14. Референдум кунига қадар ёки референдум куни неча ёшга тўлган фуқароларнинг фамилиялари овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритилади?
А. 19 ёшга тўлган фуқаролар
В. 16 ёшга тўлган фуқаролар
С. 17 ёшга тўлган фуқаролар
Д. 18 ёшга тўлган фуқаролар
15. Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилганида овоз берувчи фуқароларнинг қайси маълумотлари кўрсатилмайди?
А. турар жойи манзили
В. Фамилияси, исми
С. туғилган санаси
Д. отасининг исми
16. Участка комиссияси котиби СЖБАТдан овоз берувчи фуқароларнинг охирги рўйхатини қачон юклаб олади ва ундан сўнг қандай ҳаракатларни амалга оширади?
А. Референдумга уч кун қолганида юклаб олади, рўйхатни текширади, чоп этади ва участка комиссияси раисига тақдим қилади
В. Референдумга тўрт кун қолганида юклаб олади ва ҳаммани таништиради
С. Референдумга уч кун қолганида юклаб олади ва ҳаммани таништиради
Д. Референдумга тўрт кун қолганида юклаб олади, рўйхатни текширади, чоп этади ва участка комиссияси раисига тақдим қилади
17. Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш референдумга неча кун қолганида тўхтатилади?
А. 10 кун
В. 15 кун
С. 8 кун
Д. 5 кун
18. Референдум участкасида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилмаган вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар овоз бериш куни ушбу референдум участкаси ҳудудида бўлиши аниқланса ушбу фуқаролардан хоҳишига кўра .....
А. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиши сўралган тушунтириш хати олинади
В. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиши сўралган ариза олинади
С. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат олинади
Д. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиши сўралган тилхат олинади
19. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш учун нима асос бўлади?
А. Овоз берувчи фуқаронинг ўз хоҳишига кўра берган аризасига мувофиқ овоз берувчи фуқаронинг тегишли референдум участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиши
В. Овоз берувчи фуқаронинг ўз хоҳишига кўра берган аризасига мувофиқ ёши 18га тўлганлиги
С. Овоз берувчи фуқаронинг ўз хоҳишига кўра берган аризасига мувофиқ суднинг фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги ёки фуқаронинг озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганлиги
Д. Барча жавоблар тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |