1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни


-мавзу. Болаларда ва катталарда бўйиннинг клиник анатомияси


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/19
Sana17.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1705940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2.02 Кл.анатомия пед-2020

4-мавзу. Болаларда ва катталарда бўйиннинг клиник анатомияси: 
мушаклари, фасциялари, учбурчаклари ва аъзолари. Бўйин соҳаси клиник 
анатомияси ва оператив жарроҳлиги. Бўйин соҳалари ва учбурчаклари. Бўйин 
фасциялари ва клетчатка бўшлиқлари. Бўйиндаги йирингли жараёнлар 
локализацияси, уларни очиш ва дренажлаш усуллари. Бўйин аъзолари клиник 
анатомияси ва уларда бажариладиган оператив аралашувлар. 
5-мавзу. Болаларда ва катталарда калла соҳаси мия қисми ва юз 
қисмининг клиник анатомияси. Калла соҳаси. Калланинг мия соҳаси клиник 
анатомияси ва оператив жарроҳлиги. Калла гумбази ва калла асоси. 12 жуфт бош 
мия нервлари ва уларнинг калла асосидан чиқиш тешиклари. Бош мия пардалари, 
синус бўшлиқлари. Кронлейн-Брюсова схемаси ва Шипо учбурчаги. Трепанация 
турлари ва техникаси. Бош мияда бажариладиган оператив аралашувлар негизи. 
Нейрожарроҳлик ҳақида тушунча. Юз сохасида бажариладиган оператив 
аралашувлар тамойиллари. 
Калланинг юз соҳаси клиник анатомияси ва оператив жарроҳлиги. Юз 
қисмининг чегаралари. Кўз соҳаси. Қулоқ соҳаси. Бурин соҳаси. Оғиз бўшлиғи ва 
тилнинг клиник анатомияси. Қулоқ олди безининг клиник анатомияси. Қулоқ олди 
чайнов соҳаси. Юз соҳасида бажариладиган оператив аралашувлар тамойиллари. 
Юз соҳасида кесиш усуллари.
6-мавзу. Болаларда ва катталарда қўл ва оёқ соҳаларининг клиник 
анатомияси. Вегетатив нерв тизимининг клиник анатомияси ва 31 жуфт орқа 
мия нервлари. Қўл ва оёқ соҳасининг клиник анатомияси. Ампутация ва 
экзартикуляция. Фасция ва клетчатка бўшлиқларининг клиник анатомияси. Фасция 
ва клетчаткаларнинг йирингли яллиғланиш жараёни тарқалишидаги аҳамияти. 
Турли локализациядаги йирингли жараёнларни очиш ва дренажлаш усуллари. 
Ампутация ва экзартикуляцияга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Қўл ва оёқлардаги 
ампутация ва экзартикуляция қоидалари ва усуллари. 
Периферик нервлар (31 жуфт ва Вегетатив нерв системаси) клиник 
анатомияси ва оператив жарроҳлиги. Периферик нервлар жароҳатлари клиник 
анатомияси. Нервларга ишлов бериш. Невролиз, невротомия, нервларни тикиш. 
Миотенопластика. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling