1 Қуроқчилик санъати ва унда миллий анъаналарнинг ифодаланиши


Қуроқ тикиш санъати орқали буюмлар тайёрлаш қуйидаги ижобий ҳусусиятларни ўзида мужассам этади


Download 3.61 Mb.
bet2/6
Sana14.09.2023
Hajmi3.61 Mb.
#1677785
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
quroqWord (3)

Қуроқ тикиш санъати орқали буюмлар тайёрлаш қуйидаги ижобий ҳусусиятларни ўзида мужассам этади:

  • газлама тежалишига олиб келади.

  • кўп миқдорда чиқинди чиқишининг олдини олади.

  • хом ашё масаласи жуда арзон.

  • янги иш ўринлари пайдо бўлади.

  • бу санъат тури инсон психологиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

  • миллий анъаналаримиз давомийлиги таъминланади.

Газлама билан ишлайдиган ҳар қандай устада қолган қолдиқларни ташламасдан, керакли нарса учун фойдаланиш иштиёқи туғилиши табиий.
Бу бир томондан, аёлларга хос тежамкорлик, саришталиликдан далолат берса, иккинчи томондан, аёлларнинг яратувчанлик қобилиятини намоён этади.2
Қуроқларнинг чиройли чиқиши унда танланган газлама қийқимларининг толавий таркиби, қийқимларнинг, ранглар уйғунлиги, мутаносиблиги, ипларни тўғри танланиши, ишлов бериш сифати ҳамда чеварнинг ижодкорлик қобилиятига боғлиқ.



    1. Қуроқ турлари ва уларнинг рамзий маънолари

Самарқанд ва Бухорода
Самарқанд ва Бухорода қуроқ техникаси кўпроқ болалар либосларида қўлланилган. Бунинг ўзига хос маъноси бўлиб, ёш болаларни ёмон кўзлардан асрайди деб ҳисоблашган.Келинлар сарпасида қуроқ техникасидан тайёрланган буюмлар бўлиши шарт бўлган. Уларга қуроқ техникасидаги буюмларни бувилари ва момолари тикишган. Бир томондан уларнинг бўш вақтларини унумли ўтса, иккинчи томондан келин сарпасининг асосий буюмлари тайёр бўлган. Келин сарпасига қуроқ техникасида тикилган буюм берилиши азалий удумлардан саналиб, бу анъана ҳанузгача сақланиб келинмоқда.Бунинг рамзий маъноси келин-куёв ҳам шу қуроқ каби ўзидан кўпайсин деганидир. Никоҳ маросимларида келин ва куёв қуроқ техникасида тикилган кўрпача устида ва қуроқ техникасида тикилган дастурхон ёнида ўтиришган. Чимилдиқда 40 кун чилла вақтида қуроқ техникасида тикилган дастурхон тутилган. Дастурхон ўлчами 80х80 бўлиб, тўртбурчак шаклда бўлган. Келинлар сепига 2та қуроқ ёстиқ, 1та қуроқ кўрпача ва 1та қуроқ техникасида тикилган дастурхон бўлган. Қуроқ ёстиқлар келиннинг янги уйидаги тахламдаги кўрпа ва кўрпачаларнинг устига безак сифатида ясатиб қўйилган.Янги келин-куёвларнинг хонасига қуроқ техникасидаги буюмларни қўйилишининг яна бир сабаби, келган меҳмонларнинг ҳар хил яҳши-ёмон назарлари ёш келин-куёвга эмас, айнан шу қуроқ техникасидаги буюмларга тушсин деганидир. Чиндан ҳам қуроқ техникасидаги буюмлар ўзининг жимжимадор ва ранг-баранглиги билан инсон диққатини ўзига жалб этади.
Самарқанд ва Бухорода қуроқ техникасининг шакллари кўпроқ тўртбурчак ва учбурчак шаклларда бўлиб, асосан оқ ранглардаги бўлакчаларни бошқа ҳил рангдаги бўлакчалар билан уйғунлаштирилган ҳолда ишлатишган.Тўртбурcак шаклларни ромб шаклида қаторлаштириб тикиш усули - «олмақатор» деб ном олган. Шунингдек, қуроқ техникасининг тахламали услубидан ҳам кенг фойдаланишган. Бу усул- «тирна» деб номланган. Ушбу техникада тикилган уй рўзғор буюмлари яни ушлагичлар, чойнак ёпгичлар, кўрпача ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Хоразм қуроқ услуби
Хоразм вилоятида қуроқ техникасидан тикилган буюмларни асосан қария аёллар, яни бувилар қиз набираларининг келинлик сепига атаб тикишган. Улар қуроқ тикиш учун асосан оқ ва қора ранглардаги матолардан фойдаланишган. Бунинг маъноси ҳаётнинг ўн беш куни қоронғу бўлса, ўн беш куни ёруғдир деганидир.Қуроқ тикиш учун яҳлит матони кесишдан олдин ирим қилиб бир четидан кертик бериб қирқишган.Бошқа вилоётларда бўлгани каби, Хоразм вилоятида ҳам келинлар сарпасида қуроқ техникасидан тикилган буюмлар бўлиши шарт бўлган. Булар, ёстиқ жилдлари, кўрпа авраси ва чимилдиқ устига илиш учун чойшаб. Ёстиқ жилдларини тикишда бошга ботганлиги ва ноқулайлик туғдирганлиги учун ялтироқ матолардан фойдаланилмаган.
Сурхондарёва Қашқадарё қуроқ услуби
Қадимдан ўзбек халқи ҳунармандчилик билан кун кечирган. Шунинг учун халқимиз ҳунарманд кишиларга алоҳида ҳурмат-еътибор билан қарайди. Аввало, ҳунармандчилик сўзининг асл маъносини изоҳлайдиган бўлсак, ҳар хил меҳнат қуроллари ёрдамида мавжуд хомашёдан чиройли буюмлар ишлаб чиқариладиган ҳунарларнинг умумий номи ҳунармандчилик деб юритилади. Бизларга момоларимиз томонидан авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган миллий ҳунармандчилигимизнинг сир-асрорлари сақланиб, ўрганилиб келинмоқда. Ана шундай ҳунарлардан бири “Қуроқ” усулида миллий кийимлар, буюмлар тикиш санъатидир.
Сурхондарёва Қашақадарё қуроқлари қадимда, асосан болалар кийимларида қўлланилган. Кейинчалик бу техника ривожланиб борди ва ҳунарманчиликнинг ажойиб йўналишларидан бирига айланди. Сурхон қуроқларининг ўзига хослиги шундаки, уларда ёрқин ранглар ишлатилганлиги ва кашталарнинг тикилганлигидадир. Сурхондарёва Қашқадарё қуроқлари ҳам кашталар каби шаклларга эга бўлиб, кўпроқ думолоқ ва учбурчак шакллардан фойдаланилган. Асосан қизил, яшил, сариқ ва кўк ранглардан тикилган.(И-боб.6-расм).
Фарғона қуроқ услуби
Қуроқчилик Фарғона вилоятининг Сўх туманида халқ турмуш тарзининг ажралмас қисми хисобланади.Чунки қуроқдан тикилган буюмлар инсон туғилганидан то ҳаётининг сўнгги манзилигача бўлган даврда барча анъанавий миллий маросимларда ишлатилади. Масалан, гўдак дунёга келганининг олтинчи кунида серфарзанд нуроний отахон ва онахонларнинг уйларидан 15 тадан ортиқ мато қийқимлари йиғиб олиниб, “ фарзандимиз ҳам шуларга ўхшаб ували- жували бўлсин узоқ умр кўрсин”, дея ният қилиб, ушбу парчалардан тикиб қавилган тўнча чақалоққа чилласи чиққунча кийдирилади.
Никоҳ маросимларида эса икки ёш бахтли яшашлари уларга кўз тегмаслиги, ёмон кўздан сақлаши учун ҳамда серфарзанд бўлишларини тилаб гўшанганинг икки томонига “қатлама” қуроқ, келин-куёв уйининг олдига “пояндоз қуроқ” тўшалади. Шунингдек, келин-куёв олдига “қуроқ дастурхон” ҳам солиниб, икки ёшнинг нони ва насибаси бутун бўлишига тилак билдирилади. Келин-куёвларнинг кўрпа ёстиқлари жилдларига ранг-баранг қуроқнинг қўлланилишига сабаб, келгусида уларнинг ўғил-қиз фарзандлари аралаш туғилсин, деган рамзий маъно ётади.Қуроқларнинг рамзий маънода оқ-қора, қизил-кўк ва бошқа ранглар билан қоришиғи ёшлар бир-бирлари билан чатишиб кетиши тотув яшашларига ишорадир. Қуроқдан, шунингдек, дафн маросимларида “балиш қуроқ” тикилади.
Жиззаҳ қуроқ услуби
Жиззаҳда “Турна”, “Кўз”, “Улама”, “Қатлама”, “Тирна”, “Қудуқ”, “Шахмат” каби қуроқ техникасида бешик учун асбоблар, пояндоз, қуроқ чимилдиқ, қуроқ ёстиқлар кабилар тикилади. Бешик учун тикилаётган қуроқ буюмларининг асл маъноси фарзандлар соғ-саломат бўлиб, яни ҳар бир оилага қиз ёки ўғил фарзандлар насиб этсин ва уларга кўз тегмасин, дея ният қилинади. Никоҳ тўйларида, келинга бир дона пояндоз, қуроқ чимилдиқ, бир дона қуроқ кўрпа, 10 дона қуроқ ёстиқ, қуроқ болиш берилади. Яна бир анъанавий удумга кўра, куёвнинг онаси ният қилиб 100дан ортиқ мато қийқимларидан тўшак тикади. Тўшакнинг бир чеккасига туморча ва тўшакнинг бошқа бурчагига “қўйнинг ошиғи” махфий равишда тикилади. Мақсад, икки ёшнинг бахти мангу бўлиб, улар бутун умр “ошиқ-мошиқ” бўлишлари бахтлари бир умрлик бутун бўлиши назарда тутилади.
Суннат тўйларида эса, тўй болаларга қуроқдан бир жуфт ёстиқ, тўшак ҳамда ясатилаётган той учун хуржун, бўйинтуморлар тикилади[11].
Юртимиз бой маъданий мероси тарихида қуроқларнинг жуда кўп турлари мавжуд. Шу билан биргаликда юртимизнинг бир ҳудудида учрайдиган қуроқ санъати намуналари бошқа ҳудудларида такрорланмаслиги, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ва бетакрор қуроқчилик мактаблари мавжуд эканлиги аҳамятга моликдир. Ушбу қуроқ намуналари ўзининг мураккаб ечимга, шакилй кўринишга эга эканлиги билан кишини ҳайратга солади. Қуйида бир қанча қуроқ турлари ва қуроқ санъати ёрдамида тайёрланган буюм намуналари келтирилган.

Download 3.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling