1. ҚУрилиш худуди характеристикаси
ТЕХНИК ХАВФСИЗЛИГИ ТАДБИРЛАРИ
Download 447.02 Kb.
|
Mannon
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2 Скрепер ишларида техник хавфсизлиги
- 8.3 Бурғулаш ишларини олиб боришда техник хавфсизлиги қоидалари
8 ТЕХНИК ХАВФСИЗЛИГИ ТАДБИРЛАРИ
8.1 Экскаватор ишларида техник хавфсизлиги Иш вақтида экскаватор текис майдонда мустаҳкам, гусеницали тормозланган ҳолатда туриши шарт. Қуйидаги ҳалотларда ишлаш мумкин эмас: Экскаватор ишлаб турганда жиҳозларни бураш ва мустаҳкамлаш; Чўмичи кўтарилган ҳалотда тормозларини созлаш, тўлдирилган чўмичи бўлган стрела бурчагини ўзгартириш; Кўтаррилган чўмичи билан эксковатор ҳаракланиш. 8.2 Скрепер ишларида техник хавфсизлиги Скреперли ишлар кўтарма ва ўйма қияликларида бажариш мумкин эмас. Скрепер ишлаган жойнинг бўйлама қиялиги 25º дан, кўндаланг қиялиги эса 10º дан катта бўлмаслиги керак. Скреперни бошқарувчининг ёши 18 га тўлган VI-разрядли машинист қўйилади. Таъмирлаш ишларини скреперни двигатели шчирилганда ва чўмичи ерга туширилганда бажариш мумкин. Ёритғич жиҳозлари ва овозли сигнали бузилганда скреперни кечки вақтда ишлатиш мумкин эмас. 8.3 Бурғулаш ишларини олиб боришда техник хавфсизлиги қоидалари Бурғилаш ишлари техник ҳужжатларга (лойиҳаларга, бурғилаш-портлатиш ишлари паспортларга) мувофиқ, қудуқларни бурғулаш эса ҳар бир бурғилаш усули учун намунавий йўриқномалар асосида корхона томонидан ишлаб чиқилган йўриқномаларга мувофиқ равишда бажарилиши керак. Бурғулаш станоги поғонанинг қулаш призмасидан ташқари режалаштирилган майдончага ўрнатилиши, қудуқларни биринчи қаторини бурғулашда эса унинг занжири поғонани юқори четидан ками билан икки метр масофада ва четга перпендикуляр ҳолга келтирилиб жойлаштирилиши керак. Йиғиштирилмаган портлатилган кон массаларидан иборат тиркама девор билан ишлар бажаришда поғонани юқори четидан бурғулаш станогигача бўлган масофа чегараланмайди. Тиркама деворсиз иш бажаришда қудуқларни биринчи қатори учун бурғуси шарошкали бўлган бурғулаш станогини ўрнатиш масофадан амалга оширилиши керак. Станок домкратининг тагига маъдан ва жинслар бўлакларини қўйиш тақиқланади. Бурғулаш станогини электр симларининг остидан ва ўтиш жойларидан ҳаракатлантиришда мачтаси туширилган, бурғулаш асбоби ечилган ёки ишончли маҳкамланган бўлиши керак. Ёнғин ва заҳарли модда чиқаришга мойил кон жинсларида термик бурғулаш станоги билан қудуқлар бурғулаш тақиқланади. Бурғуланган қудуқлар участкаларининг одамлар ўтадиган ва автотранспорт юрадиган томонига огоҳлантириш белгиларини қўйиш керак. Бундай участкаларни тўсиқлар билан ўраш тартиби карьер бош муҳандиси томонидан белгиланади. Download 447.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling