1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин


-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти


Download 30.09 Kb.
bet9/10
Sana18.12.2022
Hajmi30.09 Kb.
#1028794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
qaror 140 ....15.03.2021.doc

9-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти
70. Давлат умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
71. Давлат умумтаълим муассасасига бюджетдан ташқари қўшимча маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш камайтиришга олиб келмаслиги лозим.
72. Умумтаълим муассасаси ўз уставида белгиланган мақсадларга мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
73. Давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумтаълим муассасасининг тадбиркорлик фаолиятидан, қонунчиликда тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар;
(73-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(73-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
74. Давлат умумтаълим муассасалари штатидаги ходимлар сони умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофиқ белгиланади.
Давлат умумтаълим муассасаларининг намунавий штатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
75. Умумтаълим муассасасида ўқувчиларга давлат таълим стандартлари доирасида бепул умумий ўрта таълим берилишидан ташқари, қўшимча (шу жумладан пулли) таълим хизматлари кўрсатилиши мумкин.
Ота-оналарнинг истакларига кўра, умумтаълим муассасаларида пулли хизмат асосида 5-6 ёшли болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлов гуруҳлари ҳам ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
76. Қонунчиликда тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк умумтаълим муассасасининг мол-мулки таркибига киритилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
77. Умумтаълим муассасасининг мол-мулки ва пул маблағлари сарфланиши учун бевосита унинг раҳбари жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Умумтаълим муассасаси томонидан қонунчиликка мувофиқ молиявий ва статистик ҳисобот юритилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Умумтаълим муассасаси ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш ҳақига устамалар қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
80. Умумтаълим муассасаларининг моддий-техник таъминоти ва кадрлар билан таъминланиши белгиланган нормативларга мувофиқ эҳтиёжлар асосида амалга оширилади.

Download 30.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling