8. Округ комиссияси котибидан Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш учун тегишли маълумотларни ким олади?
А. Участка комиссияси раиси
В. Участка комиссияси котиби
С. Участка комиссияси раис ўринбосари
Д. Тўғри жавоб йўқ
9. Референдум участкасида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига нечтагача овоз берувчи фуқаро киритилиши мумкин?
А. 50 дан 2000 нафаргача
В. 30 дан 3500 нафаргача
С. 20 дан 3000 нафаргача
Д. 40 дан 2500 нафаргача
10. Биринчи марта овоз берувчи, бемор, ёши улуғ ҳамда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар рўйхатини ким шакллантиради?
А. Участка комиссияси
В. Округ комиссияси
С. Марказий сайлов комиссияси
Д. Бундай рўйхат шакллантирилмайди
11.Қандай ҳолатда овоз берувчи фуқаронинг бошқа референдум участкасига ўтказилиши ёки тортиб олинишига йўл қўйилмайди?
А. Участка комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилмаган бўлса
В. Овоз берувчи фуқароларнинг дастлабки рўйхати СЖБАТдан юклаб олинган бўлса
С. Фуқаро ариза билан мурожаат қилмаган бўлса ёки аризасига биноан рефрендум участкаси ўзгартирилган бўлса
Д. Тегишинча республика, вилоят ёки туман ишчи гуруҳининг бу ҳақида қарори чиқмаган бўлса
12. Фуқароларнинг овоз бериш куни ушбу референдум участкаси ҳудудида бўлиш-бўлмаслиги, овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатидаги ушбу фуқароларга оид маълумотларда хато-камчиликлар бор йўқлигини аниқлаштириш ишлари қайси вақтда амалга оширилади?
А. Участка комиссияси аъзолари овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига аниқлик киритиш учун уйма-уй айланиб чиқиши вақтида
В. Комиссия котиби овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатини чоп этаётган вақтда
С. СЖБАТга овоз берувчилар рўйхати киритилаётганида
Д. СЖБАТдан овоз берувчи фуқаролар рўйхати юклаб олингандан сўнг
13. Овоз бериш куни бирон-бир сабабга кўра овоз берувчи фуқаролар рўйхатига овоз берувчининг фамилияси кирмай қолган тақдирда қандай ҳаракатлар амалга оширилади?
А. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига фамилияси кирмай қолган овоз берувчи фуқароларнинг фамилиялари овоз берувчи фуқароларнинг шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида маҳаллий давлат хокимиятига маълумот юборилади
В. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига кирмай қолган овоз берувчи фуқаролар шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида профилактика инспекторига сўровнома юборилади
С. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига кирмай қолган овоз берувчи фуқаролар шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида участка комиссияси раисига ёзма ариза билан мурожаат қилади
Д. Бундай ҳолат бўлиши мумкин эмас
Do'stlaringiz bilan baham: |