1. Тил-ахборот белгилари системаси. Табиий ва сунъий тиллар, уларнинг ўзаро алоқаси


Download 80.5 Kb.
bet3/3
Sana07.05.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1437781
1   2   3
Bog'liq
MANTIQ

Мулоҳазалар мантиғи ҳукмларининг ички тузилишини ўрганишдан четлашиб, уларнинг ўзаро мантиқий алоқасини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилиш жараёнини таҳлил қиладиган формаллашган мантиқий системадир. Мулоҳазалар мантиғи тили алифбоси, ифодалар таърифларини ва уларнинг талқин қилинишини ўз ичига олади. Хусусан, бу тил алифбоси қуйидагилардан ташкил топган:
1. р, q, r - пропозициоал ўзгарувчилар, яъни ҳукмлар учун символлар.
2.  - конъюнкция белгиси; у ўзбек тилидаги «ва», «ҳам», «ҳамда» каби боғловчиларга тўғри келади. Масалан, «Маъруза тугади (р) ва унинг муҳокамаси бошланди (q)», деган ҳукмни pq шаклида ифода қилиш мумкин.
3.  - дизюнкция белгиси; у ўзбек тилида «ё», «ёки», «ёҳуд» каби сўзларга тўғри келади. Масалан «Электр токи ё ўзгарувчан (р), ё ўзгармас бўлади (q)», деган ҳукм pvq шаклида ёзилади.
4.  - импликация белгиси; унга ўзбек тилида «Агар... бўлса, - ... бўлади», деган ифода тўғри келади. Масалан, «Агар талаба мустақил ишласа (р), ўқув материалларини яхши ўзлаштиради (q)» деган ҳукм p q шаклида ёзилади.
5. Эквивалентлик белгиси; унга ўзбек тилида «Фақат ва фақат шундаки...» деган ибора тўғри келади. Масалан, «Фақат жуфт сонларгина (р) 2 га қолдиқсиз бўлинади (q)», деган ҳукм рq тарзида ёзилади.
6.  — инкор қилиш белгиси. Масалан «Ахмедов Анвар талабадир». (р) деган ҳукм инкор қилинганда «Ахмедов Анвар талаба эмас» р ҳукмига айланади, яъни р ўзининг инкори бўлган р га ўзгаради.
Предикатлар мантиғи – муҳокама жараёнини ҳукмларнинг ички тузилишини ҳисобга олган ҳолда ўрганувчи формаллашган мантиқий системадир. Предикатлар мантиғи алифбоси мулоҳазалар мантиғи алифбосига янги символлар қўшиш орқали ҳосил қилинади.1 Улар қуйидагилар:
1. а, в, с,..., - предмет номларини ифодаловчи символлар, улар константалар деб аталади.
2. х, у, z..., - предметларнинг умумий номларини билдирувчи символлар.
3. Р1, Q1, R1... , Pn, Qn, Rnпредикаторлар учун символлар; бунда 1-бир ўринли предикаторни, 2-икки ўринли предикаторни, n-n ўринли предикаторларни билдиради.
4. Ҳукмнинг миқдорини билдирувчи символлар:  - умумийлик квантори; унга ўзбек тилида «барча», «ҳар бир», «ҳеч бир» каби сўзлар тўғри келади. Масалан, «Ҳеч бир ота-она ўз фарзандига ёмонлик тиламайди» деган ҳукм (x)P(x) кўринишида ёзилади.
 - мавжудлик квантори; унга ўзбек тилида «баъзи», «айрим» каби сўзлар тўғри келади. Масалан, «Баъзи кишилар якка тартибда ишлайди» деган ҳукм (x)P(x) кўринишида ёзилади.
Мулоҳазалар мантиғи ва предикатлар мантиғи натурал хулоса чиқариш системаси (ёки аксиоматик) система сифатида қурилиши мумкин.



1 Бу ерда к´рсатилмаган символлар ишлатилганда, уларнинг ³иймати тушунтирилади.

Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling