1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi
-variant 1. Moliyaviy nazoratning tashkiliy tizimlari
Download 348.77 Kb.
|
hammasi faqat 35-45 gacha yuq
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Мустақил аудиторлик молиявий назорат
- 2. Auditorlik axloqi (etikasi).
3-variant
1. Moliyaviy nazoratning tashkiliy tizimlari. Schyotlar palatasi, soliq, nazorat, taftish, mustaqil auditorlik. Бозор иқтисоди ривожланган мамлакатларда молиявий назоратнинг қуйидаги ташкилий тизимидан фойдаланилади: 1. Давлат молиявий назоратининг олий органи счётлар палатаси ёки давлат бош аудиторлик аппарати бўлиб, у бевосита парламент ёки президентга бўйсунади. Унинг асосий вазифаси давлат бюджетининг харажатлар қисмини умум назорат қилишдир. 2. Солиқ бошқармаси. Ҳукуматга ёки молия вазирига бўйсунади, давлат бюджети даромадлар қисмининг тўлдирилишини назорат қилади. 3. Вазирликлардаги назорат тафтиш бўлинмалари бюджет томонидан маблағ билан таъминланиб, давлат молиявий назоратининг олий органи ёки тегишли вазирликка бўйсунади. Асосий вазифаси бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилади. 4. Мустақил аудиторлик молиявий назорат баланс маълумотларининг тўғрилигини, амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлигини шартнома асосида назорат қилади. Нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларга ҳам шартнома асосида ҳисоб ва молия масалалари бўйича маслаҳат (консультация) беради. Ривожланган мамлакатларда мустақил аудиторлик ташқи молиявий назоратнинг асосий шакли бўлиб ҳисобланади ва у кенг профилли тафтишчилар томонидан амалга оширилади. 2. Auditorlik axloqi (etikasi). Kodeks, axloqiy meyorlar, etika, axloqiy tamoyillar, mustaqilligi. Аудитор этикаси (ахлоқи). Auditning етикаси касбий фаолиятларидан келиб чиқиб ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маънавий-аҳлоқий жиҳатларини меъёрий-ҳуқуқий асосга эга аҳлоқий меъёрлар оркали шаклланган . Шу боисдан, мамлакатимизда «Ўзбекистон аудиторларининг касб этикаси кодекси» лойиҳаси ишлаб чиқилиб, профессионал давраларда муҳокама қилинаётганлиги айни муддао ҳисобланади. Кодекс лойиҳаси 18 та моддадан иборат бўлиб, аудиторлар олдига қўйиладиган аҳлоқий талаблар мазмуни ҳақида ушбу моддалар орқали тасаввурга эга бўлиш мумкин: 1-модда. Виждонлилик ва обьективлик. 2-модда. Аҳлоқий низоларни ҳал этиш. 3-модда. Профессионал компетентлилик. 4-модда. Махфийлик. 5-модда. Солиқ амалиёти. 6-модда. Халқаро фаолият. 7-модда. Омма учун ахборотни тақдим этиш. 8-модда. Мустақиллик. 9-модда. Касбий лаёқатлилик ва аудитор бўлмаган шахслардан фойдаланишга боғлиқ мажбуриятлар. 10-модда. Шартнома бўйича ва комиссион тўловлар. 11-модда. Аудитор амалиётига мувофиқ келмайдиган фаолият. 12-модда. Бошқа аудиторлар билан муносабатлар. Янги ходимларни қабул қилиш. 13-модда. Реклама ва хизматларни таклиф қилиш. 14-модда. Манфаатлар низоси. 15-модда. Ҳамкасбларни қўллаб-қувватлаш. 16-модда. Профессионал компетентлилик. 17-модда. Ахборотларни тақдим этиш. 18-модда. Интизомий чоралар. Аудитор учун энг юқори аҳлоқий меъёр ҳар қандай вазиятда ҳам қонунни устун қўйиш, ишончга сазовор аниқ дилилларга асосланган аудиторлик хулосаси тузиш, йўл қўйилган хато-камчиликларни таҳлил қилиб, уларни тузатиш йўлларини аниқлаш, корхона молиявий аҳволини яхшилайдиган тавсиялар беришдан иборат. Бунинг учун аудиторнинг касб маҳорати виждон, ор-номус каби аҳлоқий фазилатлар билан ҳам уйғунлашган бўлмоғи лозим. Аудитор ҳамма вақт мустақил бўлиши керак. Аудитор текширув жараёнида олинган мижоз-корхона фаолияти тўғрисидаги барча ахборотларни, унинг билан алоқа тўхтатилган ёки давом этаётганлигидан қатъий назар, чекланмаган вақт давомида махфий сақлаши лозим. Download 348.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling