Ишлаб чиқариш усулларига кура пўлатлар мартен, кислород-конвертор,
бессемер, томас ва электр пўлатлари турларига бўлинади.
Кайтарилганлик даражасига кура пўлатлар Тур ун, кайнамайдиган
(спокойные), кайнайдиган (кипящие) ва оралиқ (полуспокойные) пўлатлари
турларига бўлинади.
Кимевий таркибига кура кам углеродли (0,3 % гача), ўртача углеродли
(0,4...0,6 % С) ва кўп углеродли (0,6 % дан кўп С ) турларига бўлинади;
Ишлатилиш сохасига кура конструкцион ва асбобсозлик пўлатларига
бўлинади. Конструкцион пўлатлар ўз навбатида қурилиш (0,3 % гача С) ва
машинасозлик (0,5 % гача С) пўлатлари деб турланади. Асбобсозлик пўлатлари
таркибида 0,6 % дан кўпрок миқдорда углерод бўлиб, улар кесиш ва улчов
асбоблари, амда штамплар тайёрлаш учун ишлатилади.
Сифатига кура углеродли пўлатлар қуйидагича турланади:
- Оддий сифатли (S ≤ 0,06 % ; Р ≤ 0,04 % ) ;
- Сифатли ( S ≤ 0,04 % ; Р ≤ 0,04 %) ;
- Юқори сифатли (S ≤ 0,03 % ; Р ≤ 0,03 %).
Юмшатилган олатдаги структурасига қараб углеродли пўлатлар
эвтектоидгача бўлган (феррит + перлит), эвтектоид пўлати (перлит) ва
эвтектоиддан кейинги (перлит + цементит) пўлатлар турларига бўлинади. (15-
шакл)
шакл. Углеродли пўлатларнинг микроструктуралари
Оддий сифатли углеродли пўлатлардан иссиқ олатда прокатлаш йули
билан турли прокатлар (балкалар, чивик, швеллер, бурчакликлар, трубалар,
листлар), поковкалар, қурилиш конструкциялари, арматура ва машиналарнинг
енгил шароитда ишлайдиган деталлари тайёрланади.
Бу пўлатлар ишлатилиш сохасига кура ва кафолатланадиган хоссаларига
қараб учта гуру га бўлинади:
А - механиқ хоссалари кафолатланади;
Do'stlaringiz bilan baham: |