1. ҚУрилиш худуди характеристикаси


МЕҲНАТНИ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ


Download 447.02 Kb.
bet15/18
Sana14.05.2023
Hajmi447.02 Kb.
#1459433
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Mannon

7 МЕҲНАТНИ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ
7.1 Меҳнатни муҳофаза қилиш

Битирув малакавий ишида меҳнат муҳофазасининг асосий масалалари ҳал қилинган бўлиб, меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва техника хавфсизлиги бўйича КМК 3.01.02-00 талаблари ҳажмидаги муайян ечимлар ИОБЛ босқичида ишлаб чиқилади.


Фойдаланишдаги темир йўл излари яқинида ишларни амалга оширишда шунингдек “Темир йўллардан техник фойдаланиш қоидалари”, “Темир йўлларда сигнализация бўйича йўриқнома” кўрсатмаларига риоя қилиш лозим. Айниқса ЛЭП яқинида механизмлар ишлашига алоҳида эътибор қаратилиши шарт.
Ишлаб турган коммуникациялар яқинида бирон-бир ишларни бажаришда иш жойига тегишли фойдаланувчи ташкилотлар вакиллари чақирилиши зарур.
Одамлар ва машиналар учун ўтиш жойлари одамлар, машина ва механизмларнинг барча иш жойларига қулай ва хавфсиз ўтиш имкониятини таъминлаши шарт.
Қурилиш майдонлари ва иш жойлари ҳар бир иш тоифаси учун ёритилганлик меъёрларига мувофиқ ёритилиши талаб этилади.
Ёритиш ускуналари мавжуд тармоқлар ва кўчма электростанциялар ёрдамида ток билан таъминланади.
Ер полотносини тўкиб кўтариш ишларини бажариш жойлари ГОСТ 12.1.046-85 талаблари, шунингдек ССБТ тизими стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда кўчма ёритиш мосламалари билан ёритилиши шарт.
Ишчиларга санитария-гигиена хизмати кўрсатиш учун қурилиш майдонларида инвентар бинолари кўзда тутилиб, уларда кийиниш, ювиниш, қуритиш, иситиш хоналари, ҳожатхоналар жойлашади.
Инвентар бинолар сув таъминоти вақтинчалик водопровод учусткалари ёрдамида амалга оширилиб, улар ишлаб турган ёки лойиҳалаштирилган доимий сув тармоқларига уланади. Маиший оқова сувлар учун махсус ўралар қазилади.


7.2 Атроф муҳитни муҳофаза қилиш

Битирув малакавий ишида қуйидаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари кўзда тутилган:



  • ўсимлик қатлами ва дарахтларни максимал даражада сақлаб қолиш;

  • асосий қурилиш ишларини намунавий технология хариталари ва схемалари бўйича ташкил этиш;

  • ўймалар грунтларини кўтармаларда ер полотносини тиклашда максимал даражада ишлатиш;

  • грунт ташиш йўлларидан оқилона фойдаланиш;

  • поселоклар ҳудудидан ўтган автомобил йўлларидан грунт ташиш мақсадида тунда фойдаланишни чеклаш;

  • аҳоли пунктлари ҳудудида тунгги пайтда грунтни зичлаш ишларини тўхтатиш;

  • трасса олди карьерлари майлдонларини қайта культивациялаш.

Зовурлар ёки ёпиқ сув йўлларига ёқилғи, ишлатилган мойлар қолдиқларини тўкиш тақиқланади.
Транспорт воситалари ва қурилиш машиналарини ювиш майдончалари сувни тиндириш ва тозалаш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Қурилиш даврида сув таъминотининг издан чиқиши ҳолатлари учун сувни мосламалар ёрдамида ҳайдаш кўзда тутилган.
Ер полотноси асосидан кесиб олинган ўсимлик қатлами кам ҳосил ерларни яхшилаш мақсадида ишлатилади.
Қурилиш тугаганидан сўнг қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилади.



Download 447.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling