамойили амал қилади (яъни жараёнда иккита ёки ундан ортиқ одамни қатнашиши).
Ҳисоб рақамларни дебетлаштириш жараёни (яъни учинчи шахс талаби билан пул маблағларни ҳисобдан чиқариш) кенг фойдаланилади. Бу ҳолда бюджет идораси маблағларни ҳисобдан чиқариш учун ариза шаклида ёзма рухсат беради. Федерал кассаси пул маблағларни ҳисоб рақамидан чиқаришини расмийлаштиради. Даврий (мунтазам) тўловларни амалга ошириш керак бўлганида бюджет идораси унинг давомийлиги (масалан, 3 йил) ва маблағларни ўтказиш муддати кўрсатилган бўйруқни расмийлаштиради.
Асосий Қонунинг 114 моддаси биноан бюджет ҳисоботи қўйидагилардан иборат:
• Харажатлар ва даромадлар хақида ҳисобот;
• Давлат қарзи ҳолати тўғрисида маълумотларни ўз ичига олаган мулкий ҳисобот.
• Бюджет ҳисоботи идоралар режалари асосида тузилади.
• Ҳисоботларни тузиш тартибини бошқариб турувчи асосий меъёрий ҳужжат 1953 йилдан бери амалда. Шу билан бирга йиллик ҳисоботини тузиш хусусиятлари Федерал Молия вазирлиги томонидан нашр этаётган йиллик циркулярларда кўрсатилган.
• Бош китобларни ёпиш вақти Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Якуний ҳисоб китоб ёзувлари ўтган йилдан жорий йилнинг 10 санасигача бўлган даврда амалга оширилиши мумкин.
• Йиллик ҳисоботини тузиш Федерал Молия вазирлигининг таркибий идораси бўлган Компетенс-маркази томонидан амалга оширилади.
Йиллик ҳисоботини тузиш ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январидан бошланади. Ҳисобот шаклланиб бўлингандан сўнг 25 январдан 15 мартгача бўлган даврда бюджет маблағларини Бош тасарруф этувчи томонидан маълумотларни якуний солиштириш учун жўнатилади. Аниқлаштирилган ҳисобот Компетенс-марказига юборилади, ва у ерда федерал бюджетни ижроси тўғрисидаги ҳисоботни шакллантиришнинг техник жараёнлари автоматлаштирилган маълумотлар базаси (БНҲ - бюджет\назорат\ҳисоб) маълумотлари асосида амалга оширилади.
Федерал бюджетни ижроси тўғрисидаги ҳисобот жорий йилнинг 31 мартигача тўлиқ якунланиши керак ва унда бюджет маблағларидан Бош тасарруф этувчилар бўйича умумлаштирилган кўрсаткичлари акс этган бўлиши керак.
Қоғозда чиқарилган ҳисобот Компетенс-маркази томонидан қўйидаги ташкилотларга юборилади:
• Буденсратга (Федерация Кенгаши);
• Буденстагга (Давлат Думаси);
• Ҳисоб палатасига;
• Молия вазирлигининг бюджет департементи директорига;
• Статс-секретар ёки Молия вазирининг ўринбосарига;
• Йиллик ҳисоботини тузишига жавобгар бўлган Молия вазирлигининг таркибий идорасига.
Давлат қарзи масалалари, шу жумладан касса етишмовчилиги бўйича кредитларни жалб қилиш билан 2001 йилда ташкил этилган МЧЖ “Федерал молия агентлиги” шуғулланади. Унинг таъсисчиси – Федерациядир.
Давлат қарзи ҳар йил чиқадиган бюджет тўғрисида қонун, федерал қарз тўғрисида қонун билан тартибга солиниб турилади.
Федерациянинг қарз инструментлари қўйидагилардир:
• 10 йилдан 30 йилгача бўлган федерал заем (Федерацияга Германия Федерал Банкидан заемларни жалб этиш таъқиқланади);
• икки йиллик ғазначилик облигациялари;
• фоизсиз ғазначилик облигациялари;
• ссудалар.
Федерация томонидан ҳар йили давлат қарзининг ҳолати тўғрисида ҳисобот тайёрланади. Шу ҳисоботда қарзнинг йил бошига ҳолати, йил якунига ҳолати ва фоизли харажатлар ҳакида маълумотлар бўлади.
Федерал бюджетни ижроси тўғрисида ҳисобот БНҲ автоматлаштирилган тизимида шакллантирилади.
Автоматлаштирилган тизими Федерал Молия вазирлигининг мутахассислари томонидан яратилган.
Тизимда бюджет жараёнининг қўйидаги босқичларини қўлланилади:
• Бюджет лойиҳасини тузиш (молиявий режалаштириш);
• Бюджетни Бундестаг ва Бундесратда кўриб чиқиш (тасдиқлаш) тадбирлари;
• Бюджетни ижроси;
• назорат.
Бундан ташқари, автоматлаштирилган тизимга бюджет жараёнининг барча қатнашчилари уланган, шу жумладан Ҳисоб палатаси ҳам. Шу орқали федерал бюджет маблағлари билан олиб борилаётган операциялар устидан жорий ва доимий назорат олиб борилади.

Download 56.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling