1. талабаларнинг ақлий қобилиятини аниқлаш


- ТОПШИРИҚ. ҲИСОБЛАШ ҚОБИЛИЯТИ


Download 30.58 Kb.
bet4/5
Sana02.04.2023
Hajmi30.58 Kb.
#1322095
1   2   3   4   5
Bog'liq
Aqliy qobiliyat-ўзбекча

4 - ТОПШИРИҚ. ҲИСОБЛАШ ҚОБИЛИЯТИ

КЎРСАТМА: «Энди сизлардан 20 та арифметик масалаларни ечиш талаб қилинади»


Тўтри ечим намунаси. Китоб 25 сўм туради. Учта китоб қанча туради?
Жавоб: 75. Вақтни белгиланг ва топшириқни бажаришга киришинг, Бу топшириқни бажаришга 10 минут вақт берилади. Бу топшириқ ёрдамида миқдорий кўрсаткичларни таҳлил қилиш қобилияти текширилади.


Арифметик масалалар рўйхати (4-топшириқ).



  1. Боланинг 100 сўм пули бор эди, ундан 35 сўмини сарф қилди. Унда қанча қолди?

  2. Агар машина соатига 70 км тезлик билан юрса, 9 соатда у неча км босади?

  3. 15 та мева солинган яшик 280 кг бўлса ва ҳар бир бўш яшик 3 кг оғирликка эга бўлса, мевалар қанча оғирликка эга?

  4. 6 та одам 72 та китобга эга бўлса, 10 та одам қанча китобга эга бўлади?

  5. 3 та шарикли ручка 5 сўм туради. 60 сўмга қанча шунақа ручка олиш мумкин?

  6. Бола 1 секундда 1,5 метр югуриб ўтди. 10 секундда у қанча масофани босиб ўтади?

  7. Дарахт уйдан 20 м. шимолроқда жойлашган, уй эса ҳовуздан 15 м. шимолроқда, дарахтдан ҳовузгача қандай масофа бор?

  8. 3,5 метр чит 70 сўм туради. 2,5 м чит қанча туради?

  9. Тўртта ишчи 90 кунда ишни бажаришди. Ўша ишни ярим кун ичида бажариш учун нечта ишчи ишлаши керак?

  10. 48 см.лик сим қизитилганда 56 см.гача узаяди. 72 см сим қизитилгандан сўнг у қанча узунликка эга бўлади?

  11. Устахонада 8 соат ичида 280 та стул ясалади. Устахонада 1\5 соатда қанча стул ясалади?

  12. Қоришма икки қисм кумуш ва уч қисм қалайдан ташкил топган. 15 г. қоришма олиш учун неча грамм қалай талаб қилинади?

  13. Миша бир кунда 300 сўм, Гриша эса - 500 сўм ишлаб топади. Иккаласи биргаликда 12000 сўм пул ишлаб топишди. Миша неча сўм ишлаб топган?

  14. Бир вақтнинг ўзида биринчи тикув цехи 60 м чит, иккинчиси эса 40 м ишлаб чиқарди, Биринчи цех 90 м чит ишлаб чиққанда, ўша вақт бирлигида иккинчи цех қанча чит ишлаб чиқаради?

  15. Акбар ўз пулининг саккиздан бир қисмини почта маркаларига ва ундан уч марта кўп пулни қоғозга сарфлади. Қолган пули 8 сўм бўлса, унда савдо қилгунча қанча пули бўлган?

  16. 43 та стакан 2 яшикка жойланди. Биринчи яшикка иккинчисига нисбатан 9 та стакан кўп солинди. Биринчи яшикда қанча стакан бор?

  17. 60 м.лик матони икки қисмга шундай бўлдиларки, бири иккинчисига нисбатан 2\3 ни ташкил қилади. Қайта кесилган бўлакнинг узунлиги қанча?

  18. Завод ўз маҳсулотларининг 3\4 қисмини экспортга жўнатди, 1\5 қисмини эса мамлакат ичида олиб қолди. Неча фоиз маҳсулот завод омборида қолди?

  19. Бочка ҳажмини 6\7 қисми асал тўла ва у 7200 сўм туради. Ярим бочка асал қанча туради?

  20. Бир оилада яшайдиган қизчанинг акаларидан опаларининг сони икки баробар кўп. Агар опалари 8 та бўлса, қизчанинг акалари қанча?




Download 30.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling