1-савол: Тақжимотда курдимки бир канша инновацион фаолияга таъсир етувчи омиллар ҳақида гапирдингиз, субсидия, солиқлар, банк кредитлари ҳақида гапирдингиз, нима деб уйлайсиз қайси инструменттан фойдаланиш купрок самара беради? Жабов


Download 31.03 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi31.03 Kb.
#1033874
Bog'liq
СОВАЛ ВА ЖАБОВЛАР


Бобакулов Тулқин Ибодуллаевич


1-савол: Тақжимотда курдимки бир канша инновацион фаолияга таъсир етувчи омиллар ҳақида гапирдингиз, субсидия, солиқлар, банк кредитлари ҳақида гапирдингиз, нима деб уйлайсиз қайси инструменттан фойдаланиш купрок самара беради?
Жабов: Давлат томонидан субсиялаш ва банк томонидан кредитлаш инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг самарали инструментлари булиб хисобланади. Бундан ташқари қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш мумкин. Ҳукуматлар кичик ва ўрта бизнесга банк кредитини кўпайтириш учун кредит кафолатлари, субсидияланган давлат ссудалари, кредит воситачилиги ва банк фаолиятини тартибга солиш каби бир қатор воситалардан фойдаланиши мумкин.
Каримов Нарбой Ганиевич

1-савол: Мана сиз айтиб утдингиз қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш мумкин деяпсиз, айтинчи қимматли қоғозлар бозорининг яхши ишлаши инновацион фирмалар учун молиялаштиришга киришни осонлаштиришнинг муҳим шарти нимада деп уйлайсиз?




Жабов:Қимматли қоғозлар бозорининг яхши ишлаши инновацион фирмалар учун молиялаштиришга киришни осонлаштиришнинг муҳим шарти бўлиб, ўз капиталини ошириш орқали янгиликларини кенгайтиришга ҳаракат қилаётган компаниялар учун ҳам, спартапларни қўлловчи инвесторлар ва венчур капиталистлар учун ҳам инновацион жараён ва ундан чиқиш учун йўл керак. Қимматли қоғозлар бозорлари инновацияни иложи борича қўллаб -қувватлаяптими ёки йўқми, бу мунозарали масала. Aсосан улар менежерларга акциядорларнинг узоқ муддатли қийматини максимал даражада оширишга рағбатлантиришса-да, амалда улар қисқа муддатли хатти-ҳаракатларни рағбатлантириши мумкин. Aхир, бозорлар кўпинча ноаниқ ва узоқ муддатли тўловларга эмас, балки дарҳол даромадларга ижобий муносабатда бўлишга мойил. Бундан ташқари, фирмалар рақобатчилар уларни нусха кўчиришидан қўрқиб, ўзларининг инновацион маҳсулотлари ҳақидаги барча маълумотларни очиқ бўлишишни хоҳламайдилар. Натижада менежерлар узоқ муддатли қийматни оширишга эмас, балки ҳар чоракда даромад олиш мақсадига эришишга кўп эътибор қаратишлари мумкин.

2. савол: Мавжуд тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятидант юқори фойдага эришиш учун тадбиркорлик фирмаси айнан канака шартларга риоя қилиши ва аниқ талабларга жавоб бериши керак?


Жабов:
Жабов:Салоҳиятли истеъмолчиларнинг янгиликка бўлган эҳтиёжи ҳажмини, мазкур эҳтиёжни қондиришнинг маълум усулларида иқтисодий устуворликни аниқлаб олиши лозим. Бундан ташқари, янгилик киритиш, ишлаб чиқариш ва яратишда юзага келадиган манбалар чегарасини аниқлаш лозим, яъни янгиликнинг иқтисодий салоҳиятининг ҳар томонлама башоратини тўғри ташкил этиш лозим. Инновацион ташкилотнинг муваффақиятли ривожланиши учун корхона ходимларининг айрим талабларга мослиги асосий шарт ҳисобланади. Фирма ташкилотчиларининг ёши (ўртача 30 – 35 ёш) ва уларнинг шахсий хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга бўлади: юқори жавобгарлиги. Моддий-молиявий ресурсларнинг чекланганлигида ва бозорга мослашмаганликда инновацион корхоналарнинг муваффақиятида бошқарувни ташкил қилиш сифати муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун айнан кичик инновацион ташкилотлар янада самаралидир. Чунки ресурсларни кам ишлатиш билан ҳам натижага эришиш мумкин бўлади.


Бауетдинов Мажит Жанизакович


1 савол:
Айрим мамлакатлар бевосита чет эл инвестицияларини тортиш орқали технологик муҳитни яхшилашга қаратилган сиёсатни қолланади. Бу сиёсатга кўз қарашингиз кандай?
Жабов:Тўғри, сабаби уни амалга ошириш стратегиясига техналогияларни татбиқ қилиш, бевосита чет эл инвестицияларни тортиш орқали технологик муҳитни яхшилаш ёки минтақада инновацион салоҳиятни ошириш учун бирлашиш ёки қўшилиш орқали янги корхоналарни ташкил этиш мумкин. Бу жараённи юритишлик учун кўникмалар, етарли инфраструктура ва бозорларга чиқиш имканиятлари зарур. Кичик ва ўрта бизнесларнинг инновацион фаолиятин қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ сиёсат бизнес режаларига талаб пайдо бўлиши мумкин.

2 савол:
Бир қотар етакчи технологияларга инвестиция киритиш-халқора рақобатбардошлик ва инновацион қобилиятти сақлаб қолиш учун зарур шарт демакдир. Ушбу ерда савол пайдо бўлади, агар мамлакатлар хам инновацион фаолияттан манфаатдор бўладиган бўлса, у ерда бу инновацион фаолиятни ривожлантириш учун улар қандай иложларни қулланиши мумкин?




Жабов: Мамлакат инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу шарт-шароитларни яхшилашга аралашиши мумкин, улар : инновацион корхоналарни илимий-тадақиқот ишларига инвестиция киритиш учун, ғояларни дароматга айлантириш учун ўх ора ва илмий гурухларбилан бирга ишлашишга юналтиридиган давлатнинг илмий омбори ва дизайн чораларига инвестиция киргизиши, ресурслари яхши бўлган қобилиятли илм-фан -изланиш ходимларининг катта базасини яратувни қўллаб-қувватлаши, инноваcияларни ривожлантиришга имканият берадиган, қўллаб -қувватловчи ва кетма-кет муҳитни таъминлаши, тегишли технологияларга эга бўлишни осонлаштириш орқали кичик бизнес ва тадбиркорликнинг инновацион салоҳиятини маҳкамлаши, тармоқларнинг ривожланишига ёрдамлашиши, сармоясини тортишда инновацион корхоналарда учирашадиган қийинчиликларни софлаштириши мумкин.
Норчаев Асатулло Норбутаевич
1-савол: Кичик бизнесда тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун қанака шароитлар таъминлаши зарур?
Жабов: Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кичик бинзесда тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун: миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш негизида уни барқарор ривожланишини таъминлаш; иқтисодиётда рақобат муҳитини шаклланиши таъмиинлаш; кичик бизнесни давлат томонидан қуллаб- қувватлаш тизимини, унинг механизмларини-такомиллаштириш асосида ривожлантириб бориш; кичик бизнесга хизмат кўрсатувчи инфртузулмаларни самарали ҳаракат қилишини таъминлаш зарур.
2-савол:
Авторефератингизда инновацион фаолиятнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналарнинг вазифаларига туктаб утгансиз, шу вазифаларни батафсил айтиб утсангиз
Жабов: Инновацияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналар иккита вазифани ҳал қилишлари лозим: биринчиси - капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва даромадлилиги нуқтаи назаридан, энг мақбул вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш; иккинчиси-мавжуд ишлаб чиқаришга киритилувчи инновациялар самарадорлигини баҳолаш , қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш инновацион фаолиятнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналарнинг вазифалари хисобланади.

Мусагалиев АжиниязЖумагалиевич


1-савол: Хулосада тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолият учун ажратадиган маблағларидан келиб чиққан ҳолда табақалашган солиқ имтиёзларини жорий қилиш лозим деяпсиз, айнан кайси солиқ турларини табақалаштиришни кузда тутипсиз?

Жабов: Тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолият учун ажратадиган маблағларидан келиб чиққан ҳолда табақалашган солиқ имтиёзларини жорий қилиш мазкур вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш оптимал ҳажмини белгилаш, ишлаб чиқаришнинг инновацион тавсифи, тадбиркорлик субъектининг кўлам жиҳатидан тоифаси, инновацион фаолиятни рағбатлантириш даражасидан келиб чиққан ҳолда инновацион фаолиятни солиққа тортиш бўйича иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги асосланган имтиёзларни қўллаш орқали молиялаштириш, инновацион фаолиятнинг самарадорлигини баҳолашда кичик тадбиркорлик субъектларининг инновацияга мойиллик жиҳатидан ташкилий-иқтисодий тавсифларини ҳисобга олиш каби муаммоларни ечишнинг асосий бўғини ҳисобланади. Жаҳон амалиётида "солиқ имтиёзлари" тушунчаси солиқ суммасини ҳисоблашда солиқ базасидан тўлиқ ёки қисман олиб ташланиши керак бўлган суммани белгилаш учун ишлатилади. Рағбатлантириш жараёнига келсак, солиқ имтиёзлари инновацияга сармоя киритадиган фирмаларга солиққа тортиладиган даромадларидан илмий-тадқиқот харажатларидан имтиёз беради. "Солиқ кредити" тушунчаси ушбу харажатларни амалга оширган субъектнинг якуний солиқ мажбуриятларидан илмий-тадқиқот харажатларига фоиз нисбатида чегирмаларни билдиради.


Данияров Кууатбай Дауирханович


1 савол: Авторефератингизнинг 11-бетида 1. 1-расмда оптималлаштирувчи фирма ва инновацион фирманинг фарқланишини такидлагансиз? Улар орасидаги фарқ нимада деб ўйлайсиз?


Жабов: Оптималлаштирувчи фирма инвестицион фирма эмас, ҳақийқатдан ҳам уни инвестицион бўлмаган фирма сифатида тарифлаш мумкин. Стратегия нуқтаи назаридан, оптималлаштирувчи корхона назарияси шуни кўрсатадики, "тадбиркор" ҳар қандай соҳага ресурсларни тақсимлаш орқали рақобат қилмоқчи бўлган соҳани танлайди, бу ерда мувозанатсиз ҳолатнинг экзоген кўриниши туфайли кутилгандан юқорироқ фойда бўлади. Корхоналар ушбу соҳага ресурсларни қайта тақсимлаши билан мувозанат ҳолати йўқолади ва барча соҳаларда мувозанат шароитлари сақланиб қолса, тадбиркорнинг ресурсларни бир соҳадан иккинчисига ўтказишига туртки бўлмайди. “Фирманинг неоклассик назариясида унинг инновацион тадбиркорликни тушуниш қобилиятини чеклайдиган иккита тахмин мавжуд. Биринчидан, неоклассик назария шуни кўрсатадики, тадбиркор ресурсларнинг бир соҳадан иккинчисига қайта тақсимланишига туртки берадиган мувозанатсизлик ҳолатини яратишда ҳеч қандай рол ўйнамайди. Инновацион фирма назариясида, аксинча, тадбиркорлар янги фойдали имкониятлар яратадилар ва шу билан мувозанат шароитларини бузадилар. Иккинчидан, неоклассик назария шуни кўрсатадики, тадбиркор бошқа соҳада эмас, балки бир соҳада рақобатлашиш учун махсус тажрибага эга эмас”. Тадбиркордан талаб қилинадиган нарса шундаки, у рақобатлашадиган соҳани танлашда фойдани кўпайтириш тамойилига амал қилади. Инновацион фирма назариясидан фарқли ўлароқ, тадбиркорнинг ўзи танлаган соҳадаги ихтисослашган билимлари унинг фирмасининг ушбу соҳада инновацион бўлиш қобилияти учун катта аҳамиятга эга.

2 савол: Жадал ривожланаётган тадбиркорлик субъектларини шакллантиришга эришиш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши зурур. Бунда иқтисодий ривожланишдинг асосий мақсадларига эришиш учун қулай ички ва ташқи муҳитни шакллантириш зарурли ҳисобланадими?


Жабов: Бунда ички ва ташқи муҳитни шакллантириш зарурли ҳисобланади Жадал ривожланаётган тадбиркорлик субъектларини шакллантиришга эришиш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим. Бунда муҳими республикада иқтисодий ривожланишнинг асосий мақсадларига эришиш учун қулай ички ва ташқи муҳитни шакллантириш ҳисобланади. Ташқи ва ички иқтисодий муҳитнинг доимий ўзгарувчанлиги фонида молиявий муносабатларни самарали ташкил этиш учун тадбиркорлик фаолиятида таъсир этувчи мавжуд шароит ва омилларни, улардан иқтисодий жараёнларни тартибга солишда фойдаланиш имкониятларини аниқлаш керак. Фикримизча, жараёнлар кўлами ва аҳамиятига қараб асосий шартлар ва омилларни учта комплекс даражадаги гуруҳларга бўлиш тавсия этилади.Биринчи ва иккинчи даражаларга юқори даражадаги жараёнлар мажмуасини киритиш лозим. Жаҳон бозор мезонларига мос келадиган иқтисодий муносабатлар ва жараёнларни таъсири остида шаклланадиган шароитлар катта даражада маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва унинг нархи каби ташқи омилларни кўрсатиши мумкин. Энг инновацион ва шунинг учун ҳам хавфли корхоналар, энг юқори ташқи омилларни ишлаб чиқарадиган корхоналар бўлиб, улар корхона капиталини қўллаб -қувватлашга жамоатчилик аралашувини оқлай оладилар.

Байжанов Сарсенгали


1 савол: Авторефератингизнинг 16-бетида корхонанинг инновацион фаолиятига таъсир этадиган омилларни аниқловчи эконометрик моделдан фойдалангансиз. Инновацион ишни сармоя киритиш жараёнига ижобий таъсири кандай, унинг ахамияти кандай?




Жабов: Ушбу моделдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омилларни таъсир йўналишларини ҳамда даражаларини аниқлаш мумкин. Инновацион фаолиятга таъсир этувчи омиллардинг таъсир даражисини ва таъсир йўналишини аниқловчи эконометрикалıқ моделдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятин доимий равишда таҳлил қилиш ва шу таҳлил натижаларига суянган ҳолда имкониятларни ишлаб чиқиш инновацион фаолиятининг сармоя киритиш жараёнига ижобий таъсир этади. Давлатнинг молиявий манфаатлари тадбиркорликнинг молиявий муносабатлини шакллантириш механизмига аралашувини ва бу жараённи тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул этишин белгилайди. Бу моделдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятининг сармоя киритиш жараёнига таъсир этадиган омилларининг таъсир йўналишларини ва савияларини аниқлаши мумкин.
2 савол: Киши бизнес ҳәм жеке исбилерменликке қолай орталық жаратыў кайси машқалаларди шешиўдиң тийкарғы факторы есапланады?


Жабов:Улыўма алғанда, дүньядағы экономикасы раўажланған мәмлекетлер тәжирийбеси соны көрсетип атыр, киши бизнес ҳәм жеке исбилерменликке қолай орталық жаратыў мәмлекет экономикасының өсиў пәтлерин кескин асыўын тәмийинлейди ҳәм халық пәраўанлығын асырыўда зәрүрли фактор болып хызмет етеди. Мәмлекет тәрепинен экономиканың турақлы өсиў пәтлерин тәмийинлеў бойынша избе-излик менен әмелге асырылып атырған экономикалық сиясат нәтийжесинде бүгинги күнде киши бизнес ҳәм жеке исбилерменликтиң жалпы ишки өнимдеги үлеси артып бармакта. Ол мәмлекетимизде жетекши күшке айланып, базарды бәсекиге шыдамлы товар ҳәм хызметлер менен толтырыў, халық дараматы ҳәм пәраўанлығын асырыўдың тийкарғы дәреги, жумыс менен тәмийинлеў менен байланыслы машқалаларди шешиўдиң тийкарғы факторы есапланады. Сол себепли, киши бизнес ҳәм жеке исбилерменлик субектларини қоллап-қуўатлаў ҳәм олардың финанслық механизмлери менен биргеликте оларды материаллық ҳәм руўхый хошаметлеў системасын жетилистириў мақсетке муўапық.

Кудияров Кишибай Раметуллаевич


1 совал: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка қулай муҳит яратуш кайси муаммоларни ечишнинг асосий омили ҳисобланади?


Жабов: Биз эътибор қаратадиган инновацияларнинг фаолиятига таъсир этадиган асосий омили мамлакатлик субсидиялардир. Ҳукуматлар кўпинча фирмаларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва шу тариқа иқтисодиётнинг ўсиши учун хусусий илмий-тадқиқот ишларига катта миқдорда субсидиялар ажратадилар. Инновацион фаолиятни рағбатлантириш дастурларига катта миқдордаги давлат пуллари сарфланмоқда. Илмий-тадқиқот ишлари бўйича субсидияларнинг асосий ғояси шундаки, ижобий натижалар туфайли илмий-тадқиқот ишларига ижтимоий рентабеллик хусусий даромадларга қараганда юқори бўлади ва шунинг учун давлатнинг тадбиркорликни илмий-тадқиқот ишларига кўрсатаётган ёрдами асосий омил сифатида хизмат қилади. Кўникмалар : Юқори малакали ходимларнинг корхонада фаолият юритиши уларнинг инновацион фаолиятига ижобий таъсир этади. Рақобат: Корхонанинг саноаттаги рақобатдошларининг сони ҳам уларнинг инновацион фаолиятига таъсир этади, яъни рақобатдошлари кўп бўлган корхоналарнинг инновацион фидойилиги юқори ҳисобланади.

2 савол: Инновацион фаолиятнинг самарадорлигини баҳолаш энг зарурли вазифалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун кўрсаткичларни шакллантириш тақозо этилади. Инноваcион кўрсаткичларни аниқлашнинг ўзига хос жараёни хакида айтиб берсангиз?


Жабов:Инновацион кўрсаткичларни аниқлашнинг ўзига хос жараёни қуйидаги босқичларни ўзлар ичига олиши мумкин :
-Корхонанинг стратегик бизнес мақсадларини аниқлаш; -ўсиш мақсадларин қўллаб-қувватлаш учун инновацион мақсадларини белгилаш; -келажак учун зарур инновацион имканиятларни аниқлаш; -хоҳлаган янгилик билан алоқадор етакчилик ҳаракатларини аниқлаш; -инновацияларни бошқариш учун зарур ташкил этиш жараёнларини ва моделларди аниқлаш
Download 31.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling