1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: гост 0-92. Правила проведения работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения; 2


Раҳбарий ҳужжатлар мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади


Download 320.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana14.04.2023
Hajmi320.78 Kb.
#1357334
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
 Раҳбарий ҳужжатлар мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

йўриқномалар (қоидалар);

методик кўрсатмалар;

низомлар (намунавий низомлар).


 Раҳбарий ҳужжатлар белгиланган амал доирасида ва қўлланиш соҳасида 
мажбурий бўлади. Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амал қилиниш 
доирасига қараб тармоқлараро (давлат) ва тармоқ хилларга ажралади.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар давлат ва хўжалик бошқарув 
идоралари, шунингдек ТҚ, СТТ ва тадбиркорлик субъектлари томонидан, давлат 
стандартларига ўхшаш ишлаб чиқилади.
Тармоқ даражасидаги раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни тасдиқлаш 
ва рўйхатдан ўтказиш тартиби раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни 
тасдиқловчи, тармоқ бошқарув идоралари томонидан ўриатилади.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амал муддатини чекламасдан ёки 
чекланган муддатга тасдиқланади. Одатда, талаблари амалда текширилиши 
лозим бўлган раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар чекланган муддатга 
тасдиқланади.
Тармоқлараро (давлат даражасида) қўлланишга мўлжалланган раҳбарий 
ҳужжат ёки тавсияномаларнинг белгиси қуйидагилардан иборат бўлади: 

ҳужжат индекси - давлат даражасидагилар учун O’z RH (O’z T) ёки тармоқ 
даражасидагилар учун RH (T);

Ўзстандарт Агентлиги томонидан бериладиган, ҳужжатни тасдиқлаган 
идоранинг икки даражали шартли белгиси;

дефис билан ажратилган, рўйхатга олиш уч даражали тартиб рақами; - 
икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол:
O’z RH 51-067:1998
O’z T 51-052:1996
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСО 1947 йилда ИСО низоми 
тасдиқлангач, расмий равишда иш бошлади. Халқаро товар айрибошлаш ва 
ўзаро ёрдамни осонлаштириш ҳамда интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий 
фаолиятда ҳамкорликни кенгайтириш учун стандартлаштиришни дунё миқёсида 
ривожланишига таъсир кўрсатиш ташкилотнинг мақсади ҳисобланади. 
Стандартлаштириш бўйича миллий органлар ИСО аъзолари бўлиб ҳисобланади.


ИСОнинг қонуний органи бўлиб барча миллий ташкилотлар вакилларининг 
умумий йиғилишлари ҳисобланади. Бу йиғилиш "Бош Ассамблея" деб 
номланади ва ИСО фаолиятидаги муҳим масалаларни ечади ва унинг сиёсатини 
аниқлайди. Ташкилот бошида президент туради. У ҳар 3 йилда қайта сайланади. 
Ташкилотнинг амалий ишларини шу ташкилотнинг кенгаши олиб боради. 
"Халқаро стандартларни яратиш бўйича" "ИСО"нинг ишчи органи бўлиб, техник 
комитетлар ва ишчи гуруҳлар ҳисобланади.

Download 320.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling