1. Туғилган санаси майдони бўйича камайиш тартибида сортировкани (тартиблаштиришни) амалга ошириш учун: · Туғилган санаси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana08.05.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1441949
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-mavzu MB (1)

Форма ва уни тузиш усуллари 
Жадвалга маълумотларни киритиш, жадвалдаги ёзувни алоҳида саҳифада
кўриш, таҳлил қилиш ва зарурият туғилганда таҳрирлаш ишларини
осонлаштириш учун Шакл (Формы) яратиш тавсия этилади. Маълумотларни 
киритиш учункеракли майдонга эга бўлган электрон бланк форма деб аталади.
Форма ташкил қилиш МБ ойнасининг Форма бўлимида Создать 
тугмасини босиш билан бошланади ва экранда қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо 
бўлади. 
Экрандаҳосилбўлганмулоқотойнасидаянгиформатузишнингбирнечаусулла
ритаклифқилинади: 
Конструктор - мустақилравишдаянгиформатузиш. 
Мастер форм - танланган майдонлар асосида автоматик равишда 
формалар тузиш. 
Автоформа: В столбец (устун кўринишида)майдонларни автоматик 
равишда битта устунга жойлаштирилган ҳолда формалар тузиш. 
Автоформа: ленточная (лентасимон)– майдонларни автоматик равишда 
лентасимон жойлаштирилган ҳолда формалар тузиш. 


64 
Автоформа: табличная (жадвалли)– майдонларни автоматик равишда
жадваллар кўринишида тузиш. 
Диаграмма – диаграммалар кўринишида формалар тузиш. 
Жамловчи жадвал - Excel жадваллари билан солиштириш усулидан 
фойдаланиб формалар тузиш. 
Мастер ёрдамида форма ташкил қилиш 
Мастер ёрдамидаформа ташкил қилиш эса 4 босқичдан иборат: 
а) формага киритиш мумкин бўлган майдонларни танлаш (1-расм); 
в) форманинг ташқи кўринишини танлаш (2-расм);
с) форманинг фон тасвирини танлаш (3-расм); 
d) формага ном бериш (4-расм). 
Мастер ёрдамида форма ташкил қилиш учун «Формы» деб номланган 
имкониятни танлаймиз. Ундан сўнг ҳосил бўлган дарчанинг ўнг тарафидаги 
«Создание формы с помошью мастера» имкониятини танлаймиз. 
Қуйидаги дарча ҳосил бўлади: 
1-расм. Шакл тузишучун майдонларни танлаш мулоқот дарчаси 


65 
Энди ушбу ойнанинг «Таблицы и запросы» дарчасидан қайси жадвал 
билан ишламоқчи бўлсак ўшани танлаб, пастдан унинг майдонларини биттадан 
(>тугмача орқали) танлашимиз ёки бирданига барча майдонларни танлаб 
олишимиз мумкин (>>тугмача орқали).
Сўнгра ушбу ойнадаги «Далее» тугмачасини босилса компьютер
экранида маълумот киритиш учун мўлжалланилган шаклнинг турини 
танлашга ёрдам берадиган қуйидаги диалог дарча ҳосил бўлади:
2-расм. Форманинг ташқи кўринишини танлаш. 
Ушбу ойнадан шаклнинг ташқи кўриниши қандай бўлиши
кераклигини танлаб олишимиз мумкин. Бу шаклнинг ташқи кўриниши бир 
неча хил бўлиши мумкин: 
- битта устунда (в один столбец); 
- тасмали (ленточный); 
- жадвал кўринишида (табличный); 
- текисланган кўринишда (выровненный) ва б. 
Масалан, битта устунда имкониятини танланиб, «Далее» тугмачаси 
босилса, экранда юқорида келтирилган шаклнинг реал тасвирини олишимиз 
мумкин. Бу ойна орқали шаклнинг фойдаланувчи учун маъқул бўлган
мулоқот кўринишини (стилини) танлай оламиз. Масалан, агар
«Диффузный» ҳолдаги кўриниш танланса, қуйидаги ойнага эга бўламиз: 


66 
3-расм. Форманинг фон тасвирини танлаш. 
Бундан кейин ҳосил бўладиган, қуйидаги ойна бизга шаклнинг номини 
ўзгартиришга (Задайте имя формы) шаклни кўришга ва маълумотлар 
киритишга (Открыть форму для просмотра и ввода данных), ҳамда шаклнинг 
макетини ўзгартиришга (Изменить макет формы) имкон беради. 
4-расм. Формага ном бериш. 
Агар макетни ўзгартириш зарур бўлмаса, маълумотлар киритиш 
имкониятини (Открыть форму для просмотра и ввода данных) танлаймиз ва
«Готово» (Тайёр) тугмачасини босамиз. Бу ҳолда компьютер экранида
қуйидаги ойнани кўришимиз мумкин: 


67 
5-расм. Жадвалга маълумотлар киритиш ойнаси 
Ушбу шаклдан фойдаланиб, ҳосил қилинаётган жадвалга керакли 
маълумотларни киритиш мумкин. Бунинг учун ҳар бир майдонга тегишли 
қийматлар киритилади ва пастдаги Запись (ёзув) деб номланган қаторнинг 
ўнгга йўналган битта стрелкачали тугмасини босамиз ёки клавиатурадаги
Tab тугмасини босамиз. Бу бизга кейинги ёзувга ўтиш имкониятини беради.
Барча маълумотларни шакл ёрдамида жадвалга киритиб бўлгандан сўнг, 
уни сақлаб олиш керак.
Энди форма ташкил қилишга мисол келтирайлик. Бизда “Ўқувчилар”
номли жадвал яратилган бўлсин. Бунинг учун “Ўқувчилар” номли МО
ойнасида «Формы» объекти белгиланиб, «Создание формы с помощью 
мастера» буйруғи фаоллаштирилади. 


68 
Очилган ойналар кетма – кетлигида қуйидаги амаллар бажарилади: 


69 
Шакл кўринишига қуйидаги мисолни келтириш мумкин. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling