1. Углерод ва доимий қўшимчаларнинг пўлат хоссаларига таъсири; Углеродли пўлатларнинг турланиши ва маркаланиши; Автоматбоп пўлатлар


Марганец пўлатга кислород ва олтингугуртнинг зарарли таъсирини камайтириш учун кушилади. У пўлатнинг пухталигини оширади; Пўлат таркибида 0,8 %


Download 151 Kb.
bet2/5
Sana21.04.2023
Hajmi151 Kb.
#1372487
1   2   3   4   5
Bog'liq
углерод пўлатлари

Марганец пўлатга кислород ва олтингугуртнинг зарарли таъсирини
камайтириш учун кушилади. У пўлатнинг пухталигини оширади; Пўлат
таркибида 0,8 % гача марганец бўлиши мақсадга мувофикдир.
Кремний ам пўлатни кислороддан тозалайди, унинг пухталигини оширади,
у ферритда тўлиқ эрийди ва ало ида структура сифатида кузатилмайди. Одатда,
пўлат таркибида 0,5 % гача кремний бўлади.


Углеродли пўлатларнинг турланиши ва
маркаланиши

Пўлатлар ишлаб чиқариш усулига, кимевий таркибига, кулланилиш


сохасига, кайтарилганлик даражасига ва структурасига кура турланади.
Ишлаб чиқариш усулларига кура пўлатлар мартен, кислород-конвертор,
бессемер, томас ва электр пўлатлари турларига бўлинади.
Кайтарилганлик даражасига кура пўлатлар Тур ун, кайнамайдиган
(спокойные), кайнайдиган (кипящие) ва оралиқ (полуспокойные) пўлатлари
турларига бўлинади.




Кимевий таркибига кура кам углеродли (0,3 % гача), ўртача углеродли
(0,4...0,6 % С) ва кўп углеродли (0,6 % дан кўп С ) турларига бўлинади;
Ишлатилиш сохасига кура конструкцион ва асбобсозлик пўлатларига
бўлинади. Конструкцион пўлатлар ўз навбатида қурилиш (0,3 % гача С) ва
машинасозлик (0,5 % гача С) пўлатлари деб турланади. Асбобсозлик пўлатлари
таркибида 0,6 % дан кўпрок миқдорда углерод бўлиб, улар кесиш ва улчов
асбоблари, амда штамплар тайёрлаш учун ишлатилади.




Сифатига кура углеродли пўлатлар қуйидагича турланади:
- Оддий сифатли (S ≤ 0,06 % ; Р ≤ 0,04 % ) ;
- Сифатли ( S ≤ 0,04 % ; Р ≤ 0,04 %) ;
- Юқори сифатли (S ≤ 0,03 % ; Р ≤ 0,03 %).
Юмшатилган олатдаги структурасига қараб углеродли пўлатлар
эвтектоидгача бўлган (феррит + перлит), эвтектоид пўлати (перлит) ва
эвтектоиддан кейинги (перлит + цементит) пўлатлар турларига бўлинади. (15-
шакл)
шакл. Углеродли пўлатларнинг микроструктуралари



Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling