1-топшириқ Тўғри ва нотўғри жараёнларни ифода этувчи жараёнларни ажратиб кўрсатинг!
Download 19.58 Kb.
|
Иқтисодиёт назарияси топшириқ 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-топшириқ Қуйидаги саволларга ўзингизнинг фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
1-топшириқ Тўғри ва нотўғри жараёнларни ифода этувчи жараёнларни ажратиб кўрсатинг! Меҳнат унумдорлигининг ошиши товар қиймати ҳажмини пасайтиради. Меҳнат интенсивлигининг ўсиши қийматнинг умумий массасини оширади, аммо маҳсулот бирлиги қиймати ўзгармайди. Бозор айирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб туришига ёрдам беради. Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасиниталаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради. Бозорнинг етуклик даражасига қарабривожланмаган бозор, классик (эркин) бозор, ҳозирги замон ривожланган бозорларга бўлинади. Бозор иқтисодиёти–ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар(сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир. Бозор –товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун –қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бозор механизми –бозорга, айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган иктисодий фаолиятнинг натижалари ва иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлардир. Бозор объекти – бозор иқтисодиётининг фаолият қилишини тартибга солишни ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир. Бозор субъекти – айирбошлаш муносабатларига хизмат қилувчи муассасавий тузилмалардир. Бозор инфратузилмаси– бозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг қатнашчиларидир. Тақчил ишлаб чиқариш инқирози даврида мувозанат бузилиб, етишмовчилик натижасида танг аҳвол келиб чиқади. Нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади. Эркин нарх –талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган бозор нархи. 2-топшириқ Қуйидаги саволларга ўзингизнинг фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг. Ишлаб чиқариш технологик усулларининг босқичлари бир-биридан нима билан фарқланади? Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мазмунини ажратиб кўрсатинг. Мулк субъектларининг кўп даражали бўлишига сабаб нима? Нарх сиёсати нима? Ўзбекистонда нарх сиёсати амалга оширилишининг қандай хусусиятлари мавжуд? Бозор иқтисодиѐтига ўтиш нима учун мулкчиликнинг турли шаклларини тақозо қилади? Эслатма: Талабалар томонидан тўлиқ бир бирини фикрини ифодалайдиган жавоблар қабул қилинмайди! Download 19.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling