1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi
Auditorlik kasbiga malakaviy talablar
Download 348.77 Kb.
|
hammasi faqat 35-45 gacha yuq
3. Auditorlik kasbiga malakaviy talablar.
Huquqiy baza, nizom, litsenziya, xujjatlar (4) . Аудиторларнинг юқори даражадаги касб маҳорати ўткази-ладиган аудиторлик текширувлар ва профессионал хизматлар энг юқори даражада амалга оширилишининг гарови ҳисобла-нади. Айнан мана шунинг учун ҳам Молия Вазирлиги томонидан аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга юқори талаблар ўрнатилган. Аудиторлик касбининг маҳорат даражасига қўйиладиган асосий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 2000 йил 22 сентябридаги 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган. Аудиторлик малака сертификатига эга бўлиш учун даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2000 йил 28 августда 17-17/534-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудиторларни тайёрлаш ва сертификациялаш дастури» ва 2000 йил 25 сентябрда 68-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ 240 соатлик курсни ўқиши ва имтиҳон топширишлари керак. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш – бу аудит соҳаси-даги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номи юқорида қайд этилган 365-сонли қарорига мувофиқ «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисида НИЗОМ»тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Молия Вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Аудиторлик ташкилотлари лицензия олиш учун Молия Вазирлигига тақдим қиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар: Таъсис ҳужжатларининг (устав, таъсис шартномаси) нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома; Камида икки аудитор малака сертификатларининг тасдиқ-ланган нусхалари; Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР-ИНН) берилганлиги тўғрисида Солиқ органи томонидан берилган маълумотнома; Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқ-ловчи банкнинг тўлов ҳужжати. Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади ва булардан бошқа ҳужжатларни талаб этилишига йўл қўйилмайди. Аудиторлик ташкилоти топширган ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан 15 кун ичида кўриб чиқи-либ, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим. Ҳужжатлар лицензияловчи органлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун аудиторлик ташкилоти энг кам иш ҳақининг (тўлов кунидаги) икки баравари миқдорида йигим тўланади. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати берилган санадан бошлаб 5 йил. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра берилиши мумкин. Лицензия ягона (стандарт) шаклда берилади 17-variant Download 348.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling