1. Табиий ресурслар / Ер]


Download 388.66 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi388.66 Kb.
#1565568
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
911 16.11.2019

ер участкаси (ер участкасининг бир қисми) — ер фондининг муайян чегарага, қайд этилган майдонга, жойлашиш манзилига эга бўлган, у ерда жойлашган турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари мулкдорларига белгиланган тартибда эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланишга берилган, шу жумладан, кўп квартирали уйлар билан банд бўлган қисми;
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш — ушбу турда ер участкасини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни бериш;
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳоллар;
инвестиция лойиҳалари — амалга оширилиши давлат дастурларида назарда тутилган, фуқароларнинг яшаш ва маиший шароитларини, шунингдек муайян ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуришни назарда тутувчи лойиҳалар;
инвестор — инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи шахс;
ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори (кейинги ўринларда — ташаббускор деб аталади) — ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари, ер участкалари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйилган тақдирда — инвестор;

Download 388.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling