1. Углерод ва доимий қўшимчаларнинг пўлат хоссаларига таъсири; Углеродли пўлатларнинг турланиши ва маркаланиши; Автоматбоп пўлатлар


Download 171 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi171 Kb.
#1520273
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Пўлатни маркаларга бўлиниши


Пўлатни маркаларга бўлиниши
Режа:
1. Углерод ва доимий қўшимчаларнинг пўлат хоссаларига таъсири;
2. Углеродли пўлатларнинг турланиши ва маркаланиши;
3. Автоматбоп пўлатлар.


Углерод ва доимий қўшимчаларнинг пўлат
хоссаларига таъсири

Таркибида 2,14 % гача углероди бўлган темир - углерод қотишмалари


углеродли пўлатлар деб аталади.
Углеродли пўлатлар таркибида углероддан ташқари кремний, марганец,
олтингугурт, фосфор, азот, кислород, водород каби элементларнинг қўшимчалари
бўлади ва улар доимий қўшимчалар деб аталади. Улар фойдали (марганец,
кремний) ва зарарли (S, P, N, O, H) қўшимчалар гуру ларига бўлинади.
Углерод- асосий қўшимча саналади. Углерод пўлатнинг механиқ
хоссаларига кучли таъсир кўрсатади (14- шакл).
Таркибида углероднинг ортиши билан пўлатнинг қаттиқлиги (НВ),
мустахкамлиги (в) ортиб боради, зарбий қовушоқлиги (ан), амда пластиклиги
(,) эса камаяди. Шунингдек, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги, магнитланиш
хусусиятлари ам камаяди.
Углерод миқдори ортиши билан пўлатнинг кесиб ишланувчанлиги,
тобланувчанлиги яхшиланади, пайвандланувчанлиги эса пасаяди.
Зарарли элементлар пўлат хоссаларига салбий таъсир кўрсатади. Бу
қўшимчалар таъсирида пўлатнинг иссиқ ва совуқ олатдаги муртлиги ортади, пластиклиги ва қовушоқлиги камаяди. Лекин баъзи вақтларда пўлат таркибидаги фосфор миқдори оширилади. Чунки, фосфор қўшилганда пўлатни кесиб ишлаш осонлашади, мис билан биргаликда пўлатнинг коррозиябардошлиги ортади.
Олтингугурт - пўлатда FeS холида бўлади. У темир билан 988оС да
суюқланадиган эвтектика (Fe+FeS) осил қилади ва пўлат доналарининг
чегараларида жойлашади. Бундай пўлатлар қизиганда мўрт бўлиб қолади. Бундан ташқари олтингугурт пўлатнинг пластиклигини, зарбий қовушоқлигини,

чидамлилигини,
пайвандланувчанлигини,
коррозион
мустахкамлигини




Download 171 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling