1-сон илова бухгалтерия баланси 1-сонли шакл 2-сон илова молиявий натижалар тўҒрисидаги ҳисобот 2-сонли шакл


-§. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ (5-СОН ШАКЛ)


Download 165.23 Kb.
bet14/15
Sana15.02.2023
Hajmi165.23 Kb.
#1202404
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Молиявий ҳисоботлар шакллари

6-§. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ (5-СОН ШАКЛ)
168. Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот ҳисобот йилида корхонани хусусий капиталининг шаклланиш манбалари кесимида ҳолати ва ҳаракатини акс эттиради.
169. «Йил бошидаги қолдиқ» (010-сатр) моддаси бўйича йил бошидаги ҳолат бўйича қуйидаги ахборот акс эттирилади:
а) 3-устунда — «Устав капитали» — таъсис ҳужжатларида қайд этилган ва устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8300) кўрсатилган устав капиталининг суммаси кўрсатилади;
б) 4-устунда — «Қўшилган капитал» — қўшилган капитални ҳисобга олувчи ҳисобларида (8400) қайд этилган қўшилган капитал суммаси кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) 5-устунда — «Резерв капитали» — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, резерв капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8500) қайд этилган резерв капитали маблағлари суммаси акс эттирилади;
(169-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
г) 6-устунда — «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарарлар)» — тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи ҳисобларида (8700) қайд этилган, йил бошида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) суммаси кўрсатилади;
д) 7-устунда — «Сотиб олинган хусусий акциялари» — сотиб олинган хусусий акцияларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8600) қайд этилган, корхонада бўлган сотиб олинган хусусий акцияларининг суммаси; уларни кейин тарқатиш ёки йўқ қилиш учун, кўрсатилади;
е) 8-устунда — «Мақсадли тушумлар ва бошқалар» — мақсадли тадбирларни амалга ошириш учун бюджетдан, махсус жамғармалар, бошқа корхоналар, жисмоний шахслардан грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари кўринишида текин (бепул)га олинган активлар ва бошқа мақсадли тушумлар, шунингдек хусусий капиталини шакллантиришнинг бошқа манбалари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
170. «Қимматли қоғозлар эмиссияси» (020-сатр) моддаси бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот йилида қимматли қоғозларни чиқариш ва сотишдан олинган номинал қиймат ва эмиссия даромади суммаси акс эттирилади.
(170-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш» (030-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолати бўйича ҳар йили қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган асосий фондларни қайта баҳолашдан ташқари, асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш суммаси акс эттирилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
172. «Устав капиталини шакллантиришда пайдо бўлган валюта курси фарқи» 040-сатр)моддаси бўйича бухгалтерия ҳисобида 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги валюта курси фарқи»ҳисобида акс эттириладиган, таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасида ва маблағлар устав капиталига ҳақиқатда киритилган санада Марказий банк курслари ўртасида юзага келадиган, корхонанинг устав капиталини шакллантиришда ҳисобот йили учун курслардаги фарқ акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
173. «Резерв капиталига ажратмалар» (050-сатр) моддаси бўйича таъсис ҳужжатларига кўра ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот йили учун резерв капиталга ажратмалар суммаси акс эттирилади.
(173-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
174. «Жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)» (060-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилида олинган соф фойда (зарар) суммаси кўрсатилади.
175. «Текинга олинган мол-мулк» (070-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилида турли манбалардан текинга олинган мол-мулкнинг қиймати кўрсатилади.
176. «Мақсадли фойдаланиш учун олинган маблағлар» (080-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилида олинган грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари ва мақсадли фойдаланиш учун бошқа мақсадли тушумлар кўрсатилади.
177. «Ҳисобланган дивидендлар» (090-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдасидан ва аввалги йиллардан тўпланган фойдадан жорий ҳисобот йилида ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммаси кўрсатилади.
178. «Хусусий капиталини шакллантиришнинг бошқа манбалари» (100-сатр) моддаси бўйича хусусий капиталини шакллантиришнинг бошқа манбалари суммаси кўрсатилади.
179. «Йил охиридаги қолдиқ» (110-сатр) моддаси бўйича тегишли устунлар бўйича ҳисобот даври охирида хусусий капиталининг сальдоси кўрсатилади. Бунда, 030, 040, 050, 100-сатрларда акс эттирилган ва 8420 — «Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқ», 8510 — «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар», 8520-»Резерв капитал» ҳисобларида, мақсадли тушумлар (8800) ҳисобларида ҳамда келгуси харажатлар ва тўловлар резервини ҳисобга олувчи (8900) ҳисобларда ҳисобда турган хусусий капитали манбаларининг йил бошидаги суммага нисбатан камайиши минус белгиси билан кўрсатилади. Шунингдек, минус белгиси билан ҳисобот йилидаги ҳисобланган дивидендлар (090-сатр) ва қопланмаган зарар (060-сатр) суммаси акс эттирилади.
180. «Хусусий капиталнинг кўпайиши (+) ёки камайиши (-)» моддаси бўйича (120-сатр) йил бошидаги сумма билан қиёслаганда ҳисобот йили охирида хусусий капиталнинг кўпайиши ёки камайиши суммаси акс эттирилади.
181. Акциядорлик жамиятлари 130 дан 150-сатрларгача бўлган сатрларни маълумот учун тўлдирадилар.

Download 165.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling