1. ҚУрилиш худуди характеристикаси


Портлатиш ишларини олиб боришда техник хавфсизлиги қоидалари


Download 447.02 Kb.
bet17/18
Sana14.05.2023
Hajmi447.02 Kb.
#1459433
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Mannon

8.4. Портлатиш ишларини олиб боришда техник хавфсизлиги қоидалари
Портлатиш ишлари карьерларда меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак.
Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2004 йил 5 март, 109 – сонли қарорига мувофиқ портловчи ва заҳарли модда, материаллар, улар қўлланилган маҳсулотлар, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолият учун лицензияга эга бўлиши керак.
Ёппасига портлатиш Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган ва у билан келишилган йўриқномалар талабларига мувофиқ равишда бажарилиши керак.
Ёппасига портлатишни қўллаш билан портлатиш ишларини олиб борувчи ҳар бир корхона аниқ шароитларда ёппасига портлатиш лойиҳалари ва паспортларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланувчи Намунавий бурғулаш-портлатиш ишлари лойиҳаси эга бўлиши ва портлатиш ишларини бажарувчи ходимлар унга имзо чекиб танишишлари керак.
Портлатиш ишларини олиб боришда портловчи моддалар, портлатиш ишлари механизация воситалари, жиҳоз, қурилма, асбоб ва аппаратураларидан фақат стандартлар (техник шартлари) эга бўлган ва Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси рухсатномасига борига рухсат этилади.
Портлатиш ишлари ёзма топшириқ (наряд) ва тегишли ёзма топшириқ (наряд)-йўл варағи бўйича муҳандис-техник ходим раҳбарлигида портлатувчилар томонидан бажарилиши ва фақат ишлар хавфсизлиги бўйича қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган жойларда ўтказилиши керак.
Портловчи моддаларни омборлардан карьердаги иш жойига етказиш, корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан белгиланган йўналиш бўйича бажарилиши керак.
Хавфли ҳудуд ишга туширилишидан олдин, уни чегараларига қўриқлашни таъминлайдиган постлар қўйилиши, зарядлаш ва портлатиш тармоғини монтаж қилиш билан банд бўлмаган кишилар хавфли жойдан техник назорат шахси томонидан чиқарилиши керак.
Портлатиш ишларини олиб боришда одамларни огоҳлантириш учун товушли, бундан ташқари қоронғи пайтларда нурли сигнални ҳам бериш зарур.



Download 447.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling