1-топшириқ Статистик кузатиш турлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари
Download 482.5 Kb.
|
Yusupov Farrux . 95-2-22
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Бошланғич маълумотларни олиш усулига қараб: Бевосита кузатиш усули.
- Ҳужжатли кузатиш усули.
- Савол-жавоб усули
- Ўз-ўзини қайд қилиш усули.
Бир йўла кузатиш. Бунда қандайдир бир масалани ечиш мақсадида зарурият туғилган холларда турлича муддатларда қайта амалга оширилиб турилади. Бундай кузатишга уй-жой фонди рўйхати, кўп йиллик мевали дарахтлар рўйхати, табиий офат натижасида кўрилган зарарни аниқлаш ва шу кабилар мисол бўла олади.
II. Бошланғич маълумотларни олиш усулига қараб: Бевосита кузатиш усули. Бунда бу усулнинг тавсифли томони шундаки, текширишни амалга ошираётган ташкилотнинг вакили кузатишда бевосита қатнашади. У кузатаётган нарсаларни бирма-бир кўриб, санаб, тортиб ва ўлчаб, олинган натижаларни кузатиш варақасига ёзади. Масалан, кузатувчи пахта пунктидаги пахтани махсус асбоблар билан текшириш натижасида унинг 80 фоизи биринчи, 15 фоизи иккинчи, 5 фоизи эса учинчи нав эканлигини аниқлайди. Бу ерда кузатувчи бошланғич маълумотларни олишда бевосита кузатиш усулини қўллайди. Ҳужжатли кузатиш усули. Бунда зарур бўлган маълумотлар тегишли ҳужжатлардан олинади. Бу усул кўпинча ҳисобот усули деб юритилади, чунки барча корхона, муассаса ва ташкилотлар статистик ҳисоботларни бошланғич ҳисобга асосланиб тузадилар. Масалан, йиллик ҳисобот маълумотларига асосланиб, кузатувчи Тошкент вилоятидаги пахтачилик хўжаликларининг 90 фоизини рентабеллик хўжаликлар, қолган хўжаликлари эса рентабеллик бўлмаганлигини аниқлайди. Кузатувчи бошланғич маълумотларни аниқлашда ҳужжатли усулни қўллайди. Савол-жавоб усули. Бунда кузатилаётган шахсларга саволлар берилиб, олинган жавоблар асосида кузатиш варақалари тўлдирилади. Бу ҳолда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. 1989 йилги аҳоли рўйхатини ўтказишда ҳисобчилар ҳар бир оилага кириб рўйхат варақасини яшовчилардан сўраб тўлдирган. Бундай кузатишлар савол-жавоб усулидаги кузатиш деб юритилади. Савол-жавоб усули ўз навбатида учга бўлиниб ўрганилади: а) Оғзаки усул (экспедицион). Бунда махсус тайёрланган кишилар (ҳисобчилар) кузатилаётган шахсларга кузатиш варақасидаги саволларни бериб, олган жавобларини варақага ёзадилар; б) Ўз-ўзини қайд қилиш усули. Бунда кузатишни ўтказувчи ташкилотнинг вакиллари махсус варақаларни кузатаётган шахсларга тарқатадилар ва маълум вақтдан сўнг тўлдирилган варақаларни йиғиштириб оладилар. Масалан, ҳар бир талаба ҳақида тўла маълумотга эга бўлиш мақсадида ҳисоб-иқтисод факультети деканати 1-курс талабаларига махсус варақалар тарқатади. Бу варақалар талабалар томонидан тўлдирилиб, деканатга қайтарилиб берилади. Бундай кузатиш ўз-ўзини қайд қилиш усулидаги кузатиш деб юритилади. в) Корреспонденция усули. Бунда зарур бўлган маълумотлар статистика ташкилотларига ихтиёрий корреспондентлар томонидан юбориб турилади. Download 482.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling