1-samarqand viloyatida ekoturizmni rivojlantirishda marshrutlarning ahamiyati


-кун. Самарқанд шаҳрида- Оҳалик (14 км)-Миронқул,(10 км


Download 1.65 Mb.
bet4/8
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1018639
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.2-reja

1-кун. Самарқанд шаҳрида- Оҳалик (14 км)-Миронқул,(10 км)
Самарқанд шаҳридан йўлга чиқиб - Самарқанд туманида жойлашган Оҳалик (14 км) дам олиш масканлари, Оҳалик тоғи сойликларидаги хушманзара дам олиш масканларига сўнгра- Миронқул,(10 км),ҳудудларига сайохатларни амалга ошириш мумкин бу ҳудудда экотуристлар табиатнинг гўзал масканлари, тоғ сўқмоқларидан юриб кичик тоғ чўқиларига чиқиб оҳалик тоғиниг такрорланмас табиатини кўришлари мумкин.
2-кун Миронқул - Зарафшон қўриқхонаси.(40 км)
Миронқул ҳудудидан 41-км узоқликда жойлашган Зарафшон қўриқхонаси. Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган бўлиб саёҳат давомида экотуристларга Зарафшон дарёсини ҳам кўрсатиш мумкин. Қўриқхона майдони 2352 гектарни ташкил қилади. Шу жумладан ўрмонзорлар билан қопланган майд. 868 гектардир. Самарқанд шаҳридан 5 км жануби-шарқда жойлашган. Қўриқхона ҳудуди дарё соҳили бўйлаб эни 150 м дан 1400 м гача бўлган 35 км масофага чўзилган бўлиб асосий вазифаси — тўқай ўсимликлари ва ҳайвонот оламига мансуб табиий муҳитни, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар генофондини сақлаш ва ўрганиш ҳамда тиклашдан иборат.
Қўриқхона иқлим шароитлари континентал субтропикларга хослиги билан ҳам экотуристларни ўзига жалб қила олади. Экотуристлар бу ҳудудда ўсимликлардан терак, тол, жийда, чаканда каби дарахт, бута ва ўт тўқайзорларни кўришлари мумкин. Қўриқхона ҳудудида ўсимликларнинг 266-та турини, қушларнинг 172-та турини, балиқларнинг 8 турини учратишлари мумкин. Экотуристларга қўриқхонада зарафшон қирғовулини алоҳида муҳофаза қилинадиган қуш сифатида кўрсатиш мумкин. Қўриқхонада Бадайтўқай ва Қизилқум қўриқхоналаридан келтирилган бухоро буғуси (хонгул)ни экотуристлар йўқолиб бораётган тур сифатида кўришлари мумкин.
3-4-кун. Зарафшон қўриқхонаси – Ҳазрати Довут ғори ва экотуристик объектлари ( 71 км).
Зарафшон қўриқхонаси ҳудудидан Ҳазрати Довут экотуристик объекти 71-км узоқликда жойлашган. Ғор қарийб 1250 метр баландликда жойлашгани ва такрорланмас кўриниши туризмни бирқанча турлари иштирокчиларини жумладан экотуристларни ҳам ўз бағрига чорлайди. Ғор Туркистон ва Зарафшон тизмаларининг ғарбий этагида жойлашганлиги Туркистон ва Зарафшон тоғларини табиий гўзалиги экотуристларни янада завқлантиради.
Ҳазрати Довут ғори Қарши даштига чиқиб турган қояли ханжарда жойлашгандир. Экотуристларга ғор ва унинг атрофи кўплаб афсоналар билан қопланганлиги ва улар маҳаллий аҳоли томонидан ғорни кўриш ва касалликлардан даволанишга ёки пайғамбарнинг изларидан истакларини
бажаради дея келган саёҳатчиларга маҳаллий аҳоли томонидан авлоддан-авлодга айтиб келинади.
Экотуристлар учун қояларнинг этагида меҳмон уйлари шаклида дам олиш учун шароит яратилган. Экотуристлар учун ғорга чиқишдан олдин ва кейин қолиши мумкин бўлган жой бу ҳудуддаги мехмонхона ва маҳаллий халққа тегишли бўлган уй мехмонхоналаридир. Экотуристлар учун вактинчалик озиқ-овқат дўконлари ва сайёҳлик дўконлари мавжуд бўлиб, улар туфайли бу жой чет эллик ва маҳаллий экотуристлар учун янада қулайроқ бўлади. Экотуристларни ғорга кўтарилишнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, дам олиш учун скамейкалар қиялик бўйлаб жойлашгандир. Яқин атрофдаги қишлоқларнинг кўплаб аҳолиси тоғнинг бутун ёнбағрида жойлашган эсдалик дўконларида ишлашади.
Самарқанд шаҳридан бошланадиган энг катта экотуристик маршрутлардан бири Самарқанд-Ургут экотуристик маршрут йўналишидир. Бу маршрут турли мақсадларда амалга оширилиши билан характерлидир. Чунки, унда табиий, тарихий, диний, маданий ва тоғ экотуристик имкониятлари юқоридир.
Ургут вилоятдаги қадимий ва тарихий шаҳардир. Унинг тарихий обидалари, диний зиёратгоҳлари, минг йиллик чинорлари, шифобахш булоқлари Самарқандга ташриф буюрган сайёҳлар эътиборини тортади, ва бу ҳудуд сайёҳликда катта аҳамият касб этади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling