1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


O’zbekiston auditorlar palatasi (UAP) va uning vazifalari


Download 348.77 Kb.
bet61/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

O’zbekiston auditorlar palatasi (UAP) va uning vazifalari.

(me’yoriy hujjatlar, o’quv dasturi, malaka imtixoni, nazorat, tayyorlash, hamkorlik, tan olish).
II. Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) – малака сертификатига эга мустақил аудиторларни ихтиёрий тарзда бирлаштирувчи, мустақил нотижорат жамоат ташкилоти. Аудиторлар Палатасининг асосий мақсади аудиторларнинг профессионаллик даражасини ривожлантириш ва қўллаб-қувват-лашга ёрдам кўрсатиш, ўз аъзоларининг касбга оид манфаатларини давлат ва жамоат органларида ҳимоя қилиш, ҳамда касбга оид талаблар бўйича барча ўзгаришлар тўғрисидаги ва ахборот таъминоти бўйича алоқа ўрнатишдан иборат.
Аудиторлар Палатасининг асосий вазифаларига қуйида-гилар киради:

  • аудит соҳасига оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

  • ўқув дастурларини ҳамда малакавий имтихонларни топшириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

  • аудиторлик малака сертификатини олиш учун даъвогарлар учун малакавий имтиҳонларни ўтказиш;

  • аудиторларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш;

  • аудиторларни касб аҳлоқи кодекси қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;

  • Ўзбекистон аудиторлар палатаси аъзолигига малакали аудиторларни жалб этиш учун халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатимиз органлари билан ҳамкорлик қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси аудиторларининг бошқа давлатлар жамоат ташкилотлари томонидан тан олинишига эришиш.
22-variant.

  1. Auditor va auditorlik faoliyatining mohiyati.

( audit, auditorlik, auditor, auditor yordamchisi, shartnoma, litsenziya).
профессор М. М. Тўлахўжаеванинг «Ўзбекистон Республикасида Молиявий назорат тизими» номли китобида аудитга қуйидагича таъриф берилган:
«аудит – бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни ушбу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлик даражаси тўғриси-да хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилишидир».
Аудиторлик фаолияти ва аудиторлик касбининг таърифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида қуйидагича келтирилган:
Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва ушбу қонун-нинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади. (3)
Биринчи таърифда аудитнинг тафсилоти кенг баён этилган бўлса, сўнгисида аудиторлик фаолияти текширув ўтказиш жараёни бўлишидан ташқари профессионал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти эканлиги ҳам таъкидланган.
Ўзбекистонда давлат ҳоқимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш қонун билан тақиқланган.
Аудитор – аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
Агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текшируви ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа ҳатти-ҳаракат-лари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади (3).
Шунингдек, Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ «аудитор ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида, аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир».
Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжат-ларида қайд этилган тартибда тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан тадбиқ этилади.
Аудиторнинг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудитор малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади.
Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти мустақил юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Қонунга кўра аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.


  1. Download 348.77 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling