42. Округ комиссиясида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомада арифметик хатолар мавжудлиги аниқлаганда қандай ҳаракатлар амалга оширилади?
А. Участка комиссияси қўшимча мажлис ўтказади ва хатоликларни тузатади
В. Округ комиссияси раиси ва ўринбосари томонидан тузатиш киритиш ҳуқуқи мавжуд
С. Участка комиссияси раиси ўзи ўзгартириш киритади
Д. Округ, участка раиси қўшимча мажлис ўтказади ва хатоликларни тузатади
43. Қандай бюллетенлар овозларни санаб чиқишда ҳақиқий эмас деб топилади?
А. Белгиланмаган шаклдаги (ҳажми, ранги, қоғоз сифати, босмахона шрифти ва ҳоказолар бўйича фарқланувчи)
В. Участка комиссияси томонидан тасдиқланмаган бюллетенлар
С. Бюллетенларга қўшимча равишда ёзиб қўйилган масалалар
Д. Барча жавоблар тўғри
44. Овозларни санаб чиқиш ва унинг натижалари тўғрисидаги баённома тўлдирилаётганда кимлар ҳозир бўлиши мумкин?
А. Овоз берган фуқаролар
В. Миллий гвардия ходимлари
С. Овоз бериш жараёнини кузатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари кузатувчилари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, ОАВ вакиллари
Д. Ички ишлар органлари ходимлари
45. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини ....
А. Соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилади
В. Соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди
С. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилади
Д. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда тузилган участкаларда исталган вақтда очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилади
Do'stlaringiz bilan baham: |