1. Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий моҳияти ва шаклланиш тарихи
Download 31.11 Kb.
|
Солиқ даври давомида ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошмайдиган юридик шахслар, шу жумладан ягона солиқ тўлови тўловчилари ҳисобланган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ушбу бобда белгиланган соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқига эга. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш учун ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида ёзма хабарномани қуйидаги муддатларда тақдим этади: ўтган йил якунлари бўйича ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар — жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмасдан; солиқ даври давомида ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган юридик шахслар — ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан; ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш истагини билдирган юридик шахслар — ҳисобот даври бошланишидан бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса, ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунга қадар. (226-модда)5 Солиқ даври давомида ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошган, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар, ялпи тушуми белгиланган меъёрий миқдордан ошган ойдан кейинги ойнинг бошидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтади. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Download 31.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling