3. Жиддийлик тушунчаси ва унинг аудитдаги аҳамяти.
Шартнома, жиддийлик, риск, ИСА-320, № 9 АФМС, омиллар.
Жиддийлик аудитга оид манбаалар (Ҳисоботдаги фойда-ланувчиларни қарорлар қабул қилишда чалғитиши мумкин бўлган, оқибатда бефойда молиявий сарф-харажатлар, нобудгарчиликка ва зарарларга олиб келадиган хато ва тушириб қолдиришлар ehtimolligi tushiniladi.Умумий аудиторлик амалиётида жиддийлик чегараларини қуйидагича белгилаш қабул қилинган:
0 < Ж < 1 (ёки фоиз ҳисобида 0< Ж% <100)
Ушбу чегара оралиғидаги эҳтимоллик хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларининг ишончлилигига таъсир кўрсата-диган хатолар мавжудлигини аниқлаш, тегишли аудиторлик қарорларини қабул қилиш учун ушбу хатоларни баҳолаш мумкинлиги(ёки мумкин эмаслиги)ни ифодалайди. Бу жиддийликни сифат жиҳатдан тавсифлайдиган таркибий қисм-дир. Жиддийликнинг миқдорий жиҳатини тавсифлайдиган таркибий қисми эса унинг маълум даражалари орқали ифодаланади.
Жиддийликни аниқлаш аудитнинг халқаро амалиётида №320-«Аудитда жиддийлик» номли стандарт (ISAs 320 «AuditMateriality») билан тартибга солинади. Ўзбекистонда эса бу борада №9 – “Жиддийлик ва аудиторлик риски” номли АФМС ишлаб чиқилган Ушбу стандартга мувофиқ “Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аудитда жиддий деб тан олинади”.
Стандартда таъкидланишича, барча жиддий ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги деганда ундаги кўрсаткичлар аниқлигининг шундай даражаси тушуниладики, бу ҳисоботдан малакали фойдаланувчилар тўғри хулосаларга келиш ва тўғри қарорлар қабул қилиш имконига эга бўлади.
Демак, жиддийлик тушунчаси аудитор томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатонинг ҳажмини ва ўтказиладиган аудиторлик текширувининг кўламини аниқлаш ҳамда тузиладиган аудиторлик хулосасининг шаклини белгилаш (ижобий ёки салбий) учун бирламчи ва асос бўлувчи манба ҳисобланади.
Жиддий хатоларнинг аудитор томонидан аниқланиши кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, ҳам корхона раҳбария-ти, ҳам аудитор томонидан мавжуд жиддий хатоларнинг баҳоланиши; текширувлар вақти ва қийматининг чегараланганлиги; мижознинг хатоларни аудитор аниқлашини “кутиб ўтириши”; аудиторнинг мустақиллик даражаси; унинг виждонлилиги; ташқи аудиторнинг ички назорат тизимига ишончи; корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсати ва ундаги айрим қоидаларнинг тафсилоти; ҳисоб сиёсатининг меъёрий ҳужжат-лар талабларига мослиги.
Аудитор қуйидаги ҳолларда жиддийликни кўриб чиқиши лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |