1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Аудитда жиддийлик тушунчаси ва аудиторлик таваккалчилиги


Download 348.77 Kb.
bet14/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

2. Аудитда жиддийлик тушунчаси ва аудиторлик таваккалчилиги.
Жиддийлик даражаси, аудитда қўллаш, аудиторлик риски, рискни баҳолаш.
Жиддийлик аудитга оид манбаалар (Ҳисоботдаги фойда-ланувчиларни қарорлар қабул қилишда чалғитиши мумкин бўлган, оқибатда бефойда молиявий сарф-харажатлар, нобудгарчиликка ва зарарларга олиб келадиган хато ва тушириб қолдиришлар ehtimolligi tushiniladi.Умумий аудиторлик амалиётида жиддийлик чегараларини қуйидагича белгилаш қабул қилинган:

0 < Ж < 1 (ёки фоиз ҳисобида 0< Ж% <100)



Ушбу чегара оралиғидаги эҳтимоллик хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларининг ишончлилигига таъсир кўрсата-диган хатолар мавжудлигини аниқлаш, тегишли аудиторлик қарорларини қабул қилиш учун ушбу хатоларни баҳолаш мумкинлиги(ёки мумкин эмаслиги)ни ифодалайди. Бу жиддийликни сифат жиҳатдан тавсифлайдиган таркибий қисм-дир. Жиддийликнинг миқдорий жиҳатини тавсифлайдиган таркибий қисми эса унинг маълум даражалари орқали ифодаланади.
жиддийлик даражаси деганда молиявий ҳисобот-даги хатонинг, ушбу ҳисоботдан фойдаланувчи унга асосан тўғри хулоса ва қарор қабул қилишига монелик қиладаган чегараси тушунилади. Жиддийлик даражасини аниқлашда, одатда, иккита омил ҳисобга олинади: хатонинг абсолют ва нисбий миқдори. Хатонинг абсолют миқдори – бу аудиторнинг субъектив фикри бўлиб, маълум суммадаги хато сумманинг аҳамиятлилигига кўра бошқа вазиятларга боғлиқ бўлмаган ҳолда жиддий деб тан олиниши мумкин. Нисбий миқдор эса қабул қилинган те-гишли миқдорий мезонга нисбатан фоиз ҳисобида аниқлана-ди.
аудитда қўллаш Аудитор қуйидаги ҳолларда жиддийлик даражасини инобатга олиши лозим:

  • режалаштириш босқичида - қўлланиладиган аудиторлик амалларининг мазмуни, вақт сарфини ва ҳажмини аниқлашда;

  • муайян аудиторлик амалларини бажариш вақтида;

  • аудитни якунлаш босқичида аниқланган чалкашликлар ва хато-камчиликларнинг бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткич-лари ишонч-лилигига таъсирини баҳолашда.

Аудитор томонидан белгилаб қўйилган айрим камчиликлар ўз-ўзидан жиддий тавсифга эга бўлмаслиги мумкин. Аниқланган камчиликлар тўплами, ҳамда тахмин қилинаёт-ганлари билан бирга қўшиб олинган белгилаб қўйилганлари эса жиддий бўлиши мумкин. Аудитор кўрсатилган камчиликларни тугатиш бўйича мижоз-корхона раҳбариятига тузатиш ёзув(проводка)ларини таклиф этиши мумкин. Агар аудит жараёнида молиявий ҳисоботда белгилаб қўйилган ва тахмин қилинаётган камчиликлар жиддий бўлса, мижоз-корхона раҳбарияти уларни тузатишга рози бўлмаслиги аудитор учун салбий хулоса тузишга асос бўлиши мумкин.

Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling