1-топшириқ Статистик кузатиш турлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари
Download 482.5 Kb.
|
Yusupov Farrux . 95-2-22
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статистик кузатиш
- Узлуксиз кузатиш.
- Узлук (фурсат)ли кузатиш.
Йиғма ҳисобот – бошланғич ҳисобот асосида бошқарма ва юқори ташкилотлар томонидан тузилади.
II. Махсус уюштирилган статистик кузатиш – бу маълумотларни рўйхатдан ўтказиш, бир йўлакай ҳисоб ва ҳар хил текширишларни ташкил қилиш йўли билан тўплашдан иборат. Статистик ҳисобот қанчалик йўлга қўйилмасин, барибир, статистика махсус уюштирилган статистик кузатишларни амалга оширмасдан барча зарурий маълумотларни тўплай олмайди. Шундай ижтимоий ходиса ва жараёнлар мавжудки, улар ҳақида ҳисобот олишни йўлга қўйиб бўлмайди. Масалан, бозор иқтисодиёти шароитида савдодаги нарх-наво, оила бюджети, у ёки бу муаммолар бўйича жамоатчилик фикрини билиш, аҳоли рўйхатларини ўтказиш кабилар шундай ходисалар ва жараёнлар туркумига киради. Бундан ташқари, статистик ҳисоботда ҳар бир масалани жуда муфассал равишда баён этиб бўлмайди, чунки бу хол унинг оператив бошқариш учун хизмат қилиш функциясига путур етказади. Статистик кузатиш қуйидаги турларга бўлинади: Статистик кузатиш турлари I. Воқеалар содир бўлишини қайд қилиш вақтига қараб: Узлуксиз кузатиш. Бунда воқеа (ходиса) содир бўлиши биланоқ, яъни ўша дамнинг ўзида қайд қилинади. Масалан, туғилиш, ўлиш, никоҳдан ўтиш ва ажралишларни фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФХДЁ) органларида қайд қилиш, ишлаб чиқарилган махсулотларни бошланғич ҳужжатларда ҳисобга олиш, ишчи ва ходимларнинг ишга чиқишини табель ҳисобида қайд қилиш ва ҳоказо. Узлук (фурсат)ли кузатиш. Бунда воқеа содир бўлгандан сўнг маълум вақт ўтгач уни қайд қилиш тушунилади. Одатда, бундай кузатишлар тенг вақт оралиғида такрорланиб туради. Шунга қараб, узлукли кузатиш: даврий ва фурсатли кузатишларга бўлинади. Даврий кузатиш маълум тенг муддат ўтиши билан такрорланиб туради. Фурсатли кузатиш воқеалар маълум кунда содир бўлгандан сўнг (масалан, 1-январь, 1-февраль, 1-март ва ҳоказо кунларга) қайд этилиши тушунилади. Масалан, буларга мос равишда ҳар ўн йилда бир марта аҳоли рўйхатининг ўтказилиши, ҳар йилнинг бошида қорамолларнинг ҳисобини олиш тадбирлари бунга мисол бўла олади. Download 482.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling