1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин
-боб. Умумтаълим муассасасига ўқишга қабул қилиш
Download 30.09 Kb.
|
qaror 140 ....15.03.2021.doc
5-боб. Умумтаълим муассасасига ўқишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг. 39. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади. (39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади. (36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 40. Умумтаълим муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради. (40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 41. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади. Мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасасига жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 42. Умумий ўрта таълим муассасаларининг I синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади. Олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. (42-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Мактаб ёшидаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади. 43. Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади: ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза; Олдинги таҳрирга қаранг. (43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома; боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати; Олдинги таҳрирга қаранг. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб — бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат. (43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон) 44. Болалар умумтаълим муассасасининг I синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно. 45. Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ҳамда мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 46. Ўқишга қабул қилинаётган болаларнинг ота-оналари умумтаълим муассасаси устави, ички тартиб-қоидалари ва таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар билан таништирилиши лозим. Умумтаълим муассасасида ҳужжатларни юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. 47. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти ҳар йили июнь — август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур чораларни кўради. 48. Хорижий фуқароларни умумтаълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 49. Ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Download 30.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling