1-слайд Органик бирикмалардаги изомерия ва унинг турлари


Download 472.06 Kb.
bet7/7
Sana06.05.2023
Hajmi472.06 Kb.
#1433724
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
izomeriya

25-слайд

Этаннинг бошқа конформациясида СН3 гуруҳларидан бирининг 60ога бурилиши натижасида иккала метил гуруҳи водордлари бир-биридан максимал узоқликда жойлашади (C,D). Бунда С-Н боғи электронларининг бир-биридан итарилиши минимал бўлади, шунингдек бу конформациянинг энергияси хам минимал бўлади. Бу анча барқарор бўлган конформация тормозланган конформация дейилади. Конформациялар энергияси фарқи катта бўлмай, ~12 кДж/моль ни ташкил этади, бу айланишнинг энергетик барьери деб аталади.

26-слайд

Изомеризация

Изомеризация – бу кимёвий ўзгартиришлар натижасида структура изомерларининг бир-бирига ўтишидир. Бу каби жараёнлар саноатда муҳим аҳамиятга эга. Масалан мотор ёқилғилари октан сонини ошириш учун нормал алканларни изоалканларга ўтказилади; пентан изопентанга изомеризация қилиниб, кейин дегидрогенлаб изопрен олинади. Ички молекуляр қайта гуруҳланиш хам изомеризация дейилади, Бекман қайта гуруҳланиши – циклогексаноноксимни капролактамга ўтказиш жараёни катта амалий аҳамиятга эга.

27-слайд

Энантиомерларнинг ўзаро бир-бирига ўтиши рацемизация дейилади, бу оптик фаолликни йўқ бўлишига олиб келади, яъни натижада эквимоляр (−)- ва (+)-шакл – рацемат ҳосил бўлади. Диастереомерлар ўзаро бир-бирига ўтиши изомерлар аралашмаси ҳосил бўлишига олиб келади, бунда аралашма таркибида термодинамик жиҳатдан барқарор бўлган шакл кўпроқ бўлади.

Изомерия холати маълум бўлган моддалар сонининг ортишига олиб келади. Масалан децил спиртининг мавжуд бўлиши мумкин бўлган структура изомерлари сони 500 дан ортиқ, улардан фақат 70 яқини маълум.


Download 472.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling