1-samarqand viloyatida ekoturizmni rivojlantirishda marshrutlarning ahamiyati


-расм. Самарканд вилояти экотуристик картаси


Download 1.65 Mb.
bet7/8
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1018639
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.2-reja

3.6-расм. Самарканд вилояти экотуристик картаси.
Самарқандга ташриф буюрган сайёҳлар эътиборини тортади, ва бу ҳудуд сайёҳликда катта аҳамият касб этади.
Ургут шаҳридан бошланадиган тоғ экотуристик маршрутлари ҳам кўпчиликни қизиқтиради. Тоғнинг юқори қисмига экотуризм мақсадида кўтарилиш учун аниқ маршрутларни танлаб олиш лозим бўлади. Бу борада маршрут йўналишларининг бир қанчасини тавсия этиш мумкин:

  1. Ургут –Камангарон тоғ массиви;

  2. Ургут-Ғуссой тоғ тепаси;

  3. Ургут-Ургутсой;

  4. Ургут-Зинак қишлоқи;

2-экотуристик маршрут Самарқанд-Омонқўтон-Мингчинор- йўналишидир. Бу икки ёки уч кунлик маршрут энг қизиқарли ва таассуротларга бой бўлиб, табиий ва тарихий ёдгорликларни кўриш, жумладан, Дарғом канали, Шредер боғи, Қоратепа сув омбори, Диназавр тошлари, Омонқўтон ўрмони, Омонқўтон қишлоғи, Лев ғори, тошдаги расмлар, Йўлсойдаги Амир Темир қурдирган арава йўл, Тахти Қорача саройи харобаси ва давони, Мингчинор қишлоғи, каби экоуристик объектларни киритади.
Самарқанд–Омонқўтон йўналишидаги маршрут қисқа муддатли ҳамда мавсумий сайёҳликнинг асосий масканлардан ҳисобланади. Омонқўтон дам олиш маскани кўплаб сойликлардан иборат бўлиб, бу ерда қуйидаги
3- экотуристик маршрутларини ташкил этиш мумкин.;

  1. Омонқўтон-Тераксой қирларигача (сурма қазиб оладиган ғор);

  2. Омонқўтон-Йўлсой-Эски давон;

  3. Омонқўтон-Консой-Алвасти кўли;

4. Омонқўтон-Булбулзорсой ва ҳ.к.
Самарқанд вилоятида экотуристик сайёҳлик йўналишининг яна бири
4-маршрут Самарқанд-Оҳалик -Миронқул маршрутидир. Бу йўналиш тоғ ва тоғ олди ҳудуд экотуризми ва мавсумий ҳамда қисқа муддатли дам олиш имкониятларини беради.
Бундан ташқари, 5-экотуристик машрут Самарқанд-Нуробод-Тим, Самарқанд-Каттақўрғон (Каттақўрғон шаҳри ва сув омбори), Самарқанд-Миёнқол ороли (Оқдарё-Иштихон туманлари) ва бошқа туристик маршрутларда ҳам экотуристик саёҳатларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд. Улар айниқса республика миқёсидаги, яъни маҳаллий экотуризм учун аҳамиятлидир. Мазкур йўналишдаги саёҳат маршрутларда экотуризмни турли хилларидан (автотранспорт, пиёда, отда, велосипед ва ҳ.к) фойдаланиш мумкин.
Тоғли ҳудудларда маршрутлари эса кишининг жисмонан бақувват бўлишини тақозо этади. Бу эса кекса ва ўрта ёшдаги сайёҳларни тоғ маршрутларидан барҳаманд этиш учун қулайликлар яратишни талаб қилади. Шу мақсадда махсус йўлаклар ва осма кўтаргич электр йўллари барпо этиш ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир. Бундай тадбирларни амалга ошириш минтақа тоғ туризмининг келажакда юксалишига ва сайёҳлик оқимининг ўсишига ёрдам беради.
Тавсия этилган барча маршрутларда алббата ҳудудларни табиати, флора ва фаунаси билан туристларни яқиндан таништириш ва уларни муҳофаза қилиш каби масалаларни ҳам ёритиб бориш лозим.
Кўпгина ҳолатларда экотуристик маршрутларни қизиқарли, кенг кўламли ва даромадли қилиш учун улар бошқа турдаги туристик маршрутлар билан қўшиб олиб борилади. Шунингдек, уларнинг мақсади ҳам шунга монанд ҳолда, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, географик билимларини ошириш, ўз ўлкаси табиатини, маданий-тарихий меросини, маҳаллий аҳолининг яшаш тарзи ва анъаналарини ўрганишдан, инсонларда табиатга ва унинг ҳар бир элементи тақдирига масъулият ҳиссини тарбиялашдан иборат.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling