1-savol Foiz va stavkalar


Download 22.6 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi22.6 Kb.
#1057816
1   2   3
Bog'liq
savoljavob (1)

хусусий инвестициялар (лот. investio — ўраш) — иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармокларга, ижтимоийиқтисодий дастурларга, инновация, тадбиркорлик лойиҳаларига узок, муддатли капитал киритиш (қўйиш). Пулнинг вақт (замон)га боғлиқ қиймати назариясига кўра, Инвестиция келажакда наф олиш мақсадида маблағлар қўйишдир. Инвестиция капитални муайян муддатга боғлашни ёки банд қилишни билдиради. Бундан асосий мақсад капитал қийматини саклаб қолиш ёки бўлмаса капитал қийматини вақтда ўстириб боришдир. Иқтисодий мазмуни жиҳатдан Инвестиция турли фаолиятларга сафарбар этилган моддий, номоддий бойликлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни акс эттиради. Инвестиция сифатида пул, қимматли қоғозлар (акция, облигация, сертификат, вексель), ер, бино, иншоот каби бойликлар, интеллектуал мулк бўлган илмий кашфиётлар, ихтиролар ва б. ишлатилади. Инвестиция лойиҳаларига маблағ қўювчилар — инвесторлар давлат, компания, корхона, чет эллик фуқаролар, аҳоли ва б. бўлиши мумкин.
бюджет дефицити Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров 2020-2022 йилларга мўлжалланган Бюджетнома, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича маъруза қилди.
Қайд этилганидек, 2019 йил якуни бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши йил бошида прогноз қилинган 5,4 фоиз ўрнига 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки баҳолари ҳам шуни тасдиқламоқда.
2019 йил якунларига кўра, Давлат бюджети даромадлари 112 трлн. 600 млрд. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 42 фоизга ошиши кутилмоқда.
2019 йилдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларга товар айланмасидан олинадиган 3,2 фоизли мажбурий ажратмалар бекор қилинди; юридик шахсларнинг мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизгача камайтирилди; жисмоний шахслар даромади солиғи прогрессив ставкаларини ўрнига ягона 12 фоизли ставка жорий қилинди. Фуқароларнинг 8 фоизли мажбурий суғурта бадали бекор қилинди; ягона ижтимоий тўлов ставкаси хусусий сектор учун 25 фоиздан 12 фоизгача камайтирилди; ягона солиқ тўлови ставкаси фоиздан 4 фоизгача камайтирилди.

Download 22.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling