1. Табиий ресурслар / Ер]
Download 146.71 Kb.
|
137 03.04.2023 (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон
- киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
- Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида
[ОКОЗ: 1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари; 2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар] [ТСЗ: 1.Табиий ресурслар / Ер] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарасига доир ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган очиқ электрон танловда иштирок этган талабгорлар томонидан кўпроқ балл тўплаш мақсадида ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар ихтиёрий равишда тўланиши белгиланган. Бунда ушбу қўшимча тўловлар танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланиши ва ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланиши назарда тутилган. Ўз навбатида, ундирилган қўшимча тўловлар тегишли ҳудудда қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини ривожлантириш, хусусан суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий қилиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатлари ва сарфлаш тартибини аниқ белгилаш зарурати юзага келмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижарасига доир қонуности ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштириш талаб этилмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловлар ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатлари ва сарфлаш тартибини аниқ белгилаш, шунингдек, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланиши зарур бўлган қўшимча тўловларнинг энг юқори чегарасини белгилаш; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ер участкасининг ижарага олиш муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар ставкаларини белгилаш; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов ғолиби томонидан қўшимча тўловнинг 5 фоизи ижара шартномаси тузилгунига қадар, қолган қисми эса ижара муддатида, ҳар бир йилга тенг бўлган ҳолда тўланиши; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини ва сарфлаш тартибини белгилаш. 2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2023 йил 3 апрель, 137-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 137-сон қарорига ИЛОВА Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин»; 2. 1-иловада: 2-банднинг тўққизинчи хатбошиси «муомалага лаёқатли» сўзларидан кейин «, тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхат олинган» сўзлари билан тўлдирилсин; 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига электрон ахборот алмашинув орқали юборади»; 9-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «белгиланган муддатда жавоб берилмаган ёки ижрочига қайтаришда ер участкасининг ихтисослиги ва йўналиши аниқ белгилаб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари тасдиқланган ҳисобланади»; 32-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Ғолиб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловни тўлашни ўз зиммасига олганда, ижарага олиш шартномаси қўшимча тўловнинг 5 фоизи операторнинг махсус ҳисобварағига шахсий кабинет орқали тўлангандан сўнг имзоланади. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб танловларда қўшимча тўловнинг 5 фоизини тўламаган ва/ёки шартнома имзолашни рад этган (муддатида имзоламаган) танлов ғолиби ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар — савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилади ва улар ушбу ҳолатни биринчи марта содир этган тақдирда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга, иккинчи марта такрорлаганда эса муддатсиз даврга танловлардан четлатилади. Ушбу чекловлар танлов ғолиби ва унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилгунга қадар уларнинг иштирокида савдолари бошланган ва/ёки якунланган бошқа лотлар бўйича танлов жараёнларига ҳамда уларнинг натижаларига қўлланилмайди»; 33-банд «ЭРИ билан» сўзларидан кейин «ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин; 37-бандда: бешинчи хатбошидаги «ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг» сўзлари «якунланган ёки ўтказилмаган деб эътироф этилган кунда» сўзлари билан алмаштирилсин; қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ғолиб томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловнинг оператор махсус ҳисобварағига тўланган 5 фоиз қисми ижарага олиш шартномаси имзолангандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тўлиқ ўтказиб берилади»; 41-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ғолиб томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловнинг операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган қисми ижара шартномасида инобатга олинади»; 1-илова қуйидаги мазмундаги 1а-босқич билан тўлдирилсин:
4-иловада: «а» блок қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б» блокда: номи «Талабгор ҳақида маълумотлар» сўзларидан кейин «(энг юқори балл — 36)» сўзлари билан тўлдирилсин; 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5-позициядаги «Ишсиз оила аъзолари сони (ота-онаси, эр-хотини, фарзандлари)» сўзлари «Ишсиз оила аъзолари (ота-онаси, эр-хотини, фарзандлари) сони (маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан баҳоланади)» сўзлари билан алмаштирилсин; «в» блокнинг 6-позициясидаги «Ер участкаси жойлашган вилоятда, бироқ бошқа туман (шаҳар)да яшовчи талабгор» қатори чиқариб ташлансин. 3. 2-иловада: 3-банднинг тўққизинчи хатбошиси «мурожаат қилган» сўзларидан кейин «тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари билан тўлдирилсин; 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига электрон ахборот алмашинув орқали юборади»; 10-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «белгиланган муддатда жавоб берилмаган ёки ижрочига қайтаришда ер участкасининг ихтисослиги ва йўналиши аниқ белгилаб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари тасдиқланган ҳисобланади»; 23-банднинг иккинчи хатбошиси «ЭРИ билан» сўзларидан кейин «ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин; 33-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Ғолиб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловни тўлашни ўз зиммасига олганда, ижарага олиш шартномаси қўшимча тўловнинг 5 фоизи операторнинг махсус ҳисобварағига шахсий кабинет орқали тўлангандан сўнг имзоланади. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб танловларда қўшимча тўловнинг 5 фоизини тўламаган ва/ёки шартнома имзолашни рад этган (муддатида имзоламаган) танлов ғолиби ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар — савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилади ва улар ушбу ҳолатни биринчи марта содир этган тақдирда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга, иккинчи марта такрорлаганда эса муддатсиз даврга танловлардан четлатилади. Ушбу чекловлар танлов ғолиби ва унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилгунга қадар уларнинг иштирокида савдолари бошланган ва/ёки якунланган бошқа лотлар бўйича танлов жараёнларига ҳамда уларнинг натижаларига қўлланилмайди»; 34-банддаги «ЭРИ билан» сўзларидан кейин «ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин; 37-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Очиқ электрон танлов ғолиби жисмоний шахс бўлса, танлов ғолиби шартнома имзолаш учун берилган беш иш куни доирасида ўзининг ягона таъсисчилигида таъсис этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни шахсий кабинети орқали киритади»; 38-бандда: олтинчи хатбошидаги «ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг» сўзлари «якунланган ёки ўтказилмаган деб эътироф этилган кунда» сўзлари билан алмаштирилсин; қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ғолиб томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловнинг операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган қисми ижара шартномасида инобатга олинади»; 42-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ғолиб томонидан ғолибликка эга бўлиш учун қабул қилинган қўшимча мажбуриятдан дастлабки тўлов сифатида операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган маблағлар ижара шартномасида инобатга олинади»; 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «47. Танловга қўйилган объект ижрочи томонидан ёки тегишли суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорларига асосан танлов бошлангунга қадар ёки танлов ўтказилмаган деб топилгандан сўнг савдо платформасидан олиниши (буюртмага ўзгартириш киритилиши, бекор қилиниши) мумкин. Бунда танловга қўйилган ер участкасини савдодан олиш (буюртмага ўзгартириш киритиш, бекор қилиш ва тўхтатиш) бўйича ёзма сўров хати фақат савдо платформаси орқали танлов ўтказиладиган кун соат 09:30 гача (GMT+5) қабул қилинади. Белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган сўров хатига (суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорига) асосан ер участкасининг танловдан олинишига йўл қўйилмайди. Танловни ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади. Талабгорларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар бўлмайди»; 1-илова қуйидаги мазмундаги 1а-босқич билан тўлдирилсин:
4-иловада: «а» блок қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б» блокда: номи «автоматик равишда баҳоланади» сўзларидан кейин «, энг юқори балл — 45» сўзлари билан тўлдирилсин; 4-позиция «иш стажи» сўзларидан кейин «(бунда иш стажи бўйича маълумот талабгор томонидан платформада ҳисобланадиган шартли 16 ёш ҳамда талабгорнинг ёши ўртасидаги оралиқ вақт доирасида белгиланади)» сўзлари билан тўлдирилсин; 5-позиция «ҳисобга олинади» сўзларидан кейин «, бир нечта турдаги техника мавжуд бўлган тақдирда, энг юқори баллга эга бўлган тоифадаги техника балли ҳисобга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин; «в» блокда: номи «келгусидаги режалари» сўзларидан кейин «(энг юқори балл — 33, чорвачилик йўналиши учун — 43)» сўзлари билан тўлдирилсин; 20-позиция чиқариб ташлансин. 4. Қуйидаги мазмундаги 31-илова билан тўлдирилсин: «Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 31-ИЛОВА Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида Download 146.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling