1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Тадбиркорликда таваккалчилик ва унинг турлари


Download 150.09 Kb.
bet31/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

8.2. Тадбиркорликда таваккалчилик ва унинг турлари
Бозор иқтисодиётининг туб белгиларидан бири тадбиркорлик эркинлигидир. Тадбиркорлик эркинлиги муомала доирасида чекланмаган ҳар қандай фуқаро ёки уларнинг уюшмаси, гуруҳи қонун йўли билан маън қилинмаган ҳар қандай соҳада исталган иқтисодий унумли фаолият турини, уни юритиш усулини танлаш ва шуғулланиш эркинлигини англатади. Демак, эркин тадбиркорлик турли-туман танлашлар эркинлигини билдиради. Аммо бу танлашлар ниқоятда мураккаб бўлиб, тадбиркорлик фаолиятининг муваффақият ва мағлубиятлари уларга боғлиқдир.
Тадбиркорлик бу таваккалчилик демакдир. Аммо чуқур, ҳар томонлама ўйлаб, имконият даражаларида қилинган таваккалчилик муваффақият келтиради. Аксинча, тасодифий, оқибати ҳисобга олинмай қилинган иқтисодий таваккалчилик инқирозга олиб келиши ҳаммага аён.
Ҳар қандай тадбиркор даставвал фаолиятини, яъни хўжалик юритиш соҳасининг пайти ва вақтини аниқлаб олиши лозим. Иш бошлашдан аввал республика, вилоят, шаҳар ва туманда тадбиркорлик фаолиятлари учун шароит ва бу фаолиятни бошлашнинг асосий шартлари билан танишиб олишлари даркор. Сўнгра турли тармоқ, соҳа ва ҳудуд (туман, вилоят) да тадбиркорлик фаолиятини ёритиш, пул қўйиш шароитлари ва имкониятлари ўрганилади. Бунда тармоқ ва ҳудудлардаги тадбиркорликнинг ривожланиш даражаси, ундаги солиқ ва кредит ставкалари, имтиёзлари ўрганилади. Фаолият кўрсатмоқчи бўлган соҳага ва ҳудудга кириб боришга тўсқинлик қиладиган турли чекланишлар тўсиқларни аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, фаолият учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни топиш, сотиш қийинчиликлари ва имкониятларини аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Умуман дастлабки босқичда тадбиркор ўзи фаолият кўрсатмоқчи бўлган соҳаси ҳудудидаги тадбиркорликнинг шароитларини ўрганиши лозим. Бунинг учун маълумот ва ахборотларни тадбиркорлик тўғрисидаги қонун, ҳуқумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлардан, статистик нашрлардан, иқтисодий журнал ва газеталардан олиш мумкин. Керакли маълумотларни иқтисодчи, эксперт мутахассисларидан, консальтинг фирмаларидан ҳам олиш мумкин.
Хўжалик юритиш соҳаси танлангандан сўнг, тадбиркор бозордаги ўз ўрнини топиши ва ўзи учун бозор муҳитини танлаши — лозим бўлади. Бу босқичда бирон бир товар ёки хизмат бозори танланади. Ушбу танлов фаолият кўрсатаётган бошқа .тадбиркорлар тажрибасини ўрганиш, ўз ҳиссиётига ишонч ёки чуқур таҳлил асосида амалга оширилади.
Бозорни таҳлил қилиш учун маркетолог мутахассисларга, кон-салтинг фирмаларга мурожаат қилиш мумкин. Агар бўлгуси тадбиркорнинг маблақи етарли даражада кўп бўлмаса, бозорни ўзи таҳлил қилиши мумкин.
Бозорни таҳлил қилишда тадбиркор ишлаб чиқариши мўлжалланган товар ёки хизматни истеъмол қилувчиларни ўрганишдан бошлайди. Ушбу босқичда истеъмолчиларнинг микдори, уларнинг диди, истаклари аниқланади. Бу ишни бўлқуси истеъмолчилар билан суҳбатлашиш, уларга товар намунасини кўрсатиш орқали амалга ошириш мумин.
Истеъмолчиларни аниқлагач, улар учун товар ишлаб чиқарадиган рақобатчиларни ўрганиш, уларнинг имкониятларини таҳлил қилиш лозим. Бунда рақобатчиларнинг имкониятлари билан тадбиркор ўз имкониятини таққослаши ўзининг рақобатчидан усгунлиги ёки камчиликларини баҳолайди. Агар шу соҳада ва шу бозорда тадбиркор рақобатчиларига қараганда устунликларга эга эканлигига ишонч ҳосил қилсагина ўз фаолиятини бошлаши керак. Аксинча бўлса, бошқа хўжалик соҳасини ва товар (хизмат) бозорини танлаши лозим бўлади.
Бозорда доимий ўринни аниқлаш учун тадбиркор ўз товарининг ҳаётий муҳимлигини, унга талабнинг чегарасини белгилаб олиши керак. Ушбу чегарани аниқлаш, товар ишлаб чиқариш технологиясини янгилаш, танланган соҳа ва бозордан туриб тарк этиш вақтини ҳис қилиш аҳамиятлидир. Юқорида айтилган танлашда тадбиркор ўз малакасини китоблар, журналлар ўқиб бориши, махсус курсларда; ўқиш, ўзгаларнинг тажрибаларини ўрганиш орқали рўёбга чиқаради.
Бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитида, одатда, таваккалчилик ҳар доим қораланиб келди. Бозор муносабатларини шаклланишида эса таваккалчилик — тадбиркорликнинг ҳал қилувчи, энг муҳим элементи сифатида намоён бўлади. Зарур пайтда таваккал иш кўрган тадбиркор кўп ҳолларда муваффақият қозонади.
Таваккалчилик деганда «бахтли тасодифга» ишониш, умид қилиш тушунилади. Бу тушунчани бошқача ифодалаш ҳам мумкин. Таваккалчиликка хос хусусиятда — ноаниқлик, кутилмаганлик, ишонч-, сизлик, тахминдан иборат.
Сиёсий ва иқтисодий нобарқарорлик шароитида таваккалчилик даражаси ортади. Оммавий матбуотда доимий равишда, тадбиркорларнинг хабарсизлигидан фойдаланган ҳолда бозор операциялари ҳисобига ўз аҳволларини ўнглаб олиш мақсадида майда ва ўртача фирмалар томонидан ўз таклифлари реклама қилиб борилади. Таваккалчилик оқибатларини баратараф этиш учун нафақат билим ва тажриба, балки етарли миқдорда молиявий маблағ ҳам зарур бўлади. Маслаҳатчи фирмалар, ишлаб чиқариш воситалари таъминотчилари ва хатто пудратчилар ҳам, одатда, таваккалчиликни компенсация қилиш учун чекланган миқдорда пул ресурсларига эга бўладилар. Қандайдир лойиҳага таалуқли юқори даражадаги таваккалчилик, лойиҳачидан уни камайтириш йўлларини излашга мажбур қилади.
Таваккалчиликни камайтиришни асосий усуллари қуйидагилардан иборат:
- лойиҳани ишлаб чиқилиши жараёнига юқори мавқели шериклар, консультантлар ва компанияларни жалб этилиши;
- лойиҳадан олдин юзага келувчи муаммоларни чуқур ишлаб чиқиб ҳал этилиш:
- бозор коньюнктураси, мазкур маҳсулот ёки хизматга талабни
ривожланишини башорат қила олиш: — таваккалчиликни лойиҳа иштирокчилари бажарувчилари ўртасида тақсимланиши:
- суғурта:
- кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун молия заҳираларини ташкил этиш.
Таваккалчиликни тақсимланиши шундан иборатки, таваккалчилик асосан, уни бошқаларга нисбатан яхшироқ ҳисобловчи ва назорат қила олувчи, лойиҳа тштирокчиси зиммасига юклатилиши лозим.
Лойиҳа иштирокчилари .ўртасида таваккалчиликни тақсимланиши ҳам миқдорий ҳам сифат кўринишида бўлади. Миқдор жиҳатдан таваккалчилик тақсимланишида концептуал моделдан фойдаланишга асосланган «дарахти» ва унинг тартибини белгиловчи ечилмалар ташкил қилади.
Таваккалчиликни сифат жиҳатидан тақсимланиш потенциали ин-весторлар сонини кўпайтириш ёки камайтиришга йўналтирилган қатор қарорлар қабул қилишни кўзда тутиб, иштирокчилар таваккалчиликни инвесторлар зиммасига юкланишини ҳоҳлайдилар. Лекин бу лойиҳачилар учун тажрибали инвесторларни жалб этилишида қийинчиликлар туғдиради. Музокара қатнашчилари ўз зиммаларига таваккалчилик ҳиссасини олиниши борасида масалаларни ҳал этилишида иложи борича билимдонликни намоён этишлари талаб қилинади.
Таваккалчилик қуйидаги асосий турларга бўлинади: ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий (кредит), инвестицион ва бозор таваккалчиликлари.
Ишлаб чиқариш таваккалчилиги ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш), турли кўринишдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ.
Тижорат таваккалчилиги тадбиркор томонидан, сотиб олинган товарни сотиш кўрсатилган хизмат жараёнида вужудга келади. Тижорат битимида сотиб олинаётган ишлаб чиқариш воситалари нархини фойдасиз ўзгариши (ортиши), маҳсулот сотилишида нархнинг пасайиши, муомала жараёнида товарни йўқотилиши, муомала харажатларини ортиши каби омиллар ҳисобга олиниши даркор.
Молиявий таваккалчилик молиявий тадбиркорликни ёки молиявий (пул) битимларини амалга оширилишида юзага келади. Молиявий таваккалчиликка тадбиркорликнинг бошқа турлари учун хос бўлган битим иштирокчиларининг бири томонидан тўлов қобилиятининг йўқлиги, пул-валюта операциясидаги чекланганлик ва ҳ.к. омиллар таъсир кўрсатиши мумкин.
Инвестицион таваккалчилик сабабларига хусусий ёки сотиб олинган қимматли қоқозлардан иборат инвестицион — молиявий портфелни қадрсизланиши кириши мумкин.
Бозор таваккалчилиги бозорнинг фоиз ставкаларини, миппий пул бирлигини ёки хорижий валюта курсларини ўзгариши билан боқлиқ бўлади. Потенциал шерикларни лойиҳада иштирок этишларини мақсадга мувофиқлиги борасида қарор қабул қилинишида таваккалчилик таҳлил қилинади.
Тадбиркорлик фаолиятида таваккалчилик оқибатида кўриладиган зарар моддий, меҳнат, молиявий бўлиши, вақтни йўқотилиши, зарарнинг турли кўринишлари бўлиши мумкин.
Моддий зарар — лойиҳада кўзда тутилмаган ёки натура кўринишида моддий объектларни (бинолар, қурилмалар, узатиш материаллар, хом ашё жамловчи қисмлар) тўғридан-тўғри йўқотилишидир.
Меҳнат йўқотишлари — тасодифий ёки кўзда тутилмаган ҳолатлар, масалан автомат станок ўрнига универсал станокда ишлашга тўғри келган тақдирда: техник жиҳатдан асосланган вақт меъёрлари ўрнига тажриба статистик вақт меъёрлари қўлланилганда (ўлчов бирлиги, одам-соат ёки одам-кун).
Молиявий зарар тўғридан-тўғри пул йўқотиш (тадбиркорлик лойиҳасида кўзда тутилмаган тўловлар, жарималар, муддати ўтган кредит тўловлари, қўшимча солиқ, пул маблағларини ёки қиммат баҳо қоғозларни йўқотиш) билан боғлиқдир.
Вақт йўқотилиши тадбиркорлик жараёни лойиҳада кўзда тутилганидан сустроқ кечаётганда кузатилади (ўлчамлари, соат, кун, декада, ой ва ҳ.к.)
Махсус кўринишдаги йўқотишларга кишилар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга, тадбиркор мавқеига тахдид солинаётган ҳолатлар билан боғлиқ зарарлар киритилади.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling