1. Сув ва сув ҳавзаларининг экологогигиеник ҳолатлари


Аҳолини тоза ичимлик суви билан


Download 143 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi143 Kb.
#1592821
1   2   3   4
Bog'liq
1451617585 62769

2. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирлари
1992 йили Узбекистан Республикаси Олий мажлиси томонидан қабул қилинган ва Республика Президента томонидан тасдикданган Давлат санитария назорати тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасида шундай дейилган: «Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан катьий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, хўжалик ичимлик суви таъминотининг марказлаштирилган тизимлари етказиб берадиган сувнинг сифати гигиена талабларига ва давлат стандартларига мое бўлишини таъминлашлари шарт». Бу қонун ҳамма учун баб-баробар бажарилиши шарт. Сабаби, сув орқали юқумли инфекцион ва юқумсиз ноинфекцион касалликлар тарқалиши мумкинлиги аллакачонлар исботланган.
Шунинг учун ҳам, ичимлик тоза сувга эҳтиёжи ортиб бораётган аҳолини тўла-тўкис экологик тоза сув билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш давлатимиз олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. 1998 йилнинг 8 апрелида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 147-сонли «Санитария эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ва 1998 йилнинг 2 мартидаги «Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликни ошириш тўғрисида»ги Президентнинг фармойиши санитария эпидемиологик барқарорликни таъминлаш фақат тиббиёт ходимларининггина эмас, балки бутун жамоатчиликнинг, қолаверса жойлардаги ҳокимликларнинг вазифаси эканлигига яна бир бор эътиборни жалб этди.
Шундан маълум бўладиким, аҳоли турар жойларида, сув ҳавзаларида экологик нуқтаи назардан қулай шароит туғдириш эпидемиологик барқарорликни таъминлашда аҳолининг қатнашиши, айниқса, мутасадди ташкилот раҳбарларининг актив қатнашиши айни муддао. Ҳозирда республикамизнинг ҳамма вилоятлари аҳолисини тоза сув билан таъминлаш мақсадида қатор водопровод тармоқлари қурилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоятида 61,5 км трасса қурилиб кўп туманларга тоза сув борди, ҳозирда Меҳнатобод ва Ширин шаҳарлари томон сув трассаси қурилиши давом этмоқца, шунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Сув манбалари
Ер куррасида чучук сув манбалари турлича жойлашган. Ер ости сув манбалари камида учта чуқурлик ер қаватида жойлашади, очиқ сув ҳавзалари ер юзасида, яъни дарёлар, кўллар, каналлар, сув омборлари сифатида жойлашган.
Техниканинг ривожи аҳолининг давлат стандартларига тўғри келадиган ер ости тоза сувларидан кенг фойдаланишга имкон яратди.


Ичимлик тоза сув қандай бўлмасин, қуйидаги экогигиеник талабларга жавоб бериши шарт. 2000 йилда тасдиқланган давлат стандартида «Ичимлик сув, гагиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» 0'z.Jl$t 950: 2000 да «Ичимлик суви эпидемик томовдан хавфеиз, кимёвий таркиби бўиича зарарсиз, радиация жиҳатдан хавфеиз ва ёқимли органолептик хусусиятларга эга бўлиши керак», дейилади. Албатта, савол туғилади. Яъни бу талабларга кандай эришиш мумкин? Бунинг учун ер уста сувлари, ер ости сувлари ҳам махсус водопровод иншоотларида ишловдан ўгиши керак, бунинг учун иншоотларга махсус жиҳозлар ўрнатилиб, сувни давлат стандартига тўғри келадиган қилиб ишлов берилади. Одатда, Давлат стандарт бўиича сув манбаларини сувининг таркибий қисмига қараб, синфларга бўлинади. Сув таркиби қайси синфга тўғри келса, яъни сувнинг таркибидаги кимёвий, биологик омилларнинг миқцорига ҳамда сувнинг физик хусусиятларига караб ҳар бир қурилган ва қурилаётган водопровод иншоотига қўйиладиган талаблар турлича бўлади. Шундагана ичимлик сув давлат стандартига бироз тўғри келиши мумкин. Қуйидаги жадвалларда сув манбаларининг синфига қараб физик, кимёвий ва биологик таркиби келгирилади.
3-жадвал Аҳолини сув билан таъминлайдиган ер ости сувларининг сифатий курсаткичлари, сувнинг синфига қараб берилган
4-жадвал Юза сув ҳавзаларидаги сувнинг синфлар бўиича сифат курсаткичлари



Сув кўрсаткичларининг номи

Сув сифатининг курсаткичлари, синфлар бўиича

1

2

3

Сувнинг лойқалиги мг/л (гача)

20

1500

10000

Сувнинг ранга даражада градусда (гача)

30

50

100

Сувнинг ҳиди (баллда) (гача)

2

3

4

Сувни рН

6,5-8,5

6,5-8.5

6,5-8.5

Сувдаги темир (ғе) мг/л гача

0,3

1,0

3,0

Сувдаги марганец (Мп) мг/л гача

0,1

1,0

2,0

Фтор (ғ) мг/л гача

0,7

0,7

0,7

Сувни перманганат оксидланиши мг/л гача

7,0

15,0

20,0

БПК тўлиқ мг/л гача лактозага ижобий ўсиш берган

3,0

5,0

7,0

Ичак таёқчаларини 1 литрдаги миқцори гача

1000

10000

50000


Сув кўрсаткичларининг номи

Сув сифатининг курсаткичлари, синфлар бўиича

1

2

3

Сувнинг лойқалига мг/л гача

1,5

1,5

10,0

Сувнинг ранги, даражада (градусда)

20

20

30

Сувни рН

6-9

6-9

6-9

Сувдаги темир (ғе) мг/л гача

0,3

5,0

10,0

Сувдаги марганец (Мп) мг/л

0,1

1,0

2,0

Сероводород (Н,8) мг/л гача

-

-

3,0

Фтор (ғ) мг/л ва ундан кўпроқ

0,7

0,7

5,0

Оксидланиши 02 мг/л гача

2,0

5,0

10,0

1 литр сувдаги ичак таёқчалари миқцори (гача)

3

100

1000




Download 143 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling