1. Таваккалчилик турлари ва уларнинг асосий мазмуни. Таваккалчиликни асосий элементлари ва хислатлари. Таваккалчилик турлари
Тадбиркорнинг таваккалчиликни бошқариш
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
n9sWEhR8hybaSkTqv4ejWHVajsOBTlcHfJH1lD85
Тадбиркорнинг таваккалчиликни бошқариш доирасидаги фаолияти ўз субъектининг даромадлигига таҳдид солувчи таваккалчиликларнинг таъсиридан ҳимоя қилишга йўналтирилган. Таваккалчиликни оқилона бошқариш субъектнинг узоқ муддатли истиўболда муваффақиятга эришиш имкониятини оширади, унинг молиявий ҳолатининг ёмонлашиш хавфини бир мунча бўлсада камайтиради. Тадбиркор учун пайдо бўладиган таваккалчиликни тахминий билиш зарурдир, лекин бунинг ўзи етарли эмас. Муҳими, таваккалчиликнинг аниқ тури корхона фаолиятига ўандай таъсир кўрсатаётганлиги ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини аниқлаб, уни тўғри баҳолай билиш ва шундан сўнг субъектининг иқтисодий самарадорлигига таъсирини ҳисоблаб топишдир. Тавакалчиликни бошқариш бир-бирини тўлдириб борувчи бир нечта босқичлардан иборат бўлади (2-чизма). Таваккалчиликни бошқаришда энг аввало юзага келиши мумкин бўлган унинг турлари аниқланади, улар таҳлил этилади ва зарарнинг кутиладиган даражаси ҳисобланади. Кейинги босқичда унинг олдини олиш, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни пасайтириш ёки суғурталаш тадбирлари ишлаб чиқилади ва уни бошқариш усуллари танланади. Охирги босқичда эса кўрилган зарарларни қоплаш, оқибатларини таҳлил этиш ва бартараф қилиш чоралари кўрилади. Умуман олганда, таваккалчиликни бошқариш тадбиркорга ресурслардан янада оқилона фойдаланиш, жавобгарликни тақсимлаш, фирма фаолиятининг натижаларини яхшилаш ва таваккалчиликнинг таъсиридан хавфсизлигини таъминлаш имконини яратилади. 2-чизма. Тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш жараёни Таваккалчилик-бу мумкин бўлган ноаниқликларда маълум хажмдаги фаолиятни бажариш, яъни бажариладиган ишлар натижасига зарар етказувчи ҳар хил зиёнлар ёки катта хажмда даромад олиш имкониятидир. Кўп холларда тадбиркор маълум бир таваккал асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, фаолият юритишга мажбур. Мажбурий таваккалчиликда таваккалчиликни бошқариш учун мумкин бўлган ноаниқликларни бартараф этишга интилинади. Таваккалчилик асосида қуйидаги қарорлар қабул қилинади: 1).Таваккалчиликни ҳисобга олган холда умумдавлат қарорларини қабул қилиш; 2).Махаллий ахамиятга молик қарорлар қабул қилиш. Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтишида талаб ва ва таклиф муносабатлари орасида хам маълум бир таваккалчиликка таянилади. Ноаниқ қаршиликлар натижасида юзага келувчи таваккалчилик «Vis major» дейилади. Кўп холларда ноаниқликлар ва таваккалчиликни синаш тушунчалар дейилади. Лекин (таваккалчилик учун) ноаниқликлар баъзи холларда таваккалчилик сифатида кўринади ёки баъзибир номаълум ходисаларни пайдо бўлишида ёки пайдо бўлиши бизга ноаниқ вазият эхтимоли кўринишида пайдо бўлади. Амалда узоқ муддатли ва қисқа муддатли таваккалчилик мавжуд. Узоқ муддатли таваккалчилик қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқларини ривожи билан боғлиқ бўлиб кўп холларда бутун халқ хўжалиги даражасида қабул қилинади. Қисқа муддатли таваккалчилик конъюнктурали ҳисобланади, яъни маълум вақт давомида бажариладиган маълум турдаги ишларни бажаришда қабул қилинади. Таваккалчилик турлари қуйидаги синфларга бўлинади: 1) Хўжалик таваккалчилиги; 2) Инсон табиати билан боғлиқ таваккалчилик; 3) Табиий омиллар билан боғлиқ таваккалчилик. Хўжалик таваккалчилиги муваққат ва объектив таваккалчиликдан ташкил топади. Тахминий таваккалчиликни аниқлаш Таваккалчиликдаки хавф эхтимолини тахлил этиш ва бахолаш Х авфни олдини олиш ёки пасайтириш имкониятларини белгилаш Таваккалчиликни бошқариш усулларини танлаш Танланган усулларни қўллаш Натижаларни тахлил этиш ва бахолаш Муваққат таваккалчилик-бу ишлаб чиқариш жараёнида йуналтирилган махсулот кераксиз бўлиб қолишидир. Объектив таваккалчилик-бу мазкур махсулот мазкур худудда сотилмай қолишидир. Тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида қуйидаги вазиятларда таваккалчиликни ҳисобга олишлари лозим: 1) Ишлаб чиқариш сохасида: бошқарув, тақсимот, технология, техника об-хаво билан боғлиқ таваккалчиликни. 2) Воситачилик сохасида: фуқаролик маъсулияти имкониятлари, мулк, пул воситалари ва даромадни йўқотиш билан боғлиқ таваккалчиликни. 3) Савдо сохасида: товарни сотилмаслиги, махсулотни ўз вақтида етказиб бера олмаслик билан боғлиқ таваккалчилик. 4) Молия сохасида: баҳо билан боғлиқ, депозит, банк операциялари, валюта, суғурта, мулкчилик кредит билан боғлиқ таваккалчилик. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling