1. ҚУрилиш худуди характеристикаси
Участкаларда грунтларни зичлаш технологияси
Download 447.02 Kb.
|
Mannon
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.8 Бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш
3.7 Участкаларда грунтларни зичлаш технологияси.
Участкаларда грунтларни зичлаш учун ДУ-29 маркали пневмоғилдиракли каток машинаси танланган. Грунтларни зичлаш технологияси барча катокларда бир ҳил. Агар каток кўтарма устида бурилиши имкониятига эга бўлса узунлиги 200м бўйича ҳаракатланади. ДУ-29 маркали пневмоғилдиракли катокларнинг параллел ҳаракати схемаси 2-иловада кўрсатилган. Темир йўл кўтармаси учун зичлаш коэффициенти йўл категориясига боғлиқ бўлиб 0,98-1,0 гача ўзгаради. Кўтармага ётқизилган грунт намлиги оптимал намликка яқин бўлиши керак, шундагина зичлаш самарадорлиги ошади. Агар грунт табиий намлиги 0,9 WO қум учун 0,04 дан кам бўлса грунт қўшимча намланиши керак. Зичлаш вақтида грунтни оптимал намликдан 10% дан айрим ҳолларла – 20% гача оғиши рухсат этилади. Грунтни бульдозер билан текислаш вақтида зичлаш коэффициенти 0.85, автосамосваллар ҳаракатида 0.85-0.90, скреперлар ҳаракатида 0.90-0.92 гача етиши мумкин. Меъёрий зичлаш коэффициентига -0.98 зичлаш машиналари ёрдамида бирнеча марта ҳаракатланиш керак. 3.8 Бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш Скважинали зарядлари билан юмшатишга ялпи портлатиш.Ўймалар қоятошли грунтларини юмшатиш учун скважина зарядлари билан ялпи портлатиш амалга оширилганида скважиналар (скважина) чуқурлиги тайинланиб, улар орасидаги масофа ҳисоблаб аниқланади. Кўндаланг профилларда зарядларни кам емириладиган қоятошли грунтларда ўйманинг асосий майдончасидан пастрода жойлаштириб, бунда скважина чуқурлиги ўйма чуқурлигидан ҳар бир грунт гуруҳи учун қуйидаги қийматга каттароқ бўлиши лозим.(10-жадв). 10-жадвал. Ўйма чуқурлиги ҳар бир грунт гуруҳи учун
Кам емириладиган қоятошли грунтларда скважина чуқурлигини қуйидагига тенг деб қабул қилиш мумкин бу ерда: H – ўйма чуқурлиги, м; – ортиқча бурғулаш миқдори, м. Скважинанинг ўртача чуқурлиги кўриб чиқилаётган участка чегарасида м ларда қуйидагига тенг бу ерда l1, l2, l3 – ортиқча бурғуланган скважиналарнинг мос равишда биринчи, иккинчи ва учинчи кўндаланг профиллардаги чуқурлиги, м. Портлатишнинг асосий параметрлари бўлиб, зарядлар орасидаги а ва зарядлар қатори орасидаги б масофалар, шунингдек скважиналар диаметри – д амда стандарт ПМ нинг шартли, қабул қилинган ҳисобий схемага мос сарфи ҳисобланади. Қатордаги зарядлар орасидаги ҳамда зарядлар қаторлари орасидаги масофалар энг кам қаршиликнинг ҳисобий чизиғи узунлигига боғлиқ бўлиб, у қуйидаги ифода бўйича аниқланади, м. бу ерда: p – 1 м скважина ичида, унинг диаметрига мувофиқ равишда жойлашадиган ва №9 аммонит ўлланганида ва скважина диаметри қуйидагича бўлганидаги ПМ миқдори: 125мм га 11кг m – скважиналар орасидаги нисбий масофа, қоятошли грунтлар қаттилигига боғлиқ равишда 0,9 дан 1,4 гача деб қобул қилинади; q – ПМ нинг қоятошли грунт гуруҳига боғлиқ равишда кг/м3 лардаги нисбий сарфи қуйидагига тенг, III- IV гуруҳ – 0,40 кг/м3 H – ўйма чуқурлиги, H =2.32м; l – скважинанинг кўндаланг профилдаги чуқурлиги, м. =6,85 Қаршилик ҳисобий линиясининг ўртача узунлиги қуйидаги ифода бўйича м ларда аниқланади бу ерда 1, 2, 3 – ҳар бир кўндаланг профил учун энг кичик қаршилик ҳисобий линиясининг мос равишдаги узунлиги, м. Трассадаги пикетдаги ўйма ҳажми Вў ва ўйманинг ҳар бир пикетидаги заряд массаси қуйидаги ифодаларга биноан аниқланади: бу ерда: F1, F2, F3 – тегишли пикетлардаги ўйма кўндаланг кесимининг майдони, м2; е – №9 аммонитдан бошқа ПМ ларга ўтказиш коэффитциенти (0,8 дан 1,5 гача деб олинади); а – қатордаги скважиналар орасидаги масофа, м, 0,85 б га тенг деб олинади. Ўйманинг кўндаланг кесими учун скважина зарядлари массасини ифодасига тегишли е, , а, ва қийматларини, кейин эса заряднинг ўртача массасини (ўрт) аниқлаш билан қўйиш орқали аниқланади. Ўйманинг кўндаланг профилларида зарядларни б = .......... м бўлганида икки қатор қилиб жойлаштирадилар. Узунлиги L = ........... м бўлган ўймани юмшатиш учун керакли зарядлар миқдори қуйидаги ифода бўйича доналарда аниқланади. Ўймани ялпи юмшатиш учун ПМ га бўлган эҳтиёж қуйидагига тенг, кг: 1 м3 ўймани юмшатиш учун портловчи модда (ПМ) нинг ўртача сарфи қуйидаги ифода бўйича аниқланади, кг: Скважиналар бурғулашни БТС-150 бурғулаш машинаси ёрдамида бажариш тавсия этилади. Бурғулаш асбоби сифатида узунлиги 2 м, диаметри 108 ва 150 мм га тенг трубкасимон штангадан ясалган бурғу стави бўлган уч шарли долотолар қўлланилади. Скважиналарни бурғулашдан қолган майда нарсаларни тозалаш компрессор ёрдамида сиқилган ҳаво билан бажарилади. Download 447.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling