ИМТИХОН УЧУН САВОЛ-ЖАВОБЛАР
(8 та дарсдан)
1.
Қуръон сўзининг маъноси нима? Қуръони Карим қандай китоб?
- ”Қуръон” сўзининг ўзбекча маъноси қироатдир. Қуръони Карим
Аллоҳнинг каломи. Уни Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва салламга 23 йил давомида оятма-оят олиб тушган.
2. Қуръони Карим бизга нимани ўргатади?
- Қуръони Карим- инсониятга қандай яшаш,
нималарга эътибор бериш,
қандай амалларни бажариб, қайси ишлардан қайтишни ўргатувчи илоҳий
дастурдир.
3. Тажвид сўзининг маъноси нима? Тажвиднинг таърифини айтинг.
- “Тажвид” сўзи арабча “Жаввада” сўзидан олинган бўлиб, ўзбекчада
“Яхшилаш”, “Чиройли қилиш”, “Безаш”, “Мустаҳкамлаш” деган
маъноларни билдиради.
Тажвид – Қуръони Каримдаги ҳарфларни ўз махражидан аниқ чиқариб,
уларнинг барча сифатларини бериб, тажвид қоидаларига амал қилган ҳолда
қироат қилиш илмидир.
4. Тажвид илмини ўрганишнинг ҳукми қандай? Тажвидда фарзи айн ва
фарзи кифоя нима?
- Қуръонни тўғри ўқийдиган даражада тажвид илмини ўрганиш ҳар бир
мусулмонга
фарзи айн, тажвид илмини чуқур ўрганиб, бошқаларга ўргатиш
эса фарзи кифоядир.
Фарзи айн - Қуръон ўқишда тажвидга амал қилиш ҳар бир мусулмонга
фарзи айндир. Ҳар бир киши Каломи шарифни тўғри ўқий
оладиган
даражада тажвидни ўрганиб, унга амал қилиши шарт.
Фарзи кифоя - Тажвид илмини мукаммал ўрганиш фарзи кифоядир. Бу -
бир жамоадан маълум бир кишилар ўрганса, етарли деганидир. Тажвидни
мукаммал билувчи топилмаса ҳамма бирдек гуноҳкор бўлади.
5. Қурони Каримни тиловат қилган банда қандай савобга эришади?-
Қуръон ҳикматлар зикри,
равшан нур, тўғри йўл, шифобахш малҳамдир.
Уни тиловат қилган киши ҳар бир ҳарфига 10 савоб олади. Тушуниб амал