1. Сув ва сув ҳавзаларининг экологогигиеник ҳолатлари
Хўжалик чиқивди сувларидаги бир кишига туғри келадиган бир
Download 143 Kb.
|
1451617585 62769
2-жадвал Хўжалик чиқивди сувларидаги бир кишига туғри келадиган бир кунлик зарарли моддалар миқдори.
мг/л Чиқинди сув таркибидага моддаларнинг номи 65 Осиғлиқ моддалар 54 БПК, тивдирилмаган суюқлиқда 75 БПК, тўлиқ тивдирилмаган суюқлиқда 35 БПК, тиндирилган суюқлиқда Сув ва сув ҳавзаларшшнг экогигиенаси
Бундай таркибга эга бўлган чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ташлаш, тезроқ чирийдиган чўкмаларни пайдо қилади. Агар, биологик осиғлик моддалар таркибида патоген миқроблар, вируслар, паразитлар ва уларнинг тухумлари бўлса, эпидемик нуқтаи назардан хавф туғдириши мумкин. Ифлосланган сув орқали тарқалиб кетиши мумкин бўлган бактерияларга вабо вибриони, бацилляр қорин тифи, паратифлар, гастроэнтерит касалини чақирувчи инфекциялар, болалар диареясини, лептосироз, туляремия касалларини тарқатувчи микроблар киради. Вабо касалини тарқатувчи Эль Тор эпидемик хавф туғдирадиган микроб ҳам сувда топилди. Шуни эслатмоқ керакки, Жаҳон соғлиқни сақлаш уюшмасининг ҳисоботида айтилишича, ҳар саккиз секундца ифлосланган сув истеъмолидан бир бола нобуд бўлар экан. Инсон ҳаётининг баъзи бир томонлари борки, уни эсласанг акд бовар қилмайди. Бир мисол, АҚШда бир бой оиланинг қизи Мэри эрта билан туриб, ҳожатхонага кириб, сўнгра дущда чўмилиб, тишларини ювиб нонуштага келгунча 350 литр водопровод сувини ишлатиб бўлади. Африкада яшовчи қиз Дэде эса 8—10 литр сувни уйига тирикчилик учун олиб келгунга қадар 8 соат вақт кетказади. Ўша миқдор сув фақатгина оиладаги 4—5 киши учун мўлжалланган, яъни сув ичиш ва овқат гшшириш, юз қўлни ювиш учун сарфланади. Чўмилиш, кир ювиш фақат 4 соатли масофадаги дарёда амалга оширилади. Даре суви ифлосланган, қайнатмай умуман ичиб бўлмайди. Шундай қилиб, табиатнинг ўзи сув ресурсларини аҳолининг яшаш регионлари ўртасида ҳар хил тақсимлаган. Осиё мамлакатларининг ҳудудларида даре, кўллар сувининг захираси дунё сувларининг 30%ини ташкил қилса, жаҳон халқларининг 60%и шу ҳудудларда истиқомат қилади. Ҳозирда бутун дунё халқлари б млрд.га етган бўлса, шулардан 1300 млн.дан зиёдроғи Хитойда, 1 млрд. Ҳиндистонда, 250 млн. Индонезия, 135 млн. Японияда яшайди ва ҳоказо. Кўриниб турибдики, табиатнинг сув заҳиралари аҳолини сонига қараб бўлинмаган. Аммо, индустриал ривож топтан мамлакатларнинг аҳолиси сув танқислигини сезмайдилар, уларнинг табиий сув ресурсларидан фойдаланиши катта капитал ҳисобига ўнғайроқ кечади, эндигина ривожланаётган мамлакатларнинг сув истеъмоли анчагина қийин. Амазонка дарёсининг суви миқдори дунё чучук суви заҳирасининг 15%ини ташкил қилади, бу ҳудуддаги сувдан фойдаланадиган аҳолини сони, дунё аҳолисининг 0,4%ини ташкил қилади. Ёғингарчилик ҳам худди шундай, ер куррасининг баъзи бир ҳудудларида ёғингарчилик жуда кам, гоҳо, умуман ёғмайди, баъзи бир ҳудудларда эса бир неча кунлаб ёғиши мумкин. Ҳозирда, инсониятнинг антропоген фаолияти оқибатида иқлим ҳам ўзгариб бормоқца, оқибатда ёғингарчилик миқдори ҳам ўзгармоқда. Мана, 2003 йили Тошкент вилоятида ёғингарчилик апрел, март ойларида ўтган йилга Караганда анча кўп бўлди. Шунта қарамасдан жуда кўп ҳудудларда сувнинг етишмаслиги маълум даражада иқлимнинг ўзгаришига боғлиқ Масалан, Жаҳон банкининг фикрича, сувнинг етишмаслиги дунё мамлакатларининг 80 тасида иктисодий инқирозни ва аҳоли ўртасида турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Ҳозирга даврда камбағал давлатларнинг икки млрд. аҳолиси тоза сувга ўз эҳтиёжини қондира олмаяпти, улар канализация хизматидан маҳрум, сабаби ер ости сувларидан фойдаланиш анчагина қиммат, дарёларга дамба қуриш ундан ҳам қиммат, шунга ўхшаш кўп сабаблар сув танқислигини келтириб чиқармоқца. Кейинги 10 йилликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси билан қолоқ мамлакатларда катта ишлар амалга оширилди. 134 млрд. доллар сарфланиб бир млрд. аҳолини тоза сув билан таъминлаш, 750 млн. аҳолига канализация хизмати кўрсатиш таъминланди. Бизнинг минтақада, яъни Ўзбекистон Республикасининг баъзи бир ҳудудларида сув ҳавзаларидаги минерализация жараёнлари ҳам ниҳоятда тез фурсатлар билан салбий томонга ўзгармоқца. " Ш.Т.Искаццарованинг 1993—1996 йилларда олиб борган илмий изланишлари шуни кўрсатдики, Хоразм вилоятида санитария ва давлат стандарти талабига тўғри келмайдиган сувлар 62%. Санитария бактериология кўрсаткичлари бўйича ва санитария кимёвий кўрсаткичлари бўйича 59% ичимлик сув талабга жавоб бермайди, шундай аҳвол Қорақалпоғистонда ҳам кузатилмоқца. 1998 йиддаги олиб борилган текшириш натижаси санитария бактериология кўрсаткичи бўйича 32%, санитария кимё кўрсаткич бўйича 62% сув талабга жавоб бермайди. Ҳаттоки Тошкент вилояти водопровод сувлари 1000 намунасини 0,2% гельминт тухумлари аниқланган. Демак, бу водопровод системасида тозалаш, зарарсизлантириш жараёнларининг яхши эмаслигидан, талабга жавоб бермаслигидан дарак беради. Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини водопровод ичимлик суви билан таъминлашнинг 59,3%га тўғри келади, шундан шаҳарларни водопровод суви билан таъминлаш 75,4% га етди, қишлоқ аҳолисини таъминлаш эса 40%ни ташкил қилади. Аҳолининг қолган қисми очиқ сув ҳавзаларидан ёки грунт қудуқ сувларидан фойдаланади. Бу сувларнинг 80% кимёвий таркиби билан, 30% бактериологик кўрсаткичлари билан давлат стандартига тўғри келмайди. Аҳолининг фақатгина 7,7%и канализация билан таъминланган. Шунинг учун ҳам аҳоли ўртасида кузатиладиган касалликлар интенсив кўрсаткичлари бўйича ҳар 1000 аҳолига 1994 йили 976,9 бўлса, 1998 йили ўша кўрсаткич 1178,3 га етди. Касалликни ўсиши 20,6% ортди. Хуллас юқорида зикр қилинганлар аҳолини тоза, экологогигиеник жиҳатдан қулай бўлган сув билан таъминлашни тақозо қилади. Download 143 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling