Ҳисобот тузилмаси
Формаларда бўлганидек ҳисоботлар ҳам бешта қисмдан
иборатдир.Худди форма каби ҳисоботҳам бошқариш
элементларига эга
қисмлардан
ташкил топган, аммо бунда қисмлар кўп бўлиб, бошқариш
элементлари форманикидан камроқ. Формалардан фарқли ўлароқ
ҳисоботларга янги қисмлар киритиш мумкин. Бу қисмлар
маълумотларни
гуруҳлашда пайдо бўлади.
Ҳисобот тузилмаси асосан 5 қисмдан иборат бўлади (4-расм):
ҳисобот сарлавҳаси,
юқори колонтитул,
маълумотлар жойлашган жой,
қуйи колонтитул,
ҳисобот эслатмаси.
Одатда, ҳисобот тузилмаси билан танишиш
учун автоматик равишда
ҳисобот ташкил қилиб, уни «конструктор» тартибида очиш қулай.
Бунда
ҳисобот сарлавҳаси умумий сарлавҳани
чоп этишни таъминлайди, юқори
колонтитул қисмлари эса сарлавҳага тегишли кичик-кичик сарлавҳачаларни
ифодалайди.
Маълумотлар майдонида эса бошқарув элементлари жойлаштирилиб, улар
асосан маълумотлар базаси майдонлари мазмунини билдиради. Қуйи
колонтитул қисми худди юқори колонтитул каби бошқариш элементларига эга,
Now функцияси билан вақтни ва Page() функцияси билан ҳисобот варақлари
белгиланади. Ҳисобот эслатмасида эса ёрдамчи ахборотлар киритилади.
4-расм.