1. Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида


Сифатни бошқаришда корхоналарнинг ўрни.........12


Download 127.7 Kb.
bet2/10
Sana06.02.2023
Hajmi127.7 Kb.
#1170338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
555555555 (1)

5.Сифатни бошқаришда корхоналарнинг ўрни.........12


ХУЛОСА
Фойдаланилган адабиётлар



  1. Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида

Замонавий бозор иқтисодиёти ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатига тубдан бошқача талабларни қўяди. Бу ҳозирги вақтда ҳар қандай фирманинг яшаб қолиши, товар ва хизматлар бозоридаги барқарор ҳолати унинг рақобатбардошлик даражасига кўра белгиланиши билан боғлиқ. Ўз навбатида, рақобатбардошлик иккита кўрсаткич – маҳсулот нархининг даражаси ва сифатининг даражасига боғлиқ бўлиб, бунда иккинчи кўрсаткич ўз аҳамиятига кўра меҳнат унумдорлиги, ресурсларнинг барча турларини тежаш кўрсаткичларидан ўзиб кетиб, аста-секин биринчи ўринга чиқмоқда.


Сифат рақобатбардошлик омили сифатида бутун миллий иқтисодиётга тарқалади. У ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради. Бундан ташқари, маҳсулот сифати – бу корхона фаолиятининг муҳим кўрсаткичи.
Маҳсулот сифатини ошириш – жаҳондаги барча етакчи фирмалар учун хос бўлган иш йўналишидир.
Рақобатбардошлик – рақобатга бардош бериш, унга қарши тура олиш қобилияти. Бунда “рақобатбардошлик” тушунчаси ҳам товарлар (хизматлар), ҳам корхоналар, фирмалар ва бошқа ташкилотларга нисбатан қўлланилади.
1. Ишлаб чиқарувчининг рақобатбардошлиги – бу унинг ҳам маҳсулотнинг сифат тавсифларига, ҳам бошқа ишлаб чиқарувчи-рақобатчиларга нисбатан олиб борадиган аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти ҳисобига сотиш бозорларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш қобилияти. Янги сотиш бозорларига чиқиш, ташкилий тузилмани қайта тузиш, модификациялаш ва маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштириш, уни ишлаб чиқариш ҳажмларини ўзгартириш, асосий ишлаб чиқариш жамғармаларини алмаштириш, хўжалик алоқаларини ва маркетинг сиёсатини ўзгартириш билан боғлиқ барча ечимлар корхонанинг рақобатбардошлигини таъминлашга бўйсундирилган.
Товар ва корхонанинг рақобатбардошлиги тоифалари ўзаро узвий боғлиқ бўлиши билан бирга, муҳим фарқларга ҳам эгадир:

  1. маҳсулотнинг рақобатбардошлиги товарнинг ҳаёт циклига мос вақт оралиғида баҳоланади ва тадқиқ этилади, корхона рақобатбардошлигини тадқиқ этиш асосида эса корхона фаолият кўрсатиб турадиган даврга мос бўлган анча узоқ вақт ётади;

  2. маҳсулотнинг рақобатбардошлиги унинг ҳар бир турига нисбатан кўриб чиқилади, корхона рақобатбардошлиги эса ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг барча ўзгарувчи номенклатурасини ва унинг ишлаб чиқариш-техник салоҳиятини қамраб олади;

  3. корхонанинг рақобатбардошлик даражаси унинг ўзи томонидан таҳлил қилинади, товарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш эса истеъмолчининг алоҳида ҳуқуқи.

Ўз структурасига кўра корхонанинг рақобатбар-дошлиги маҳсулотнинг рақобатбардошлигидан анча мураккаб, чунки унинг объекти - корхонанинг бутун ишлаб чиқариш-иқтисодий фаолияти.

Download 127.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling