1. Табиий ресурслар / Ер]


НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар


Download 146.71 Kb.
bet2/4
Sana01.05.2023
Hajmi146.71 Kb.
#1418602
1   2   3   4
Bog'liq
137 03.04.2023 (4)

НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда — қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди.
2. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти ҳамда Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ юритилади.
2-боб. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш
3. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда ихтиёрий равишда тўланади ва тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
4. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан юритилади.
5. Қўшимча тўловлар сарфланишини назорат қилиб бориш учун бюджет тизими бюджетлари харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифидан келиб чиқиб, ҳар бир тармоқ харажатлари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.
3-боб. Қўшимча тўловларни ундириш муддатларини белгилаш тартиби
6. Ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади.
Қўшимча тўловлар танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Бунда танлов ғолиби томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун зиммасига олинган қўшимча тўловнинг дастлабки тўлов сифатида оператор махсус ҳисобварағига тўланган ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган 5 фоиз қисми инобатга олинади ва қўшимча тўлов суммасидан камайтирилади.
7. Қўшимча тўловларнинг бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори тўлаш графигига мувофиқ танлов ғолиби томонидан тўланади.
Тўлаш графигида қўшимча тўловларнинг ҳар бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори ҳисобот йилида 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши назарда тутилади.
Бунда қўшимча тўловлар тўлаш графигида белгиланган муддатдан олдин ҳам тўланиши мумкин.
Қўшимча тўловлар ижара даври муддатига бўлиб тўланганда, қолган сумма тўлов амалга оширилган санадаги норматив қийматни ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.
8. Қўшимча тўловлар танлов ғолиби томонидан тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.

Download 146.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling