6
тушунча. Операция турлари. Қон кетишини тўхтатиш усуллари. Қорин олд-ён
деворининг соҳаларга бўлиниши. Эркаклар ва аёлларда чов соҳаси. Чурралар. Чов,
сон, киндик, оқ чизиқ чурралари. Кам учрайдиган чурралар. Қорин девори туғма
нуқсонлари. Лапароскопик герниопластика. Қорин олд-ён деворининг болалардаги
хусусиятлари. Қорин бўшлиғи юқори қават аъзоларининг
клиник анатомияси ва
оператив жарроҳлиги. Қоринпарда бурмалари, бойламлари ва халталари.
Гастротомия, гастростомия. Ошқозон резекцияси, Жигар ва ўт йўлларида оператив
аралашувлар. Жигар чоки. Жигар резекцияси. Спленэктомия. Ошқозон ости бези
хирургияси.
Ўн икки бармоқ ичак, ингичка ва йуғон ичакларда бажариладиган оператив
аралашувлар қоидалари ва техникаси. Гастроэнтероанастомозлар. Ичак чоклари.
Ичаклараро анастомозлар турлари. Аппендэктомия. Бел соҳаси, қоринпарда орти
бўшлиғи клиник анатомияси ва оператив жарроҳлиги.
Бел соҳаси - қориннинг орқа-
ён девори. Умуртқа поғонаси, орқа миянинг индивидуал ва ёшга боғлиқ
тафовутлари ва жарроҳлик анатомияси. Буйраклар клиник анатомияси.
Буйрак
усти безлари топографияси. Сийдик йўллари топографияси. Сийдик йўллари
шаклининг гўдаклар ва болалардаги хусусиятлари. Аорта қорин бўлими ва унинг
шохлари,
пастки ковак вена, нерв чигаллари ва
симпатик чегара поясининг
топографияси. Қоринпарда орти бўшлиғининг лимфа тугунлари гуруҳи. Кўкрак
лимфа йўли, тоқ ва ярим тоқ веналарнинг шаклланиши.
Буйрак ва сийдик
йўлларида операциялар, оператив очиб киришлар, пиелотомия, буйрак резекцияси,
нефрэктомия. Буйрак ва сийдик йўлларининг туғма нуқсонларида операциялар.
Паранефрал новокаинли блокада.
Do'stlaringiz bilan baham: